Контрольная работа в школе

Мактаб директорларининг оширилган маоши ўқувчиларнинг ОТМга киришига боғлиқ бўлади

150
(Янгиланган 10:38 15.07.2020)
Ўзбекистон президенти раислигидаги йиғилишда мактаб битирувчиларини ўқиш ва ишга жалб этиш масалалари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Шавкат Мирзиёев ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини ошириш, уларни даромад манбаи билан таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, ярим йилдан буён бутун дунё кучайтирилган карантин шароитида яшамоқда. Бу мураккаб даврда ҳамма давлатларда энг асосий муаммо аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш, даромад билан таъминлаш бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистонда ишсизларнинг 732 минг нафари ёшлар, 834 минг нафари хотин-қизлардир.

Аввало, мактаб битирувчиларини ўқиш ва ишга жалб этиш масалалари муҳокама қилинди. Жорий йилда умумтаълим мактабларини 452 минг ўғил-қиз тамомлади. Уларнинг 70 минги олий таълим, 85 минги профессионал таълимга киради. 95 мингдан зиёди ишга жойлашган тақдирда ҳам, яна 200 мингга яқин ёшларнинг бандлигини таъминлаш зарурлиги таъкидланди.

Мактабданоқ касбга ўқитиш тизими жорий этилиши белгиланди.

“Навбатдаги ўқув йилидан бошлаб мактаб директори ва ўқитувчиларга ўқувчиларнинг олий таълимга кириши, касб эгаллаб, ўз ишини топиши даражасига қараб оширилган иш ҳақи тўланади”, - дейилган хабарда.

Бунинг учун 7-синфдан бошлаб ўқувчиларнинг касблар кесимида қизиқиши аниқланади. 8-9-синф ўқувчилари дастурчи, дизайнер, таржимон каби истиқболли касблар учун пойдевор бўладиган билим ва кўникмаларни эгаллайди. 10-синфдан робототехника, дастурлаш каби талаб юқори касбларга ўргатиш йўлга қўйилади.

Жорий йил охиригача маҳаллаларда 136 та касб-ҳунар ўқитиш маскани, қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курсларини ташкил этиб, 31 та касб-ҳунарга ўқитиш марказларини жиҳозлаш бўйича топшириқ берилди.

Бу мақсадлар учун Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан Бандликка кўмаклашиш жамғармасига 200 миллиард сўм ажратиш, ўқув курсларини, аввало, камбағаллик энг юқори бўлган маҳаллаларда ташкил этиш кераклиги таъкидланди.

150
Блюдо с грецкими орехами

Коронавирусдан ҳимоя қиладиган маҳсулотлар аниқланди

1029
Канаданинг Лавал университети олимлари коронавирус билан курашишга ёрдам берадиган маҳсулотларни аниқлади.

ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Ёнғоқ, малина, вино коронавирус инфекцияси билан курашишга ёрдам беради. АҚШ миллий тиббиёт библиотекаси хабарига асосан.

SARS-CoV-2 вируси ҳужайрага АCЕ2 ферменти орқали киради.

Ушбу оқсил ўпка, юрак, буйрак ва мия тўқималарида мавжуд. Канаданинг Лавал университети олимлари, табиий антиоксидант бўлган ресвератролни кўпроқ истеъмол қилиш организмдаги АCЕ2 концентрациясини ошириш хусусиятини аниқлашди.

Бу баъзи меваларда учрайди, бу уларнинг турли хил стресс ҳолатларга, шу жумладан ҳаддан ташқари ултрабинафша нурланишига, иқлимнинг кескин ўзгаришига, касаллик ва паразитларга нисбатан чидамлилигини оширишга ёрдам беради. Ресвератрол иммунитетга таъсири туфайли COVID-19’нинг оғирлигини камайтириши мумкин.

Антиоксидант унинг табиий манбаларидаги таркибига мос келадиган концентрацияда фаол бўлади. Ресвератрол яллиғланишга қарши таъсирга эга. У қизил шароб, ерёнғоқ, писта, какао, малина, узум, черника ва клюквада учрайди. Рационга бу маҳсулотларни қўшиш ҳар қандай ҳолатда ҳам фойдали бўлади, дейди мутахассислар.

Қизил шароб, узум, ерёнғоқ таркибида ресвератрол деярли бир хил, шунинг учун коронавирусдан ҳимоя қилиш учун спиртли ичимликларни истеъмол қилишни кўпайтириш шарт эмас.

1029
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Искандарова Мехрибон Тухтасин кизи

Тошкентда бедарак йўқолган аёл топилди

457
26 ёшли Меҳрибону Искандарова 6 август куни тахминан соат 8.30 ларда уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Яқинда қидируви эълон қилинган Искандарова Мехрибону Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан топилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

“Унинг аҳволи яхши, ҳавотирга ўрин йўқ”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Олмазор туманида яшаган, 1994 йилда туғилган Искандарова Меҳрибону Тўхтасин қизи, 6 август куни тахминан соат 8.30 ларда уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмади.

Охирги маълумотга кўра, у Чилонзор тумани “Ц” мавзесидаги косметология салонида бўлган. Қиз соат 10.30 да салондан чиқиб, йўл тарафга кетганлиги ташқи кузатув камераларида қайд этди. Ушбу ҳолат юзасидан қидирув эълон қилинди. 

457

Баррикада ва шовқинли гранаталар: сайловдан сўнг Минскда тартибсизликлар авж олди

0
(Янгиланган 15:12 11.08.2020)
Президент сайловидан сўнг икки кундан бери Беларусда норозилик намойишлари ўтказилмоқда. Энг катта намойиш Минскда бўлиб ўтди.

Душанба, кунинг иккинчи ярмида беларуслар яна пойтахт кўчаларига чиқишди. Норозилик намойишлари республиканинг барча вилоят марказларида ўтказилди.

Пойтахтнинг Пушкин майдонида намойишчилар ахлат қутилардан баррикаларни қуриб олишди. Намойишчилардан бири полиция томон портловчи қурилмани улоқтиришга ҳаракат қилади, бироқ қурилма унинг қўлида портлаб кетди. Олган жароҳатлардан эркак вафот этди.

Милиция намойишчиларни тарқатиш учун ёруғлик-шовқин гранаталар қўллади. Кўплаб намойишчилар қўлга олинди.

Милиция ички қўшин ва “Альфа” бўлинмаси ёрдами билан намойишчиларни тарқатиб юборди. Айни вақтда коммунал хизматлар кўчаларни тозаламоқда.

Эслатиб ўтамиз, 9 август куни мамлакатда президентлик сайлови бўлиб ўтди. Дастлабки маълумотларга кўра, президент Александр Лукашенко 80,08 фоиз овоз тўплаган. Унинг асосий рақиби Светлана Тихановская 10,09 фоиз овозга эга бўлди.

0
  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    Президент сайловидан сўнг норозилик намойишлари.

  • © AP Photo / Sergei Grits

    Президент сайловидан сўнг норозилик намойишлари.

  • © AFP 2018 / Sergei Gapon

    Жароҳатланган намойишчи

  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    Минск полицияси намойиш вақтида.

  • © AFP 2018 / Sergei Gapon

    Минск кўчаларидаги тартибсизликлар.

  • © Sputnik / Viktor Tolochko

    Минск кўчаларидан бирида намойишчилар

  • © AP Photo / Sergei Grits

    Президент сайловидан сўнг намойишлар.

  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    Президент сайловидан сўнг намойишлар.

  • © Sputnik / Viktor Tolochko

    Минскда ҳуқуқ тартибот орган ходимлари.

  • © Sputnik / Viktor Tolochko

    Минскда намойишчи.

  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    Президент сайловидан сўнг Минскда норозилик намойишлари ўтказилмоқда.

  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    Минскда ўтган тунда намойиш ва тартибсизликлар давом этди.

  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    Намойишга чиққан аёл