Мигранты из Китая демонстрируют документы

Россияда хорижий ишчилар сони 2021 йилга қадар қисқартирилади қонун лойиҳаси

530
(Янгиланган 10:11 26.06.2020)
Гап Россияга ишчи виза билан ишлашга келётган хорижий фуқаролар ҳақида кетмоқда. Россияга визасиз кириш ҳуқуқига эга бўлган давлатлар фуқаролари (шу жумладан Ўзбекистон ҳам) ушбу квоталарга кирмайди.

ТОШКЕНТ, 25 июн - Sputnik. Россияда меҳнат визаси орқали келган чет элликлар сонини деярли 40 мингга қисқартириш режалаштирилмоқда.

Бу ҳақда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари федерал порталида эълон қилинган қонун лойиҳасида айтилган.

Агар 2020 йилда квота 144 мингдан ортиқ кишига тақдим этилган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 104 993 кишигача камайтирилиши режалаштиришмоқда.

Квота 15 ноябргача шаклланиши керак. Ҳозирда лойиҳа муҳокама босқичида.

Қуйидаги йўналишларда чет эллик ишчиларини қисқартириш режалаштирилган:

  • қурилиш;
  • сабзавотчилик, ўрмончилик ва ўрмон тайёрлов, шунингдек ёғоч тайёрлаш;
  • дўконларда алкогол ва тамаки маҳсулотларининг чакана савдоси;
  • қуруқликдаги автотранспортда йўловчи ва юкларини ташиш;
  • бинолар ва ҳудудларга хизмат кўрсатиш;
  • дорихоналар, стационар бўлмаган савдо объектлари ва бозорлар, шунингдек дўконлар, чодирлар, бозорлар ташқарисидаги чакана савдо;
  • кўчмас мулкни бошқариш;

Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Армения, Озарбайжон, Молдова, Қозоғистондан келган хорижий ишчилар янги қоидалар таъсирига тушмайди, чунки бу фуқаролар Россия Федерацияси ҳудудига визасиз (лекин меҳнат патентлари билан) кириш ҳуқуқига эга.

Чекловлар тоғ-кон, кон-капитал қурилиш, монтаж ва қурилиш-монтаж ишларида ишлайдиган чет элликларга нисбатан ҳам қўлланилмайди.

530
Свеча, гвоздики

Ўзбекистон таниқли композиторидан айрилди

545
Етук композиторнинг энг сўнгги иши бир неча ой олдин шов-шувли премьераси бўлиб ўтган "101" киноасари эди.

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Таниқли композитор ва дирижёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, "Ўзбеккино" миллий агентлиги Бадиий кенгаши аъзоси Анвар Эргашев 66 ёшида вафот этди.

Анвар Эргашев Миллий симфоник оркестри бош дирижёри ва Алишер Навоий номидаги Давлат Академик театри бадиий раҳбари лавозимларида фаолият юритган.

50 дан ортиқ бадиий ва мусиқий фильмлар, спектакллар бастакори, кўплаб қўшиқ ҳамда мусиқалар муаллифи. Унинг кинодаги ишлари сирасига "Бомба", "Шариф ва Маъриф", "Осмондаги болалар","“Аланга ичидаги фаришта", "Оқ бино оқшомлари", "Уч қирол жанги", "Ойи" фильмлари киради.

Етук композиторнинг сўнгги иши бир неча ой олдин премьераси бўлиб ўтган "101" киноасари эди.

545
Флаг Туркменистана

БССТ Туркманистонда COVID-19ни аниқлаш учун мустақил тест ўтказади - Бердимуҳаммедов рози

208
(Янгиланган 19:22 08.08.2020)
Ташкилот вакиллари баёнотига кўра, Туркманистонда пневмония касаллиги билан боғлиқ ҳолатларни қайта текшириш зарур

ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига янги турдаги COVID-19 коронавируси бор-йўқлигини аниқлаш учун саралаш методи билан тест ўтказишга розилик берди, деб хабар қилди БССТ Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге.

"Бугун мен ва (БССТ бош директори ) Тедрос Адханом Гебрейесус Туркманистон президенти билан мамлакатдаги COVID-19 билан боғлиқ вазият юзасидан учрашув ўтказдик. БССТ COVID-19сиз кечаётган пневмония ҳолатлари кўпайиб бораётганидан ташвишдалигини билдирди ва ташкилот ходимлари мамлакатда COVID-19 бор-йўқлигини аниқлаш учун мустақил равишда таҳлилларни йиғиб, уларни БССТнинг референт лабораторияларига юбориш таклифи билдирилди. Президент рози бўлди", - деб ёзган Клюге Facebookдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин Туркманистон президенти, БССТ билан ўтказилган онлайн-музокаралар давомида коронавирус геномини ўрганиш бўйича БССТнинг махсус дастурини тайёрлаш таклифини билдиргани ҳақида хабар қилинган эди. Бердимуҳамедовнинг сўзларига кўра, COVID-19га доир қатор ўз ечимини топмаган масалалар мавжуд, хусусан, унинг келиб чиқиши, тарқалиш йўллари ва мутация каби.

Ҳукумат хабарига кўра, Туркманистонда янги турдаги коронавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилмаган. Шунга қарамай, мамлакатда ниқоб режими ва сервис, савдо ҳамда странспорт соҳасидаги фаолият турларига қатор чекловлар жорий этилган.

208
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси