Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью плодоовощного кластера

Мирзиёев Поп туманидаги мева-сабзавотчилик кластери фаолияти билан танишди

257
(Янгиланган 15:28 26.06.2020)
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Наманган вилояти Поп туманидаги “Нуран уз” мева-сабзавотчилик кластери фаолияти билан танишди.

ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи Поп туманидан бошланди. Давлат раҳбари дастлаб бу ерда барпо этилган “Нуран уз” мева-сабзавотчилик кластери фаолияти билан танишди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати. 

Поп Наманган вилоятининг ҳудуди жиҳатидан энг катта тумани. Президентнинг фойдаланишдан чиқиб кетган қишлоқ хўжалик ерларини оборотга қайтариш тўғрисидаги тегишли қарорига мувофиқ, тумандаги унумсиз тошлоқ ерларни ўзлаштириш бўйича дастур ишлаб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью плодоовощного кластера
Пресс-служба президента Узбекистана
Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью плодоовощного кластера

Дастурга асосан “Нуран уз” масъулияти чекланган жамият томонидан Поп туманидаги адирликлардан иборат 1 минг 885 гектар ўзлаштирилмаган ерда мева-сабзавотчилик кластери ташкил этилди. Жорий йилнинг баҳорида 100 гектарга ўрик, 70 гектарга гилос кўчатлари экилди, 12 гектар ерда узумзор барпо этилди.

Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью плодоовощного кластера
Пресс-служба президента Узбекистана
Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью плодоовощного кластера

Испаниядан келтирилган “Magador”, “Maryblon 29c”, “Flopria” навли ўрик кўчатлари ҳосилдор бўлиб, икки ойлигидаёқ нишона кўрсатди. Бу боғ келаси йилдан тўлиқ ҳосилга киради ва гектаридан 70 тоннагача мева беради. Бу гектарига 50 минг долларлик мева экспорт қилиш мумкин дегани.

Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью плодоовощного кластера
Пресс-служба президента Узбекистана
Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью плодоовощного кластера

Кластер эгалари шу билан чекланиб қолмасдан, боғ қатор ораларига қовун, тарвуз экди. Айни кунларда ғарқ пишган ширин-шакар тарвуз-қовунлар Россия ва бошқа бозорларга экспорт қилинмоқда.

Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью плодоовощного кластера
Пресс-служба президента Узбекистана
Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью плодоовощного кластера

Қирқ йиллар мобайнида самарасиз ётган ерларда интенсив боғ яратишга инновацион асосда ёндашилган, сувни тежайдиган томчилатиб суғориш технологияси жорий этилган. Ушбу механизмни кластернинг ўзи яратган бўлиб, бу 50 фоиз маблағни тежаш имконини берган. Бунинг учун 180 метр чуқурликдан сув чиқариладиган 4 та қудуқ қазилган, тортиб олинган сув шу ердаги ҳовузда тўпланади. Тўлиқ компьютерлаштирилган тизим чанқаган ерларга автоматик тарзда сувни юборади. Яъни, ҳамма иш инсон омилисиз, компьютер орқали бошқарилади.

Бу – икки босқичли лойиҳанинг дастлабкиси бўлиб, 2021-2022 йилларга мўлжалланган кейинги босқичда яна 1 минг 455 гектар ер ўзлаштирилади.

Лойиҳа тўлиқ амалга оширилгач, 350 та иш ўрни яратилади, йилига 10 миллион долларлик мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинади.

Давлат раҳбари боғни кўздан кечирди, шу ерда нуронийлар, қишлоқ хўжалик ходимлари билан суҳбатлашди.

Наманган вилоятида туманларни муайян қишлоқ хўжалик экинларига ихтисослаштириш, жумладан, Косонсой, Чортоқ, Янгиқўрғон туманларини боғдорчиликка йўналтириш лозимлиги қайд этилди.

“Бошқа йўлимиз йўқ. Еримиз жаннат, бундан фойдаланиб, Наманганни бошқа ҳудудларга намуна қилишимиз керак, одамларни уйғотишимиз лозим. Йилма-йил фойдаланиш шарти билан ерини, уруғини, кўчатини, маблағини берамиз, қолган ҳаракат одамларнинг ўзидан бўлиши керак. Шундай қилмасак эртага натижамиз бўлмайди,” - деди президент.

Шу ерда Наманган вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришга оид лойиҳалар, истиқболли режалар муҳокама қилинди. Давлат раҳбари қишлоқ хўжалигига бундай янгича ёндашув Ўзбекистоннинг янги қирраларини, янги имкониятларини амалда намоён этадиган тизим бўлиши даркорлигини таъкидлади.

Мутасаддиларга туманларни муайян экин турларига ихтисослаштириш бўйича қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш, бунда ҳар бир ҳудуднинг иқлими, имкониятларини ҳисобга олиш юзасидан топшириқлар берилди.

257
Девушка в защитной маске со смартфоном в руках - архивное фото

Коронавирусдан тузалганлардан ҳам ниқоб тақиб юриш талаб этилади штаб аъзоси

79
Ўзбекистонда коронавирусни бошдан кечирганларга ҳам карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ниқоб тақиб юришлари керак.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Ўзбекистонда карантин қоидаларига риоя қилиш учун коронавирусдан тузалганлардан ҳам ниқоб тақиб юриши керак. Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева маълум қилди.

Штаб аъзосига касалликни енгил даражада ўтказган фуқаро энди кўчага тиббий ниқобсиз ҳам чиқсам бўлади деган савол билан юзланди. У шифокорлар даволангандан сўнг касалликка иммунитет ҳосил бўлишини айтишганини маълум қилган.

“Касалланиб тузалгандан сўнг иммунитет ҳосил бўлади, лекин бугунги кунда бизда карантин қоидалари бўйича ниқобсиз юриш мумкин эмас. Шунингдек, касалликдан тузалган бўлсангиз ҳам, ҳали организмингиз тикланмаган, тиббий ниқобсиз юриб бошқа юқумли касалликларга чалиниш имкониятингиз кучаяди ва сиз бошқа касаллик билан касалланишингиз мумкин”, - деди Убайдуллаева.

Шу боис тиббий ниқобни карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда тақиб юриш талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатда 25 мартдан жамоат жойларида ниқобсиз юриш тақиқланган. Ушбу ҳаракатни содир этган шахс 1 млн 115 минг сўм миқдорда жаримага тортилиши мумкин.

79
Студенты в аудитории

Энди контракт тўлай олмаган талаба ўқишдан четлатилмаслиги мумкин

182
Эндиликда контрактни тўлай олмамаган талаба ўқишдан четлатилмайди, балки курсдан-курсга қолдирилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Ўзбекистонда энди контракт тўлай олмаган талаба ўқишдан четлатилмаслиги мумкин. Бу ҳақда АОКАдаги матбуот анжуманида олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов маълум қилди.

Вазирнинг сўзларига кўра, агар талабанинг контрактни тўлашга қурби етмаса, олий ўқув юрти вазиятни ўрганиб чиқади. Кейин шу талабага ёрдам бериб, контрактни қоплаш чорасини кўради.

“Талаба эндиликда контрактни тўлай олмаса, у четлатилмайди, балки курсдан-курсга қолдирилиши масаласи кўриб чиқилади", - деди у.

Мажидов бунда ОТМ томонидан вазият тўлиқ ўрганилгач, қарор қабул қилишини қўшимча қилди.

Шунингдек, вазир 2020-2021-ўқув йилида контракт тўлови миқдори ўзгаришсиз қолишини маълум қилди.

182

Сўх аҳолиси учун Фарғонанинг беш туманида ер ажратилади

205
Сўхликлар учун Фарғона вилоятининг Ёзёвон, Қўштепа, Бағдод, Риштон ва Бувайда туманлари ҳудудида деҳқончилик қилиш учун экин ер майдони ва ипотека кредитлари асосида квартиралар ажратилади.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Сўх тумани аҳолиси учун Фарғона вилоятининг 5 та туманлари ҳудудида деҳқончилик қилиш учун экин ер майдони ва ипотека кредитлари асосида квартиралар ажратилади. Бу президент қарорида кўзда тутилган.

Ер вилоятнинг Ёзёвон, Қўштепа, Бағдод, Риштон ва Бувайда туманлари ҳудудида ажратилади.

Сўх тумани ҳокимига Фарғона вилояти ҳокимлиги билан келишган ҳолда 2022 йил 1 январга қадар туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар учун, истисно тариқасида, суғориладиган ер майдонларидан ташқари ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш ҳуқуқи берилади.

Фарғона вилояти ҳудудида марказлаштирилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларига, шунингдек, саноат корхоналарида янги ташкил этилаётган иш ўринларига Сўх тумани аҳолисини кенг жалб қилиш белгиланган.

Фарғонадан Сўхга кичик авиация транспортида қатнов йўлга қўйилади

Шунингдек, президент туманнинг иш билан бандлиги таъминланмаган аҳолисининг бир қисмини Тошкент шаҳрида йирик объектларда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларига тизимли равишда жалб қилиш вазифасини топширди.

205