ТИВ: Россиядаги 2428 нафар фуқарога 14,9 млн рубль молиявий ёрдам берилди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишПресс-конференция на тему: "Машиночитаемые защитные признаки на российских банкнотах"
Пресс-конференция на тему: Машиночитаемые защитные признаки на российских банкнотах - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россияда пандемия сабаб қийин вазиятга тушиб қолганлар “Меҳр” лойиҳаси доирасида 218 минг доллар миқдорида молиявий ёрдам олган.

ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Коронавирус пандемияси туфайли қийин аҳволда қолган Россиядаги 2428 нафар Ўзбекистон фуқароларига “Меҳр” лойиҳаси доирасида 14 935 076 рубль (тахминан 218 минг доллар) молиявий ёрдам берилди. Бу 6 июнь ҳолатига кўра келтирилган рақамлар.

ТИВ маълумотларига кўра, дипломатик ваколатхона 25 мартдан 28 майгача Москва шаҳрида ўта қийин вазиятда қолган Ўзбекистон фуқароларининг яшаш ва озиқ-овқати учун жами 6 700 560 рубль (тахминан 100 минг доллар) тўлаган. Шу каби чоралар Россиянинг бошқа шаҳарларида жойлашган бош консулхоналар томонидан ҳам амалга оширилмоқда.

Ежедневно более 100 граждан обращаются за помощью в посольство Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Мени тезроқ уйга жўнатинг: Пандемия, элчихона ва фуқаролар

Шунингдек, Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонаси 10 мингдан ортиқ ватандошларга озиқ-овқат тарқатилишини ташкиллаштирган, 150 дан ортиқ озиқ-овқат пакети ва 1000 дан ортиқ фуқарога 180 минг турк лираси қийматидаги 1800 та озиқ-овқат талони тарқатилган. Шу каби ишлар бошқа кўплаб хорижий шаҳарларда ҳам амалга оширилган.

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг элчихоналари ва консуллик муассасалари коронавирусга қарши курашда инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмак жалб қилиш учун мақсадли ишларни амалга оширди.

10 апрель куни Ўзбекистоннинг АҚШдаги дипломатик ваколатхоналари ташаббуси билан ва диаспора ташкилотлари кўмагида “Биз Ўзбекистонга бефарқ эмасмиз” номли хайрия акцияси бошланди. Акция доирасида 28 май ҳолатига кўра, 61 675 доллар миқдоридаги маблағ йиғилиб, “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилди. Маблағ йиғиш давом этмоқда.

Мехр фонди - Sputnik Ўзбекистон
Россияда "Меҳр" фонди иш бошлади

Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси ҳам “Куч бирликда” хайр-саховат акцияси ташаббуси билан чиқди. Йиғилган маблағлар ҳисобидан 705 та оилага қарийб 10 минг евро миқдорида ёрдам кўрсатилди. Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси томонидан хайрия маблағларини йиғиш бўйича олиб борилган ишлар натижасида 100 минг доллардан ортиқ маблағ Жамоатчилик фонди ҳисоб рақамига ўтказилди.

Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси томонидан Буюк Британиянинг “BAT” компанияси томонидан 2 миллиард сўм пул ўтказилиши ва сунъий нафас олдириш аппаратларини харид қилиш учун 200 минг доллар миқдоридаги маблағ ажратилиши масаласи ҳал қилинди. Анқара шаҳридаги элчихона Ўзбекистонга 50 дона сунъий нафас олдириш аппаратини беғараз асосда етказиб беришни ташкил қилди.

Как посольство помогает мигрантам и студентам - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ватандошларга қандай ёрдам бермоқда

Вазирлик ва Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ҳаракатлари натижасида “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондининг ҳисоб рақамига деярли 250 минг доллар ўтказилди. Шунингдек, чет элдаги дипломатик ваколатхоналар ёрдамида тиббий жиҳозлар олиш учун 400 минг доллардан кўпроқ маблағ, шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари, тиббий асбоблар ва буюмлар кўринишидаги бир неча юз тонна инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистонга жалб қилинди.

Қайд этилишича, эҳтиёжманд фуқароларга вақтинча турар жой, озиқ-овқат, дори-дармон, шахсий гигиена воситалари ва бошқалар билан таъминлашда ёрдам кўрсатилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0