Самолет узбекских авиалиний

Бешинчи июлгача ташкил қилинадиган чартер рейслар жадвали эълон қилинди

273
(Янгиланган 10:07 23.06.2020)
Транспорт вазирлиги келаётган 2 ҳафта ичида Ўзбекистон фуқароларини хорижий мамлакатлардан олиб чиқиш учун яна 23та чартер рейслар ташкил қилиниши ҳақида эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 23 июн - Sputnik. Ўзбекистон Транспорт вазирлиги фуқароларни хориждан олиб келиш учун ташкил қилинадиган навбатдаги чартер рейслар рўйхатини эълон қилди.

Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ 2020 йилнинг 22 июндан 5 июль кунлари давомида 21 та рейс ташкил қилинади: 

22 июнь. Санкт-Петербург – Тошкент - Санкт-Петербург

23 июнь. Тошкент - Москва – Тошкент

24 июнь.  Тель-авив – Тошкент – Тель-авив

24 июнь. Тошкент – Новосибирск – Тошкент

25 июнь.  Тошкент – Москва – Тошкент

25 июнь. Тошкент – Нью-Йорк
26 июнь. Нью-Йорк – Тошкент

26 июнь. Тошкент – Истанбул – Тошкент

27 июнь. Тошкент – Шаржа – Тошкент

28 июнь. Тошкент – Нью-Йорк
28 июнь. Нью-Йорк – Тошкент

28 июнь. Тошкент – Москва – Тошкент

29 июнь. Сеул – Ташкент – Сеул

29 июнь. Тошкент – Истанбул – Тошкент

30 июнь. Тошкент – Москва – Тошкент

1 июль. Тошкент – Москва – Тошкент

2 июль. Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент

2 июль. Тошкент – Рига – Тошкент

3 июль. Тошкент – Новосибирск – Тошкент

3 июль. Тошкент – Қозон – Тошкент

4 июль. Тошкент – Екатеринбург – Тошкент

4 июль. Тошкент – Москва – Ташкент

5 июль. Тошкент – Ростов-Дон – Тошкент

Эслатиб ўтамиз, март ойида коронавирус умумжаҳон пандемияси бошланганидан сўнг Ўзбекистон Ҳукумати томонидан 100 дан ортиқ чартер рейслар ташкил қилинди, фақат Россиянинг ўзидан 11 мингдан ортиқ фуқаролар ватанига қайтарилди. 

273
Свеча, гвоздики

Ўзбекистон таниқли композиторидан айрилди

523
Етук композиторнинг энг сўнгги иши бир неча ой олдин шов-шувли премьераси бўлиб ўтган "101" киноасари эди.

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Таниқли композитор ва дирижёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, "Ўзбеккино" миллий агентлиги Бадиий кенгаши аъзоси Анвар Эргашев 66 ёшида вафот этди.

Анвар Эргашев Миллий симфоник оркестри бош дирижёри ва Алишер Навоий номидаги Давлат Академик театри бадиий раҳбари лавозимларида фаолият юритган.

50 дан ортиқ бадиий ва мусиқий фильмлар, спектакллар бастакори, кўплаб қўшиқ ҳамда мусиқалар муаллифи. Унинг кинодаги ишлари сирасига "Бомба", "Шариф ва Маъриф", "Осмондаги болалар","“Аланга ичидаги фаришта", "Оқ бино оқшомлари", "Уч қирол жанги", "Ойи" фильмлари киради.

Етук композиторнинг сўнгги иши бир неча ой олдин премьераси бўлиб ўтган "101" киноасари эди.

523
Флаг Туркменистана

БССТ Туркманистонда COVID-19ни аниқлаш учун мустақил тест ўтказади - Бердимуҳаммедов рози

201
(Янгиланган 19:22 08.08.2020)
Ташкилот вакиллари баёнотига кўра, Туркманистонда пневмония касаллиги билан боғлиқ ҳолатларни қайта текшириш зарур

ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига янги турдаги COVID-19 коронавируси бор-йўқлигини аниқлаш учун саралаш методи билан тест ўтказишга розилик берди, деб хабар қилди БССТ Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге.

"Бугун мен ва (БССТ бош директори ) Тедрос Адханом Гебрейесус Туркманистон президенти билан мамлакатдаги COVID-19 билан боғлиқ вазият юзасидан учрашув ўтказдик. БССТ COVID-19сиз кечаётган пневмония ҳолатлари кўпайиб бораётганидан ташвишдалигини билдирди ва ташкилот ходимлари мамлакатда COVID-19 бор-йўқлигини аниқлаш учун мустақил равишда таҳлилларни йиғиб, уларни БССТнинг референт лабораторияларига юбориш таклифи билдирилди. Президент рози бўлди", - деб ёзган Клюге Facebookдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин Туркманистон президенти, БССТ билан ўтказилган онлайн-музокаралар давомида коронавирус геномини ўрганиш бўйича БССТнинг махсус дастурини тайёрлаш таклифини билдиргани ҳақида хабар қилинган эди. Бердимуҳамедовнинг сўзларига кўра, COVID-19га доир қатор ўз ечимини топмаган масалалар мавжуд, хусусан, унинг келиб чиқиши, тарқалиш йўллари ва мутация каби.

Ҳукумат хабарига кўра, Туркманистонда янги турдаги коронавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилмаган. Шунга қарамай, мамлакатда ниқоб режими ва сервис, савдо ҳамда странспорт соҳасидаги фаолият турларига қатор чекловлар жорий этилган.

201
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси