Ўзбекистон хорижий давлатларга парвозларни августдан олдин тиклай олмайди - тезкор штаб

© Sputnik / Рамиз БахтияровСамолет AAirbus 320 узбекских авиалиний
Самолет AAirbus 320 узбекских авиалиний  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Йўловчиларнинг мунтазам авиақатновларини тақиқлаш коронавирус билан касалланиш кўпайиши сабабли 1 августгача узайтирилди, тақиқ санитария-эпидемиология меъёрларига жавоб берадиган йўловчи чартер ва юк рейсларига тааллуқли эмас.

ТОШКЕНТ, 9 июл - Sputnik. Ўзбекистон хорижий давлатлар билан мунтазам авиарейсларни янги COVID-19 коронавируси билан касалланиш кўпайиб кетганлиги сабабли август ойидан эрта тиклай олмайди, деб хабар беради РИА Новости мамлакат Вазирлар Маҳкамасидаги тезкор штабга таяниб.

Ҳукумат ҳаво транспортида йўловчилар қатновини таъқиқлашни камида 1 августгача узайтирди, бунда санитария-эпидемиология меъёрларига риоя қилган ҳолда йўловчи чартер ва юк ташиш рейслари бундан мустасно.

Аввалроқ, тезкор штаб 6-19 июл кунлари яна 19 чартер олиб кетувчи авиарейсларини, шу жумладан тўққизтаси Россиядан, ташкил этилишини эълон қилганди. Кейинчалик, мамлакат Транспорт вазирлиги республикада COVID-19 билан касалланган беморларнинг кўпайиши сабабли Россиядан тўртта чартерни бекор қилди.

Кеча махсус комиссия халқаро рейслар сонининг қисқариши ва халқаро юк ташиш соҳасида ишлайдиган ҳайдовчилар учун махсус чоралар жорий этилишини эълон қилди. Бундай чоралар республикада эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашиши муносабати билан қабул қилинди.

Янгиликлар лентаси
0