Самарқандда икки бошли чақалоқ дунёга келди видео

580
Сиам эгизакларининг дицефал турига мансуб бўлган қизлар вилоят перинатал марказида 27 июнь куни кесарча кесиш усули билан дунёга келтирилган.

ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Самарқанд вилоятида 27 июнь куни икки бошли чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда “Замон” информацион таҳлилий дастурида маълум қилинди.

Сиам эгизакларининг дицефал турига мансуб бўлган қизлар вилоят перинатал марказида 27 июнь куни кесарча кесиш усули билан дунёга келтирилган. Уларнинг танаси битта, бир жуфтдан қўл ва оёғи бор, юраги ўпкаси, ошқозони ва бачадони иккитадан. Дунёга келган вақтида унинг вазни 4,6 килограммни, бўйи 48 сантиметрни ташкил этган.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от ZAMON.UZ | ЯНГИЛИКЛАР (@zamon.uz)

29 июнь куни чақалоқ Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига ўтказилган.

Чақалоқда нафас ва юрак етишмовчилиги бор. Бола доимий намланган ва илитилган кислород билан нафас олмоқда. Чақалоқнинг аҳволи оғир.

Ҳомиладорликнинг 21-ҳафтасида қилинган скринингда ҳомиланинг нуқсони борлигидан ота-онаси хабар топган.

580
Лист бумаги в руке

“Темир дафтар” нима ва у қандай шакллантирилади вазирлик изоҳи

11
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари “темир дафтар” борасида тушунча берди.

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева “темир дафтар” борасидаги саволга жавоб берди.

“Темир дафтар” — карантин шароитида ишсиз, даромадсиз қолган эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож оилаларнинг маҳаллада шакллантирилган шаффоф рўйхати”, - деди у АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда.

“Темир дафтар” ўз навбатида фуқаролар йиғинлари раисининг сектор ва ҳудуд раҳбари билан ҳамкорликдаги фаолиятини мустаҳкамлайди.

Уни юритишда эҳтиёжманд оилаларнинг 7 тоифаси, жумладан:

- кам таъминланган;

- ногиронлиги бўлган;

- ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар;

- якка-ёлғиз кексалар;

- доимий ишсиз фуқаролар;

- карантин туфайли ишсиз қолган фуқаролар;

- оғир эпидемиологик ҳудудлардан қайтариб келинган фуқароларни камбағалликдан чиқариш чоралари кўрилади.

Шунингдек, масъул ходимлар ўзининг кунлик амалга оширган ишлари юзасидан “Темир дафтар”идаги маълумотларни saxovat.argos.uz сайтига рақамли имзо калити орқали электрон шаклда киритиб бориши ҳақида маълумот берилди.

“Темир дафтар”га тушган оиланинг ҳеч бўлмаганда битта аъзосини жорий йилда иш билан таъминланиб, шу орқали уларни муҳтожликдан чиқариш чоралари кўрилади.

11
Открытие после реставрации главной мечети Москвы.

“Темир хотин” ва “Шайтанат” фильмлари сценарийси муаллифи Маҳмуд Тўйчиев вафот этди

136
(Янгиланган 14:17 03.08.2020)
Ўзбек киносининг атоқли режиссёри ҳамда сценарист Маҳмуд Тўйчиев 69 ёшида вафот этди. У “Темир хотин”, “Шайтанат”, “Катта ойи”, “Аёллар салтанати” каби фильмларга сценарий ёзган эди.

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Ўзбек киносининг атоқли режиссёри ҳамда сценарист Маҳмуд Тўйчиев 69 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” матбуот хизмати хабар қилмоқда.

У “Темир хотин”, “Шайтанат”, “Катта ойи”, “Аёллар салтанати” каби фильмлар сценарийси муаллифи эди.

Маҳмуд Тўйчиев 1951 йил 26 август куни Тошкент шаҳрида туғилган. 1980 йил Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК)нинг сценарий бўлимини тугатган.

Махмуд Туйчиев

Sputnik таҳририяти марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия этади.

136