Ўзбекистонда коронавирус: 14 июль асосий хабарлари

887
(Янгиланган 19:45 14.07.2020)
Бир сутка давомида 121 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 13 993 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 121 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 13 993 нафарни ташкил қилмоқда.

Тошкент шаҳрида 7 соат ичида 121 кишида инфекция аниқланди (86 нафари — бемор билан мулоқотда бўлган, 35 нафари — аҳоли орасида).

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 44 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 8 074 нафарга етди.

Айни пайтда 5 854 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Ўлим ҳолатлари

Коронавирусга чалинган қашқадарёлик бемор юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. Қарши туманида яшовчи, 56 ёшли Б.В. (эркак) жорий йил 5 июль кунидан 10 июлгача тана ҳарорати кўтарилиб, ҳолсизлик кузатилган. 11 июль куни эса тана ҳарорати тушмай, ҳолсизлик ва йўтал кучайганлиги ҳамда нафас етишмовчилиги белгилари пайдо бўлганлиги сабабли “COVID-19” инфекциясига намуна топширган ва касаллик тасдиқланган.

Бемор оғир аҳволда вилоят Фтизиатрия ва пульмонология маркази реанимация бўлимига ётқизилган. Унга “COVID-19” инфекцияси ўта оғир кечиши ташхиси қўйилган. Касалли икки томонлама пневмония оғир кечиши, нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб,  юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Яна бир ҳолат: Коронавирусга чалинган тошкентлик 61 ёшли эркак вафот этди. Шайхонтоҳур туманида яшовчи, Ф.А. 10 кун давомида тана ҳарорати кўтарилиши, бош оғриғи, ҳолсизлик, йўтал, ҳансираш белгилари билан уйида даволанган. Аммо даво муолажалари натижа бермагач, "COVID-19"га намуна топширган ва касаллик тасдиқланган.

13 июль куни бемор ўта оғир аҳволда Тошкент тиббиёт академияси клиникаси реанимация бўлимига ётқизилган. Унга "COVID-19" инфекцияси ўта оғир кечиши ташхиси қўйилган. Касаллик икки томонлама бронхопневмония, нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Шунингдек, у қандли диабет, юрак ишемик касаллигги, зўриқиш стенокардияси, гипертония каби ҳамроҳ хасталиклар билан ҳам оғриган.

Реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор ўткир нафас, сурункали жигар ва буйрак ҳамда ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этди.

Ўзбекистонда жами 65 киши пандемия қурбони бўлди.

Лабораторияда ҳолат

Қашқадарёда коронавирус текшириладиган лаборатория ходимларида вирус аниқланган.

Вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг 4 нафар ходимида коронавирус инфекцияси қайд этилган: “Марказнинг 500 га яқин ходими хавфли вируснинг таҳлили, дизенфекция ишларига жалб қилинган. 8 июль куни ўтказилган текширувларда СЭО марказининг 4 нафар ходимида тест синовлари мусбат натижани кўрсатди”. Лабораторияда ишловчи ходимлар уй карантинига олинган.

Янги стратегия

Президент Шавкат Мирзиёев бугунги видеоселектор йиғилиши аввалида мамлакатдаги эпидемиологик вазиятга алоҳида тўхталиб ўтди.

Коронавирус билан зарарланишнинг олдини олиш, касалликни эрта аниқлаш, симптомсиз ва енгил кечаётган беморлар билан олиб борилаётган даволаш ва назорат тадбирларини амалга оширишда янги стратегияларни қўллаш зарурлиги қайд этилди.

Амалдаги тест-таҳлил топшириш жараёнини қайта кўриб чиқиб, аҳоли учун қулай тизимни ишлаб чиқиш топшириғи берилди.

Чегарадаги тирбандлик

Ўзбекистон Тожикистон чегарасида коронавируснинг тарқалиши туфайли юзлаб юк машиналари тўхтаб қолди. Хусусан, "Ойбек" назорат-ўтказиш пунктида жиддий вазият юзага келди. Таъкидланишича, транспортнинг тўхтатилиши ҳайдовчиларни коронавирусга текширилиши билан боғлиқ - ҳайдовчилар натижа эълон қилинишини бир неча кун кутишларига тўғри келмоқда.

Янги қўлланма

Республикада COVID-19 билан касалланган беморларнинг уйда даволаниши бўйича қўлланма ишлаб чиқилди. Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси томонидан ишлаб чиқилган  клиник қўлланмада "коронавирус инфекциясининг енгил формаси билан касалланиб, уйида даволанаётган бемор ўзини қандай тутиши керак, у билан бирга яшаётганлар нималарга эътибор бериши керак, аҳволини назорат остида ушлаб туришда нима ёрдам беради?" каби саволларга жавоблар келтирилган.

Қўлланма ҳақида батафсил.

Дунё саломатлиги

Сўнгги маълумотларга кўра, инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 13,1 миллиондан ошди, 573 минг киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (3,3 млн), Бразилияда (1,9 млн), Ҳиндистонда (906 минг).

887
Лист бумаги в руке

“Темир дафтар” нима ва у қандай шакллантирилади вазирлик изоҳи

12
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари “темир дафтар” борасида тушунча берди.

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева “темир дафтар” борасидаги саволга жавоб берди.

“Темир дафтар” — карантин шароитида ишсиз, даромадсиз қолган эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож оилаларнинг маҳаллада шакллантирилган шаффоф рўйхати”, - деди у АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда.

“Темир дафтар” ўз навбатида фуқаролар йиғинлари раисининг сектор ва ҳудуд раҳбари билан ҳамкорликдаги фаолиятини мустаҳкамлайди.

Уни юритишда эҳтиёжманд оилаларнинг 7 тоифаси, жумладан:

- кам таъминланган;

- ногиронлиги бўлган;

- ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар;

- якка-ёлғиз кексалар;

- доимий ишсиз фуқаролар;

- карантин туфайли ишсиз қолган фуқаролар;

- оғир эпидемиологик ҳудудлардан қайтариб келинган фуқароларни камбағалликдан чиқариш чоралари кўрилади.

Шунингдек, масъул ходимлар ўзининг кунлик амалга оширган ишлари юзасидан “Темир дафтар”идаги маълумотларни saxovat.argos.uz сайтига рақамли имзо калити орқали электрон шаклда киритиб бориши ҳақида маълумот берилди.

“Темир дафтар”га тушган оиланинг ҳеч бўлмаганда битта аъзосини жорий йилда иш билан таъминланиб, шу орқали уларни муҳтожликдан чиқариш чоралари кўрилади.

12
Открытие после реставрации главной мечети Москвы.

“Темир хотин” ва “Шайтанат” фильмлари сценарийси муаллифи Маҳмуд Тўйчиев вафот этди

136
(Янгиланган 14:17 03.08.2020)
Ўзбек киносининг атоқли режиссёри ҳамда сценарист Маҳмуд Тўйчиев 69 ёшида вафот этди. У “Темир хотин”, “Шайтанат”, “Катта ойи”, “Аёллар салтанати” каби фильмларга сценарий ёзган эди.

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Ўзбек киносининг атоқли режиссёри ҳамда сценарист Маҳмуд Тўйчиев 69 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” матбуот хизмати хабар қилмоқда.

У “Темир хотин”, “Шайтанат”, “Катта ойи”, “Аёллар салтанати” каби фильмлар сценарийси муаллифи эди.

Маҳмуд Тўйчиев 1951 йил 26 август куни Тошкент шаҳрида туғилган. 1980 йил Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК)нинг сценарий бўлимини тугатган.

Махмуд Туйчиев

Sputnik таҳририяти марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия этади.

136