Қайси жойларда коронавирусни юқтириб олиш хавфи юқорироқ

© REUTERS / Aly SongПутешественники в очереди возле железнодорожной станции Ханькоу, Китай
Путешественники в очереди возле железнодорожной станции Ханькоу, Китай - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олимлар коронавирусни жуда тез юқтириб олиш мумкин бўлган жойлар рўйхатига узундан-узун навбат вужудга келадиган барча идораларни киритишган.

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Қайси жойларда жуда тезликда коронавирусни юқтириб олиш мумкинлиги ҳақида "Известия" нашрига экспертлар маълумот беришди, деб хабар қилади Sputnik Қирғизистон.

Работа медиков с больными COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус қурбонлари, иккинчи тўлқин ва ниқоб масаласи - ССВ вакили билан интервью

Рўйхатда биринчи ўринда вентиляцияси ёмон хоналар киритилган.

"Хонанинг нима учун мўлжаллангани эмас, балки унда вентиляция қандай ишлаши муҳим. Агар ҳаво яхши айланмаса, у ҳолда ҳар қандай ёпиқ бўшлиқ хавф туғдиради", — дея таъкидлади Москва физика-техника институтининг геном инженерияси лабораторияси раҳбари Павел Волчков.

Рейтингда иккинчи қаторни навбатлар, "пик" вақтлардаги жамоат транспортлари ва одамлар яқин туриб мулоқот қиладиган бошқа жойлар эгаллаган.

"Одамлар кўп тўпланадиган, навбатлар ҳосил бўладиган дўконлар ва дорихоналар ҳам хавф туғдиради", — дейди Марциновский номидаги паразитология, тропик ва трансмиссив касалликлар институти директори Александр Лукашев.

Шунингдек, барлар, ресторанлар ва караоке-клублар ҳам хавф туркумига киради. Стоматолог, стадионларга борганда ҳам эҳтиёт бўлиш лозим.

Экспертлар шунингдек, ижтимоий масофани сақлаш ва ниқоб тақиш фойдаси ҳақида ҳам эслатиб ўтганлар.

Янгиликлар лентаси
0