Казахско-узбекская граница

Уч минг етти юздан ортиқ фуқаро қозоқ-ўзбек чегарасини кесиб ўтди

517
Икки кун ичида “Жибек жоли” – “Ғишт-Кўприк” назорат-ўтказиш пунктидан 3746 нафар фуқаролар ўтказилди. Фуқароларнинг чегара пункти яқинида тўпланиб қолиши кузатилмаяпти.

ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. 3700 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтди.

1 июлдан 7 июлгача бўлган муддатда “Жибек жоли” — “Ғишт-Кўприк” назорат-ўтказиш пункти орқали 2700 нафардан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга қайтган. Бироқ юзага келган техник муаммолар туфайли Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидан фуқароларни ўтказиш чекланган миқдорда амалга оширилди. Оқибатда бу ҳолат чегарада 3000 га яқин Ўзбекистон фуқаролари тўпланиб қолишига сабаб бўлди.

Республика махсус комиссияси, ДХХ Чегара қўшинлари ва Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналарининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида 8 июл куни фуқароларининг Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидан эркин ўтишига тўсқинлик қилувчи барча техник ва ташкилий масалалар тезкорлик билан ҳал қилинди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штаби маълумотларига кўра, 2020 йил 8 июл куни кечқурун ва 9-июл куни “Жибек жоли” – “Ғишт-Кўприк” назорат-ўтказиш пунктидан 3746 нафар фуқаролар ўтказилди.

Ҳозирги пайтда давлатлараро чегарани кесиб ўтишда муаммолар йўқ, назорат-ўтказиш пунктлари одатдагидек ишламоқда, фуқароларнинг тўпланиб қолиши кузатилмаяпти.

Ўзбекистон фуқаролари қайтиб келгандан кейин Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган талабларга қатъий риоя қилган ҳолда 14 кунлик карантинга жойлаштирилади.

517
Девушки фотографируются на мобильный телефон

Сувга тушиб кетган смартфонни қандай сақлаб қолиш мумкин - эксперт маслаҳати

26
(Янгиланган 18:59 07.08.2020)
Агар телефон сувга чидамсиз бўлса, уни ёқиш ёки силкитишга уринишнинг ҳожати йўқ, чунки сув аппаратнинг баъзи қисмларига зарар етказиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 7 авг - Sputnik. "Цифровые платформы" аналитик марказининг стратегик алоқалар бўйича директори Александра Гаврилова, агар смартфон сувга тушиб кетса ва у ёқилмаса, уни қандай сақлаб қолиш кераклиги ҳақида сўзлаб берди. РИА Новости хабарига асосан.

Унинг сўзларига кўра, замонавий телефонлар сувга чидамли ва агара у тезда сувдан чиқариб олинса, эҳтимол унга зарар етмаслиги ҳам мумкин. Бироқ, ҳар эҳтимолга қарши, уни ўчириб фақатгина бир кундан кейин ёқиш мумкин. Агар қурилма сувга чидамсиз бўлса ва "ҳаёт аломатлари" билинмаса, уни ёқишга, тугмачаларни босишга ва силкитишга уринишнинг ҳожати йўқ. Бу тизимли платаси ёки алоҳида қисмларининг ишдан чиқишига олиб келиши мумкин - телефоннинг баъзи элементларини алмаштириб бўлмайди.

"Уни ўзингиз қуритишга уринманг - сиз қисмларга зарар етказиш хавфини туғдирасиз. Яқин жойлашган устахонада қурилмани қисмларга ажратиб, уни керакли жойларини текшириб, қуритиб беришлари мумкин, бу унчалик қиммат бўлмайди. Бу йўлни танлаш орқали сиз қиммат қисмларни алмаштирилишидан ёки янги смартфон сотиб олишдан сақланасиз", - дейди Гаврилова.

 

26
Пентаграмма. Иллюстративное фото

Владивостокда 16 ёшли қиз "ўз жонини иблисга" сотди

111
(Янгиланган 19:18 07.08.2020)
Владивостокда истиқомат қилувчи аёл полицияга мурожаат қилди ва фирибгар қизини алдаганини маълум қилди. Полиция аниқлашича, 16 ёшли қиз илгари битта мактабда ўқиган йигитни учратиб қолди.

ТОШКЕНТ, 7 авг - Sputnik. 16 ёшли таниш қизни алдаб, унга 93 минг рубл миқдорида зарар етказган - ўзини инсон ва иблис ўртасидаги йўлбошчи деб атаган ва орзуларини амалга ошишини таъминлашга ваъда берган 18 ёшли Владивостокда истиқомат қилувчи фуқаро полициячилар томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда РИА Новости'га Приморье ўлкаси Ички ишлар бошқармасига асосан хабар қилди.

Владивостокда истиқомат қилувчи аёл полицияга мурожаат қилди ва фирибгар қизини алдаганини маълум қилди. Полиция аниқлашича, 16 ёшли қиз илгари битта мактабда ўқиган йигитни учратиб қолди. У жодугарликка қизиқишини ва карталарда фол очишини, ўйларни ўқишини, "иссиқ-совуқ" қилиш орқали зарар етказишни билишини айтган.

"Фирибгар унинг ёрдамида "жонни иблисга сотишни" таклиф қилди, чунки у инсон билан иблис ўртасидаги йўлбошчи бўлган. <...> Буни қандай амалга ошириш ҳақида маълумот учун 6 минг рубль - меҳнат учун минг рубль ва маросим учун материал сотиб олиш учун 5 минг рубль тўланиши керак эди, бу маросимни қизнинг иштирокисиз ўтказилиши керак бўлган", - дейилган хабарда.

Йигит уч истак бажарилишини ваъда қилган ва иблис томонига ўтганлар олтин буюмларни тақмаслиги кераклигини айтиб, мактаб ўқувчисини қимматбаҳо нарсаларни ломбардга топширишни ва пулни унинг картасига ўтказиб қўйишни буюрган. Ижтимоий тармоқларда мулоқот пайтида гумонланувчи унинг жиноятчилар билан алоқаси борлигини айтган ва қиздан ёзишмаларни бутунлай ўчириб ташлашни сўраган. Кейинчалик у телефон ва ноутбукини ҳам беришга кўндирган.

"Бу хавфсизлик учун, уларни психиатрик касалхонага жойлаштириб қўймасликлари учун зарурлигини айтган. Кейинчалик, йигит ўзларининг хавфсизлиги учун нарсаларни ёқиб юборганини айтган. Шу билан уларнинг мулоқоти узилди. Жабрланувчига етказилган умумий зарар 93 минг рубльни ташкил этди", - деб хабар беради полиция.

Полиция гумонланувчини - 18 ёшли кишини қўлга олди. "Фуқарога жиддий зарар етказиш орқали фирибгарлик" моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди. Йигит беш йилгача озодликдан маҳрум бўлиши мумкин. Полиция уни яна бошқа шунга ўхшаш жиноятларга алоқадорлигини текширмоқда.

111
Президент РФ В.Путин провел российско-белорусские переговоры

Путин сайловдан бир кун олдин Лукашенкога қўнғироқ қилди

33
Давлат раҳбарлари икки мамлакат ўртасида долзарб масалалар, хусусан коронавирусга қарши кураш, Беларусь ҳудудида РФнинг 33 нафар фуқароси қўлга олиниши масалаларини муҳокама қилдилар.

ТОШКЕНТ, 7 авг - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва Беларусь президенти Александр Лукашенко жума куни телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда икки давлат раҳбарининг матбуот хизматлари хабар қилди.

Суҳбат Россия томонининг ташаббуси билан 9 август куни Беларусда яқинлашаётган президент сайловлари, шунингдек республикада 33 нафар Россия фуқароси – гўёки Беларусь Тергов қўмитаси томонидан оммавий тартибсизликларни тайёрлашда гумон қилинаётган хусусий ҳарбий компаниясининг "жангарилари" ҳибсга олингани фонида бўлиб ўтди.

Кремлнинг матбуот хизмати маълумотига кўра, Путин ва Лукашенко россияликларнинг ҳибсга олиниши билан боғлиқ вазият "икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликка хос бўлган ўзаро тушуниш руҳида" ҳал қилинишига ишонч билдирдилар.

"Россия томони Беларусда барқарор ички сиёсий вазият сақланишидан ва бўлажак президент сайловлари тинч муҳитда ўтказилишидан манфаатдор эканлиги таъкидланди", - дейилади баёнотда.

Беларусь Республикаси президентининг матбуот хизмати, Путин, хусусан, "қардош Беларусь-Россия муносабатларини янада ривожлантириш муҳимлигини ва уларнинг ёмонлашишига олиб келиши мумкин бўлган учинчи кучларнинг салбий тенденциялари ва ҳаракатларига қарши туриш зарурлигини" таъкидлаганини маълум қилди.

Давлат раҳбарлари Россия фуқароларининг ҳибсга олиниши билан боғлиқ вазият "жиддий тарзда" ўрганиш зарурлигини таъкидладилар.

"Президентлар мавжуд вазиятнинг асл сабабларини аниқлаш, айбдорларни топиш ва уларни жавобгарликка тортиш учун мавжуд бўлган барча далилларни синчковлик билан ўрганишга келишиб олдилар", - дейилади баёнотда.

Россия ТИВнинг расмий вакили Мария Захарова аввалроқ Беларусда россияликларнинг ҳибсга олиниши атрофидаги вазиятни "спектакль" деб атаган эди. Унинг сўзларига кўра, бу одамлар ўз ватанларига қайтарилиши керак, чунки уларнинг айби исботланмаган.

“Комсомольская правда” жума куни, Беларусь хавфсизлик идоралари томонидан ҳибсга олинган РФ фуқаролари Украина махсус хизматлари уюштирган фитна қурбонлари бўлганини маълум қилди.

33