Тожик-ўзбек чегарасида юзлаб юк машиналари тўхтаб қолди

© Sputnik / Владимир Корнев / Медиабанкка ўтишГрузовики на границе
Грузовики на границе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳайдовчиларни коронавирусга текшириш амалиёти жорий этилиши Ўзбекистон - Тожикистон чегарасида бир неча километрли тирбандликка олиб келди - ОАВ.

ТОШКЕНТ, 14 июл - Sputnik. Ўзбекистон Тожикистон чегарасида коронавируснинг тарқалиши туфайли юзлаб юк машиналари тўхтаб қолди, дея хабар беради Pars Today ахборот агентлиги.

Хусусан, "Ойбек" назорат-ўтказиш пунктида жиддий вазият юзага келди. Таъкидланишича, транспортнинг тўхтатилиши ҳайдовчиларни коронавирусга текширилиши билан боғлиқ - ҳайдовчилар натижа эълон қилинишини бир неча кун кутишларига тўғри келмоқда.

“Ҳар куни ҳар бир ҳайдовчи озиқ-овқатга 100 минг сўм (тахминан 10 АҚШ доллари) атрофида сарфлайди. Натижада сафарга рухсат олганларнинг кейинчаликка шахсий эҳтиёжлари учун пуллари қолмай қоляпти. Бундан ташқари, чегара постида юк машиналари туриши учун ва дам олиш жойлари йўқ. шу сабабли, ҳайдовчилар машина ичида ухлашларига тўғри келяпти, бу эса чидаб бўлмас иссиқлик туфайли мураккаблашмоқда”, - дея тушунтирди манба.

Оғир юк машиналари ҳайдовчилари сўзларига кўра, шифокорлар бир неча кундан бери коронавирус тестлари маълумотларини беролмаяпти. Куни кеча беш кун олдин текширувдан ўтган 30 кишининг таҳлиллари натижалари ҳақида маълум бўлди. Шу билан бирга, баъзи ҳайдовчиларда инфекция тасдиқланди.

“Улар бизга ниқоб тақишни ва ижтимоий масофани сақлашни маслаҳат беришади, аммо бундай навбатларда биз ҳаммамиз коронавирусни юқтириб олишимиз мумкин”, - дея хулоса қилди тожик-ўзбек чегарасида қолиб кетган ҳайдовчилардан бири.

Янгиликлар лентаси
0