Ўзбекистонда коронавирус: 13 июль асосий хабарлари

© Sputnik / Татьяна Макеева / Медиабанкка ўтишМедицинский сотрудник устанавливает капельницу в стационаре для больных с коронавирусной инфекцией
Медицинский сотрудник устанавливает капельницу в стационаре для больных с коронавирусной инфекцией - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бир сутка давомида 360 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 13 360 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Иллюстрированное изображение вируса COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон
Қачон тугайди? Олимлар коронавируснинг 3-чи тўлқини ҳақида огоҳлантиришди

Бир сутка давомида 360 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 13 360 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 83 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 75 нафари Тошкент шаҳрида  ва 9 нафари эса Навойи вилоятида барчаси аҳоли орасида  аниқланган.

Даволаниш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 7 852 нафарга етди. Айни пайтда 5 446 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 43 нафар бемор оғир аҳволда, 7 нафар бемор ўта оғир аҳволда.

Ўлим ҳолатлари

10 июль куни Шайхонтоҳур туманида яшовчи 67 ёшли М.Т. (аёл)да “COVID-19” тасдиқланган. Шу куниёқ ўткир нафас етишмовчилиги сабабли беморнинг аҳволи оғир бўлганлиги учун Зангиота юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган. Шифохонада унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония, нафас етишмовчилигининг 3-даражаси, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги ташхиси қўйилган.

Шунингдек, беморда гипертония касаллигининг 2-даражаси, артериал гипертензия, қандли диабет, сурункали холецистит каби ҳамроҳ касалликлар бўлган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Яна бир ҳолат: Учтепа туманида яшовчи 65 ёшли аёл С.Қ.да 9 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва ўткир нафас етишмовчилиги билан Зангиота юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Внимание, карантин - Sputnik Ўзбекистон
Карантин чораларининг кучайтирилишининг асосий сабаби нимада – мутахассис изоҳи

Унга “COVID-19” инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги билан кечган.

У, шунингдек, қандли диабет, гипертония ва жигар циррози касалликлари билан ҳам оғриб келган. Шифохонада беморнинг даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Ўзбекистонда жами 62 киши пандемия қурбони бўлди.

Ўзбекистонда 1 августдан кейин карантин чўздирилиши мумкин

COVID-19  коронавируси туфайли, агар юқтириш ҳолатлари динамикаси сақланиб қолса, 1 августдан кейин Ўзбекистонда карантин узайтирилиши мумкин, деди республика соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев.

Дунё саломатлиги

Сўнгги маълумотларга кўра, инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 12,6 миллиондан ошди, 560 минг киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (3,3 млн), Бразилияда (1,9 млн), Ҳиндистонда (878 минг).

Янгиликлар лентаси
0