Ўзбекистон шарқида диний экстремистлар гуруҳи фош этилди

© Sputnik / Евгений ОдиноковНаручники
Наручники - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сўнги пайтларда мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари мунтазам равишда диний экстремистик ташкилотлар аъзоларининг ҳибсга олингани ҳақида хабарлар беришмоқда.

ТОШКЕНТ, 12 июн - Sputnik. 12 июн куни Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Ўзбекистонда тақиқланган “Жиҳодчилар” экстремистик оқимининг бир гуруҳ аъзоларини ҳибсга олдилар. Бу ҳақда Республика Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Матбуот хизматининг хабар беришича, Избоскан ва Асака туманларида истиқомат қилувчи ва экстремистик гуруҳ фаолиятига алоқадорликда гумон қилинган бир қатор фуқароларнинг уйларида ИИБ Тергов бошқармаси томонидан қўзғатилган жиноий иш доирасида тинтув ва мусодара ишлари олиб борилган.

"Олиб борилган тергов ҳаракатлари натижаларига кўра, уларнинг баъзиларининг телефон аппаратлари ва компютерлари хотираларида тақиқланган адабиётларнинг электрон нусхалари сақланиб, уларни фуқароларга тарқатиб, ўзларининг ташвиқот мақсадларида фойдаланишга ҳаракат қилишган", - дейилади ҳабарда.

Дастлабки тергов давомида гуруҳнинг баъзи аъзолари, илгари Россияда меҳнат миграциясида бўлиб, экстремистик оқим таъсирига тушиб, унинг мафкурасини қўллаб-қувватлашгани маълум бўлди. Бошқалари эса Интернетда “Жиҳодчилар” ҳаракатининг тарғибот материалларини кўриши натижасида унинг тарафдорлари бўлди ва кейинчалик бошқа одамларни ҳам бунга жалб қила бошладилар. Уларнинг барчасига нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

Сўнги пайтларда Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари мунтазам равишда диний экстремистик ташкилотлар аъзоларининг ҳибсга олингани ҳақида хабарлар беришмоқда. Шу йилнинг январ ойида мамлакат Ички ишлар вазирлиги Тошкентда фаолият юритаётган тақиқланган диний экстремистик ҳаракатнинг бир гуруҳ иштирокчиларини қўлга олинганини маълум қилди. Шу ҳафта Сурхондарё вилоятида “Жиҳодчилар” гуруҳи аъзоларининг ноқонуний фаолияти бартараф қилинди.

 

Янгиликлар лентаси
0