Дорожный знак с надписью Карантин

Барча ҳудудлар “қизил” ҳудудга айлантирилади - Шоҳрух Ғиёсов

557
(Янгиланган 16:28 08.07.2020)
ИИВ ахборот хизмати раҳбарининг сўзларига кўра, энди Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига ишловчиларнинг кириб-чиқишига ҳам рухсат берилмайди.

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. АОКАда Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг ахборот юзасидан матбуот анжумани ўтказилмоқда.

“Энди Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига ишловчиларнинг кириб-чиқишига ҳам рухсат берилмайди. Барча ҳудудлар “қизил ҳудуд”га айлантирилди”, — деди ИИВ ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов.

Унинг сўзларига кўра, стикерга эга автотранспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат этилади.

“Бироқ ушбу масалани бугун яхшилаб ўрганиб, эртага ўтказиладиган брифингда аниқ жавобни айтишим мумкин”, - дея қўшимча қилди Ғиёсов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 10 июлдан 1 августга қадар карантин чоралари кескин кучайтирилмоқда. Жумладан, автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланмоқда, ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланмоқда. Шунингдек, тўй ҳамда бошқа оилавий маросимларни ўтказиш тақиқланмоқда.

557
Теглар:
Ўзбекистон, карантин, коронавирус
Флаги стран-участниц ЕАЭС и государств-наблюдателей при союзе

ЕОИИда Ўзбекистон вакили тайинланди

446
(Янгиланган 09:07 26.02.2021)
ЕОИИ Иқтисодий комиссиясида Ўзбекистон вакили этиб Макроиқтисодий изланишлар ва прогноз институти директори ўринбосари Шуҳрат Шукуров тайинланди. 

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ўзбекистоннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқидаги вакили этиб Шуҳрат Шукуров тайинланди. Шу кунга қадар у Макроиқтисодий изланишлар ва прогноз институти директори ўринбосари лавозимида ишлаб келган, ЕИК матбуот хизмати хабарига асосан. 

2020 йилнинг декабр ойида Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи мақомини олган эди. Ушбу қарор ЕОИИ Олий совети мажлисида қабул қилинган ва унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этган.

ЕИК хабарига кўра, 26 феврал куни Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадовнинг ЕИК коллегия  раиси Михаил Мясникович, интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Сергей Глазьев ва савдо вазири Андрей Слепневлар билан учрашуви кутилмоқда. Учрашув давомида Ўзбекистон ҳукуматининг Шуҳрат Шукуровни вакил этиб тайинлаш ҳақидаги хати кўриб чиқилади. 

Шухрат Шукуров Москва иқтисодий-статистика институтини ва Ўзбекистон давлат ва жамият қурилиши академиясидаги Олий бизнес мактабини тугатган. Ўзбекистон иқтисодий мажмуасида 30 йиллик меҳнат тажрибасига эга. Шу кунга қадар у Макроиқтисодий изланишлар ва прогноз институти директори ўринбосари лавозимида ишлаб келган. 

ЕОИИ иқтисодий комиссиясида Шукуров узоқ муддатли миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистоннинг ЕОИИ ҳаётида фаол иштирок этишини таъминлаш билан шуғулланади. 

446
Манометр на заправочной колонке газозаправочной станция

Газ заправкалари фаолиятига яна чеклов ўрнатилди

216
(Янгиланган 17:35 25.02.2021)
Об-ҳаво кескин совуши сабаб газ тўлдириш ишлари эрталабки 05:00 дан – кечки 15:00 вақт оралиғида амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. “Ҳудудгазтаъминот” АЖ Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг кескин совиши сабабли газ қуйиш шохобчаларининг иш вақти чекланганини маълум қилди.

Идора матбуот хизмати хабарига кўра, 24—27 февраль кунлари Ўзбекистонга совуқ ҳаво оқимининг кириб келиши натижасида республиканинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати кечаси 20-25 даражагача совуқ бўлиши сабабли табиий газ истеъмоли ҳажмининг кескин ортиши кутилмоқда.

Шу боис табиий газ биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз равишда таъминлашга қаратилишини инобатга олиб, газ етказиб беришда айрим чекловлар киритилади.

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ барча автотранспорт ҳайдовчилардан, ўз автоуловларига газ тўлдириш ишларини эрталабки 05:00 дан – кечки 15:00 вақт оралиғида техника хавфсизлиги қоидалари асосида амалга оширишларини сўрайди”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, январь ойида ҳам Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг кескин совиши сабабли барча газ қуйиш шохобчалари иш вақтига чеклов ўрнатилган эди.

216