Коронавирус қурбонлари, иккинчи тўлқин ва ниқоб масаласи - ССВ вакили билан интервью

830
(Янгиланган 23:34 06.07.2020)
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиологик фаровонлик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов республикада коронавирусга қарши кураш қай тарзда кечаётгани ва нега ўлим ҳолатлари кескин кўпайгани ҳақида гапирди

- Сўнгги пайтларда ўлим ва касалланиш ҳолатлари сони кўпайди. Бу фуқароларни олиб кирилиши оқибатларими ёки вируснинг мутацияга учрагани ёки бошқа сабаблар борми?

- Бу табиий жараён. Коронавирус пандемияси нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунёда кузатилмоқда. Ҳар куни маълум миқдордаги беморлар аниқланади, уларнинг асосий қисми бошқа мамлакатлардан келган фуқаролардир. Касаллик даражаси карантинга олинганлар орасида 60-70% ни ташкил этади. Қолаверса, фуқароларнинг ўз вақтида мурожаат қилмасликлари сабабли касалланиш ва вафот этиш ҳолатлари кўпаймоқда. Агар ўз вақтида ташхис қўйилса ва ўз вақтида чоралар кўрилса, вазият унчалик аянчли бўлмасди. Лекин ўлим даражасини бошқа мамлакатлар кўрсаткичлари билан таққосласак, биздаги кўрсаткич кескин паст. Сўнгги ҳафта ичида Ўзбекистонда 10 та ўлим ҳолати аниқланди, аммо бошқа мамлакатларда бу миқдор кунига юзлаб нафарни ташкил қилмоқда.

- Яқиндан буён беморларга уйда даволаниш имконияти берилди. Сизнингча, уйда даволанишга рухсат, беморлар орасида интизом йўқолишига олиб келмайди? Бундай ҳолатларда, уйдаги изоляция қандай назорат қилинади?

- Биз бу ҳақда кўп ўйладик, масалани ҳал қиляпмиз, қайси маънодаки, уйда даволанаётганларнинг гигиеник чоралари эпидемиологик марказ талабларига мос келадими-йўқми ўрганяпмиз. Чора-тадбирлар бўйича барча зарур тавсияларни бугунги кунда малакали вирусолог шифокорлардан онлайн режимда олиш мумкин. Агар бемор ўзини ёмон ҳис қилса ёки иситма қила бошласа, уни касалхонага олиб келиш ва даволаш тадбирлари амалга оширилади.

- Шифокорлар хавфсизлиги қандай таъминланмоқда? Сўнгги пайтларда бу ҳақда кўплаб мунозаралар, даъволар янграмоқда. 

- Тўғри, сўнгги пайтларда беморларни даволаётган шифокорлар шахсий ҳимоя воситаларига муҳтожлиги, улар касалланган тақдирда ўз вақтида рўйхатга олинмаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Лекин булар ҳақиқатдан йироқ. Коронавирус оқибатида вақот этаётган одамлар касаллик ҳақида кечиктириб хабар берганликлари туфайли вазият шундай аянчли тус олади. Аммо шахсий гигиена воситаларига келсак, лаборантдан тортиб то врачгача бўлган барча ходимлар бундай воситалар билан таъминланган. Ҳатто ишлатилган шахсий ҳимоя воситаларини йўқ қилиш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилган. Битта компания билан шартнома асосида ва ҳар бир тиббий муассасадан, ушбу чиқиндилар йиғилиб, утилизация қилинмоқда.

- Маҳаллий ёки хорижий вакциналар ёки дориларни синовдан ўтказиш бўйича бирон бир ҳаракат борми? Бу борада бирон бир силжиш борми?

- Ҳа, албатта. Ўзбекистон COVID-19 вирусининг РНК-ни аниқлаш бўйича ўзининг тест тизимини ишлаб чиқди,  маҳаллий ишлаб чиқарувчи ҳам РНКни ажратиб берадиган реактивни ишлаб чиқди. Вакциналарни ишлаб чиқишга келсак, бизнинг вирусология институти олимлари РФ вирусология институти билан биргаликда бир қатор тадқиқотларни ўтказмоқдалар. 

- Бундай беқарор вазиятда эпидемия яна қанча давом этиши мумкин?

- Бутун дунёда COVID-19 билан боғлиқ оғир вазият менимча, кўпам узоққа чўзилмайди. Нега деганда, биринчи вақтлари беморни қаерга жойлаштиришни билмас эдик, айни вақтда ундай эмас. Эпидемиологик вазият барқарорлашаётгани барчага аён. Мамлакат президенти коронавирусга қарши чора-тадбирлар тўғрисида алоҳида қарорлар имзолади,  Вазирлар Маҳкамаси қошида COVID-19га қарши курашиш бўйича республика махсус комиссияси тузилди, унга бош вазир раҳбарлик қилади. Маълумотлар кунлик келиб тушади, улар жамланади ва таҳлил қилинади, комиссия таркибига кирувчи вазирликлар томонидан назорат қилинади ва комиссия маълумотларни таҳлил қилиб, чора-тадбирларни қайси соҳада ёки муассасада кучайтириш ёки юмшатиш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилади. 

- Маълумки, чегаралар очилмоқда ва маълум бўлишича, биз ҳозирда биринчи тўлқиннинг иккинчи чўққисидамиз. Ҳамма гапираётган иккинчи тўлқин чегаралар очилиши билан содир бўлиши мумкин эмасми?

- Айни пайтда биз бу ҳақда кўп ўйламоқдамиз: яъни қандай механизм ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мумкинлиги ҳақида. Чегараларни очмаслик иқтисодий ҳолатни танг аҳволга келтириши мумкин. Демак, энг яхши синалган чора, бу касаллик кўп аниқланган жойларда карантин чораларини кучайтириш. Шунингдек, бизда ушбу инфекцияни тартибга солиш ва ўз вақтида аниқлаш, унга қарши туриш бўйича имконият бор.

- Ҳозирги жазирама кунларда ниқобда юриш кўпчиликка қийинчилик туғдирмоқда. Одамлар маскалардан чарчаган. Нима дейсиз, ниқоблар турмуш тарзимизнинг бир бўлагига айланадими ёки бир мунча вақт ўтгач, улардан воз кечишга рухсат бериладими?

- Ниқобни профилактика мақсадида тақиш COVID-19ни тарқалиш хавфини камайтириши илмий исботланган. Осиё мамлакатлари, Хитой, Япония Кореяда ниқоб тақишга қатъий амал қилинди ва шунинг учун уларда касалланиш ҳолатлари камайди. Шу боис ҳам ҳар бир фуқарога мунтазам рақишда ниқоб тақиш соғлиқ учун фойдали эканлигини тушунтирамиз. Эпидемиологик фаровонлик қачон таъминланади – қачонки бутун дунё бўйлаб чора-тадбирларга риоя қилиниши таъминланганда.

Агар қўшниларимизда юқумли касаллик бўлса, хоҳлаймизми ёки йўқ, бизда ҳам худди шундай таҳдид мавжуд бўлади. Қолаверса, ушбу инфекция ҳаво-томчи усули ва нафас йўллари орқали юқишини унутмаслик лозим. Ниқоб шундай ҳолатларда ҳаво орқали кириши мумкин бўлган инфекцияни қайтаради. Шу боис, шахсий гигиена қоидаларига беписанд бўлмасликка чақираман. 

830
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1236)
Гостиница Узбекистан в центре Ташкента

Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари ўнталигига кирди

11
“Gallup” Халқаро тадқиқот институти рейтингида Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари ўнталигига киритилди.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. “Gallup” Халқаро тадқиқот институти “Глобал қонун ва тартиб” бўйича йиллик бутунжаҳон рейтингини эълон қилди.

Рейтингга кўра, Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари ўнталигига киритилган. Мамлакат 100 дан 92 балл тўплаган.

Всемирный индекс закона и порядка

Исландия, Қувайт, Норвегия, Aвстрия, Швейцария ва Бирлашган Aраб Aмирликлари ҳам кучли ўнликка кирган.

Биринчи ўринни 97 балл билан Сингапур эгаллаган бўлса, Туркманистон (97) иккинчи, Хитой эса (94) учинчи поғонадан ўрин олган. Сўнгги ўринни 43 балл билан Афғонистон банд қилган.

Таъкидланишича, Сингапур бир неча йиллардан бери ушбу рейтингда етакчилик қилмоқда. Афғонистон эса кетма-кет иккинчи йил охирги ўринда қайд этилмоқда.

11
Здание МВД Узбекистана в Ташкенте

ИИВ фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди

106
Вазирлик хабарига кўра, ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида турли радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёт ғояларни тарғиб қилувчи маълумотлар тарқалмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди.

Хабарда ёзилишича, айни кунларда ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида турли радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёт ғояларни тарғиб қилувчи маълумотлар тарқалмоқда.

“Шу муносабат билан, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига турли радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёт бўлган ғояларни тарғиб қилувчи маълумотларни тайёрлаш, сақлаш ва тарқатиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 156-модда (Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш), 244 прим 3-модда  (Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) ларида белгиланган жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирамиз”,  - дейилган хабарда.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан (журналист, блогер ва фуқаролар) омма эътиборига ҳавола қилинаётган маълумотларни аввало қонунга хилоф эмаслигини ўрганиб чиқиш сўралган.

106