Утилизация использованных масок и костюмов в карантинной зоне под Ташкентом

Изсиз йўқотиш учун: Ўзбекистонда тиббий чиқиндилар қандай утилизация қилинмоқда

228
Карантин кунларида коронавирусни даволашда ишлатилган ҳимоя воситаларини утилизация қилишга алоҳида эътибор берилмоқда.

ТОШКЕНТ, 10 июл - Sputnik, Анна Желиховская. Тиббий чиқиндилар 4 гуруҳга таснифланади - А, Б, В, Г. COVID-19 билан касалланган беморлар қўли теккан ҳар қандай буюм Б тоифасига киради. Бу эпидемик нуқтаи назардан хавфли материалдир, улар махсус чиқиндиларни ёқиш печлари – инсинераторларда  йўқ қилиниши керак. Бу билан Ўзбекистонда ягона MED CLASS PLUS корҳонаси шуғулланади. Унинг ходимлари карантин пайтидан коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашда бевосита иштирок этаётганликлари ҳақида гапириб беришди.

Утилизация использованных масок и костюмов в карантинной зоне под Ташкентом
© Foto : MED CLASS PLUS
Утилизация использованных масок и костюмов в карантинной зоне под Ташкентом

Махсус комиссия қарорига кўра, карантин даврида беморлар контакт қилган барча нарсалар, ҳатто маиший чиқиндилар ва озиқ-овқат қолдиқлари ҳам, тиббий чиқиндилар деб аталади. Буларнинг барчаси эҳтимолий беморлар жойлашган уйлардан, юқтирилган беморлар даволанаётган тиббиёт муассасаларидан ва контейнерли санитария шаҳарчаларидан олиб чиқилади. Минглаб одамлар карантинга жойлаштирилган шаҳарчаларда энг кўп тиббий ва маиший чиқиндилар ҳосил бўлади.

Корхона вакилининг сўзларига кўра, яқин вақтгача махсус транспорт воситаларида кунига 7-8 тоннагача хавфли юк олиб кетилиб, ёқиб юборилган. Ҳозирда Ўртасарой махсус комплекси ҳудудида 7 дона Италияда ишлаб чиқарадиган печлар ўрнатилган. Энди чиқиндилар шу ернинг ўзида утилизация қилинмоқда. Ҳар бир печнинг ёниш кучи бир вақтнинг ўзида 1 тоннани ташкил этади.

Инсинератор икки камерадан иборат: ёқиш ва элитиш. “Б гуруҳидаги чиқиндиларни биз икки камерадан иборат махсус печларда ёқамиз. Биринчисида чиқинди 1200 даража ҳароратда ёнади, ҳатто кул ҳам қолмайди. Иккинчи камерада - буғлатувчида - элитиш жараёни ўтади. Махсус технология атроф-муҳитга мутлақо зарарсиз оқ тутун чиқариш имконини беради”, - дея тушунтирди корҳона вакили. Бу ҳолатда, нафақат тиббий чиқиндилар, балки коронавирус билан касалланганлардан қолган маиший чиқиндилар ҳам ёқилади. Бу ҳожатхона қоғози, идишлар, озиқ-овқат чиқиндилари, чойшаблар ва бошқалар.

“Ушбу чиқиндилар ёқиш камерасининг ҳажми 1 тоннани ташкил қилади. Аҳлатнинг бир маротаба юкланиши тўрт соат давомида ёқиб юборилади. Ҳатто коронавирус инфекциясида гумонланаётганлардан қолган чиқиндилар ҳам утилизация қилинади”, - дея қўшимча қилди суҳбатдош.

Инфекцияланган беморларнинг, шунингдек, эҳтимолий беморларнинг барча озиқ-овқат чиқиндилари махсус герметик сариқ пластик идишларга, пластик эса зичлиги 13 микрон бўлган махсус сариқ полиэтилен пакетларга йиғилади.

Утилизация использованных масок и костюмов в карантинной зоне под Ташкентом
© Foto : MED CLASS PLUS
Утилизация использованных масок и костюмов в карантинной зоне под Ташкентом

Коронавирус инфекцияси хавфи нафақат шифокорлар, балки ушбу чиқиндиларни йиғиш ва йўқ қилиш билан шуғулланадиган одамлар учун ҳам бор. Ходимларнинг хавфсизлиги учун барчага ҳудди шифокорларга бериладиган ҳимоя воситаси берилади. Йиғиш ва ёқиш пайтида мутахассислар икки қават ниқоб, кўзойнак ёки экран, қўлқоплар, шунингдек ҳимоя комбинезони ва резина этиклари киядилар. Ҳодимлар печга ҳар тўрт соатда чиқиндиларни юклаганда, шахсий ҳимоя воситаларини ҳам ўзгартирадилар.

Коронавируснинг суюқликда ва сиртларда бир неча кунгача сақланиши мумкинлигини ҳисобга олиб, чиқиндиларни имкон қадар тезроқ йўқ қилиш жуда муҳимдир.

228
Спецоперация по захвату Сухроба Каримова, угрожавшего взорвать банк в Киеве

"Киевлик террорчи" Сухроб Каримов икки ойга ҳибсга олинди

24
(Янгиланган 12:22 06.08.2020)
Сал олдин, 3 август куни, Каримов Киевдаги "Леонардо" бизнес-марказидаги банк бўлинмасига кирган ва рюкзагида бомба борлигини маълум қилган. Босқинчи 40 минг гривен ва журналистлар билан мулоқотни талаб қилган.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Киевдаги "Универсал-банк" бўлинмаларидан бирини портлатиб юбориш билан таҳдид қилган Ўзбекистон фуқароси Сухроб Каримов теракт бўйича иш юзасидан икки ойга ҳибсга олинди. Уни гаров эвазига қўйиб юбориш чекланган. Бу ҳақда Киев прокуратураси матбуот-хизмати хабар бермоқда.

"Киев шаҳри Печерск туман суди пойтахт прокуратураси илтимосномасини қондирди ва 2020 йил 3 августда Киев марказидаги банк биносида портлаш билан таҳдид қилган Ўзбекистон фуқаросига ҳибсга олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлади. Уни гаров эвазига қўйиб юбориш чекланган", - дейилади расмий баёнотда.

 

 

24
Дети в детском саду

Боғчалар фаолиятини тиклашга тайёргарлик кўрилмоқда вазирлик

45
Таъкидланишича, боғчалар фаолияти тикланиши болаларни нормал маиший ҳаёт, ўйинлар ва таълим жараёнига қайтишига ёрдам беради.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Мактабгача таълим ташкилотларида коронавирус пандемияси сабабли тўхтатилган фаолият жараёнини тиклашга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Боғчалар фаолияти тикланиши болаларни нормал маиший ҳаёт, ўйинлар ва таълим жараёнига қайтишига ёрдам беради.

Таъкидланишича, вирус тарқалиши ва уни юқтириб олиш хавфини бартараф этиш мақсадида жорий этилган тақиқ чораларини ҳисобга олган ҳолда, қўшимча хавфсизлик чоралари ҳам татбиқ этилиши кўзда тутилган.

Аммо болалар ўртасидаги оралиқ масофа, уларнинг ижтимоий фаоллиги, амалий машғулотлари ва ривожлантирувчи ўйинларига халақит бермаслиги лозим.

Вазирлик БМТ Болалар жамғармасининг кўмагида пандемия шароитида МТТларда иш жараёни қандай тамойиллар асосида ташкил этилиши тасвирланган видеоролик тайёрлади. 

45