Тошкентда аҳоли орасида яна 59 та янги коронавирус ҳолати аниқланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЦентральная аллея ведущая к памятнику Алишеру Навои
Центральная аллея ведущая к памятнику Алишеру Навои - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолати 10 459 тага етди. Беморларнинг 25 нафари оғир, 11 нафари эса ўта оғир аҳволда.

ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Ўзбекистонда тун давомида 97 кишининг коронавирусга топширган тести мусбат чиқди.

“2020 йил 7 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10459 (+97) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида. 

Тестирование на COVID-19 в лаборатории НИИ Склифосовского - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда COVID-19ни юқтирганлик ҳолати бир кунда 342тага ошди

Янги касалланганларнинг 35 нафари карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 59 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли орасида аниқланган.

Шу пайтга қадар 6690 нафар коронавирусга чалинган фуқаролар соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3732 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 25 нафари оғир, 11 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Янгиликлар лентаси
0