Карантин 1 августдан кейин ҳам чўзилиши мумкин Юсупалиев

918
(Янгиланган 18:46 13.07.2020)
Агар Ўзбекистонда касалланиш ва вафот этганлар динамикаси ошса карантин муддати яна узайтирилиши мумкин - вазир ўринбосари.

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Ўзбекистонда COVID-19 туфайли жорий этилган карантин 1 августдан кейин ҳам узайтирилиши мумкин, деди соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Баҳодир Юсупалиев “Ўзбекистон 24” телеканали эфирида.

“Агар аҳоли орасида касалланганлар ва вафот этганлар сони ўсиши динамикаси кузатилса, карантин чоралари узайтирилиши мумкин”, - деди Юсупалиев телеканалга берган интервьюсида.  

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари айтишига қараганда карантин муддати  1 авгутсга қадар  белгиланишига сабаб COVID-19 касаллигининг инкубацион даври 14 кунлигидадир.

“Биз бир ярим цикл муддат карантинда бўламиз. Бу вируснинг одамдан одамга юқишини олдини олиш учун оптимал муддат”, - деди Юсупалиев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳукумати 10 июлдан 1 августга қадар карантин чораларини кучайтириш ҳақида қарор қабул қилишган эди. Янги тартиб барча ҳудудларни қизил деб эълон қилиш, бозор, истироҳат боғлари каби жамоат жойларини вақтинча ёпиш, жамоат транспорти ҳаракатини тўхтатиш, шахсий автомобилларда стикер билан ҳаракатланиш каби чораларни назарда тутади.

Сўнгги маълумотларга кўра Ўзбекистонда 13360та коронавирус ҳолати қайд этилган. Улардан 7852 нафари соғайиб кетган, 62 киши вафот этган.

918
Абдурахмонова Мадинабону Жахонгир кизи, 2006 года рождения

Бедарак йўқолган 14 яшар қиз бир ойдан бери қидирилмоқда Тошкент ИИББ

28
Бухоро вилояти, “Дилобод-Зафаробод” МФЙ манзили бўйича яшовчи Мадинабону Абдураҳмонова 9 июль куни тахминан соат 06.00 да уйидан чиқиб, қайтиб келмаган.

ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Бедарак йўқолган 14 ёшли Мадинабону Абдураҳмонова қидирилмоқда, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ.

Хабарда айтилишича, 2006 йилда туғилган, Бухоро вилояти, “Дилобод-Зафаробод” МФЙ манзили бўйича яшовчи Абдураҳмонова Мадинабону Жаҳонгир қизи 2020 йил 9 июль куни тахминан соат 06.00 да уйидан чиқиб, қайтиб келмаган.

Белгилари: бўйи 160 см, кўзлари қора, сочлари тўқ жигар ранг.

Кийимлари: ҳаво ранг кўйлак, қора шим. Ёнида қора аёллар сумкаси бор эди.

“Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Агар сиз Мадинобону Абдурахмоновани кўрган бўлсангиз ёки унинг турар жойи ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, қуйидаги рақамлар орқали хабар беришингизни сўраймиз: +99865-220-40-99; +99865-220-40-30; +99865-224-52-49 (Бухоро вилояти ИИБ), 71-232-30-40, 71-232-40-50 (Тошкент шаҳар ИИББ) ёки 102”, - дейилган хабарда.

28
Сотрудник Национального исследовательского центра им. Гамалеи в лаборатории. Вакцина против коронавируса Центра им. Гамалеи показала высокую эффективность и безопасность по результатам клинических исследований. Вакцина против новой коронавирусной инфекции впервые в мире зарегистрирована в России 11 августа. Изображение является раздаточным материалом, предоставлено третьей стороной. Только редакционное использование. Запрет на архивирование, коммерческое использование, рекламную кампанию.

Россия вакцинасининг биринчи партияси қачон ишлаб чиқарилиши маълум бўлди

127
Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология илмий тадқиқот маркази билан биргаликда ишлаб чиқарган COVID-19 профилактикаси бўйича дунёдаги биринчи вакцинасини рўйхатга олди.

ТОШКЕНТ, 12 авг - Sputnik. Коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи қутилари икки ҳафта ичида чиқарилади, шундан кейин у қўлланила бошлайди, деб хабар қилди РИА Новости Соғлиқни сақлаш вазирлигининг баёнотига асосан.

Хусусан, вазир Михаил Мурашко таъкидлашича, вакцина яратилган платформа аллақачон яхши ўрганилган ва унинг асосида дори воситасини яратиш энг мақбул йўл.

"Вакцинанинг ушбу платформасидан аллақачон синтезлаш ва ишлаб чиқариш учун фойдаланилган ва ҳозирда дориларнинг бир қисми клиник синовлар ва тадқиқотларда. Яъни, бу вакцина аллақачон платформа сифатида яхшигина маълум ва ўрганилган. У бўйича клиникадан олдин ва клиник тадқиқотлар ва унинг рўйҳатга олиниши амалга оширилиб бўлган. Шунинг учун, бу деярли энг хавфсиз усул ва етарли миқдордаги илмий билимлар", - деди Мурашко COVIDга қарши биринчи рўйхатга олинган вакцина бўйича брифингда.

Шу муносабат билан бу дорининг чет элда пайдо бўлган танқидлари асоссиз, деди вазир.

11 август куни Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Россиянинг тўғридан-тўғри инвестициялар Жамғармаси, Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология илмий тадқиқот маркази билан биргаликда ишлаб чиқарган COVID-19 профилактикаси бўйича дунёдаги биринчи вакцинасини рўйхатга олди.

Вакцинани биринчи бўлиб фуқароларнинг юқтириш хавфи юқори гуруҳига кирувчилар - тиббиёт ходимлари ва ўқитувчилар олади.

Чоршанба куни эрталаб Sputnik радиоси Россияда коронавирусга қарши вакцинани рўйхатдан ўтказиш бўйича БССТ қандай изоҳ берганини хабар қилди.

127
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Самарада мигрантларнинг чегара олдида тўпланмаслигини ЙПХ назорат қилади

5
(Янгиланган 17:38 12.08.2020)
Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланган меҳнат мигрантлар ватанига қайтарилди. Бироқ минтақа ҳукумати шунга ўхшаш ҳолат яна қайтарилмаслиги учун чора кўрмоқда.

ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Россия чегаралари ва Самара вилоятидан 7 август ҳолатига кўра жами икки мингдан зиёд Ўзбекистон ҳамда юзга яқин Тожикистон фуқаролари олиб кетилди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон нашрига Самара вилояти Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Ольга Гальцова маълум қилди.

Чет эл фуқароларини олиб кетиш босқичма-босқич амалга оширилган. Шунингдек, улар учун барча зарурий шароитларга эга бўлган чодирли лагерь ташкил этилган.

Тожикистон фуқаролари Қозондан 28 июль куни самолётда, Ўзбекистон фуқароларининг сўнгги гуруҳи 7 август куни ватанига жўнатилган.

Лекин шундай эҳтимол борки, мигрантлар фирибгарлик тузоғига илиниб, яна Россия чегаралари яқинига келишга уринишади.

“Самара вилояти Большая Черниговка тумани ҳудудида чет эл фуқаролари тўпланишининг олдини олиш ҳамда уларнинг Оренбург вилояти ҳудудига ўтиш уринишини олдини олиш мақсадида ЙПХ (ДПС) қўйилган”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланган жами 1850 нафар Ўзбекистон фуқаролари қайтарилган эди. Уларнинг 920 нафари Оренбург вилоятининг “Бузулук”, 930 нафари эса Самара вилоятининг “Кинел” станциясидан поездларда ватанга олиб келинди.

5