Ўзбекистонда тун давомида қарийб 200 кишида COVID-19 тасдиқланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровУ всех посетителей с помощью тепловизора измеряется температура тела при входе на рынок и дезинфицируется руки антисептиками
У всех посетителей с помощью тепловизора измеряется температура тела при входе на рынок и дезинфицируется руки антисептиками - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирда мамлакатда 4925 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 45 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда. Қурбонлар сони 48 нафарга етган.

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус ҳолати 193 тага кўпайди.

“2020 йил 12 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12706 (+193) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Лаборант смотрит в микроскоп во время демонстрации первого в мире живого сердца, напечатанного на 3D-принтере, Тель-Авив, Израиль - Sputnik Ўзбекистон
Олимлар COVIDга иммунитет борасида ҳайратланарли хулосага келишди

Янги касалланганларнинг 84 нафари карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 67 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 25 нафари Наманган вилоятида (шундан 17 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 8 нафари аҳоли орасида), 17 нафар Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу пайтга қадар 7723 нафар коронавирусга чалинган фуқаролар соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 4925 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 45 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда. Қурбонлар сони 58 нафарга етган.

Янгиликлар лентаси
0