Пойтахтда уч марта ўтказилган битта тўйда 79 киши COVID-19 юқтириб олди

© Sputnik / AlexTikhomirovСвадебные кольца
Свадебные кольца - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда тўйга борган 110 киши коронавирус юқтириб олган. Пойтахтнинг Юнусобод туманидаги оила 30 кишилик чекловга риоя қилиш мақсадида битта тўйни уч марта ўтказган.

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Сўнгги 14 кунда аниқланган коронавирус ҳолатларининг 52 фоизи чет элдан келган фуқароларда, 48 фоизи эса мамлакат аҳоли орасида аниқланган. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Вазирнинг сўзларига кўра, аҳоли орасида тўй, турли маросим ва оилавий тадбирлар вируснинг тарқалишига хизмат қилаяпти.

“Масалан, 4 та тўйда 110 та касаллик аниқланган, бундан ташқари, биргина Юнусобод туманида ўтказилган тўйда 79 киши вирус юқтириб олган. 30 кишилик лимитга риоя этиш учун бир кунда уч марта тўй қилган”, - деди ССВ раҳбари.

Охирги бир ойда “Ўрикзор”да 35 та, “Юнусобод” бозорида 39 та, “Чорсу”да 11 та, “Абу Сахий”да 47 та, Чилонзор буюм бозорида 52 та коронавирус ҳолати аниқланган. Шунингдек, қурилиш ташкилотларида 200 дан ортиқ кишида вирус қайд этилган.

Сурхондарёда ҳашаматли тўй оммавий карантин билан тугади

Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолати 10 838 тага етган. Беморларнинг 6 811 нафари тузалишга муваффақ бўлган. 41 киши эса вирус қурбонига айланган.

Янгиликлар лентаси
0