Узбекистан направил в Кыргызстан очередную партию гуманитарной помощи

Ўзбекистон Қирғизистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди

233
Умумий оғирлиги 8 тоннани ташкил этувчи инсонпарварлик ёрдами юки авиапарвоз орқали барча санитария-эпидемиология меъёрларига риоя қилинган ҳолда етказиб берилган.

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат раҳбарлари ўртасида эришилган келишувлар доирасида яна бир инсонпарварлик юки Қирғизистонга етиб борди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, ушбу инсонпарварлик ёрдами таркибида 50 комплект кислороднинг мобил концентратори ва 100 дона сунъий нафас олдириш аппарати бор.

Умумий оғирлиги 8 тоннани ташкил этувчи инсонпарварлик ёрдами юки авиапарвоз орқали барча санитария-эпидемиология меъёрларига риоя қилинган ҳолда етказиб берилган.

Қирғизистон ҳукумати кўрсатилган ёрдам учун миннатдорчилик билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш учун Қирғизистонга бундан аввал ҳам ёрдам жўнатган эди.

233
Теглар:
коронавирус, Қирғизистон, Ўзбекистон
Мать с младенцем

Ўзбекистонда чақалоқ савдоси авж олишининг 3та асосий сабаби санаб ўтилди

79
Уч йиллик ҳолатлар таҳлили шуни кўрсатганки, ўз чақалоғини сотган аёлларнинг 31%и оғир ижтимоий аҳволда эканлиги сабабли ушбу жиноятга қўл урган. Аёлларнинг 17%и шу иш орқали ҳомиласини яширмоқчи бўлган, 52 %и эса бу ишни моддий манфаат кўзлаб, амалга оширган.

ТОШКЕНТ, 5 дек - Sputnik. Ўзбекистонда сўнгги уч йилда чақалоқ савдосидан 114та бола жабр кўрган. Бу ҳақда Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссиясининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси, Миллий Комиссия раиси Танзила Нарбаева олиб борган ушбу мажлисда республикада чақалоқ савдосининг олдини олиш, унинг келиб чиқиш сабаблари, омиллари ва мавжуд муаммолар муҳокама қилинди.

Хусусан, Норбоеванинг таъкидлашича, Ўзбекистонда сўнгги уч йилда чақалоқ савдосидан 114та бола жабр кўрган бўлса, уларнинг 89%и 1 ёшгача бўлган болалардир.

Мажлисда оналар нима сабабдан ушбу мудҳиш жиноятга қўл уришлари сабаблари ҳам айтиб ўтилди.

2027-2020 йиллардаги ҳолатлар таҳлили шуни кўрсатганки, ўз чақалоғини сотган аёлларнинг 31%и оғир ижтимоий аҳволда эканлиги сабабли ушбу жиноятга қўл урган.

Аёлларнинг 17%и шу иш орқали ҳомиласини яширмоқчи бўлган, 52 %и эса бу ишни моддий манфаат кўзлаб, амалга оширган.

79
Гули Мурадова с мужем

Британиялик лорднинг рафиқаси Гули Мурадова сиёсий карьерани бошлаш ҳақида ўйламоқда

429
(Янгиланган 15:09 05.12.2020)
Мурадованинг таъкидлашича, у ҳозирда Оксфорд университетида етакчилик бўйича таҳсил олмоқда ҳамда ўзбекистонлик аёллар учун лидерлик ва гендер тенглик масалаларида бепул онлайн-дарслар ўтиб келмоқда.

ТОШКЕНТ, 5 дек - Sputnik. Британиялик лорд Муҳаммад Илтаф Шейхнинг рафиқаси, келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Гули Мурадова сиёсий карьерага қадам қўйиш ниятидалигини маълум қилди.

У бу ҳақда яқинда тожикистонлик Даун синдромига чалинган болалар учун Эзгу ирода элчиси мақомини олганидан сўнг, Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди.

"Катта сиёсатга қадам қўйиш режам бор. Буни инкор этмайман, аммо ҳаммасини вақт кўрсатади. Лорд жаноблари менга ҳамиша сиёсатда аёллар кўп бўлиши керак, деб такрорлайдилар. У киши аёллар ҳукуматда, раҳбар лавозимларида кўпроқ кўришни, гендер тенглик бўлишини истайдилар", - деди Гули Мурадова, "сиёсатчи бўлиш ниятингизга лорд қандай муносабатда", деган саволга жавобан.

Мурадованинг таъкидлашича, у ҳозирда Оксфорд университетида етакчилик бўйича таҳсил олмоқда ҳамда ўзбекистонлик аёллар учун лидерлик ва гендер тенглик масалаларида бепул онлайн-дарслар ўтиб келмоқда.

429

Шойгунинг қизи Россия триатлон федерацияси президенти этиб сайланди

84
Спор ҳамжамияти орасида Ксения Шойгу оммавий спорт тадбирларини ўтказадиган ташкилот раҳбари сифатида танилган

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. РФ Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг қизи — Ксения Шойгу — Россия Триатлон федерациясининг янги президенти лавозимини эгаллади, бу ҳақда терма жамоа мутахассиси Мария Шорей РИА Новостига маълум қилган.

Федерация раҳбарлигига сайловлар шанба куни ҳисобот-сайлов анжуманида бўлиб ўтган.

Ташкилотнинг аввалги раҳбари Петр Иванов Бутунроссия енгил атлетика федерацияси раҳбари этиб сайланган.

Спор ҳамжамияти орасида Ксения Шойгу оммавий спорт тадбирларини ўтказадиган ташкилот раҳбари сифатида танилган.

84