Ўзбекистонда "Тўйиб овқатланмайдиганлар улуши" қайта кўриб чиқилди

207
(Янгиланган 16:05 15.07.2020)
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) томонидан Ўзбекистонда “Тўйиб овқатланмайдиганлар улуши” кўрсаткичлари қайта кўриб чиқилди. Ушбу рейтингда Ўзбекистон маълумотлари ижобий томонга ўзгарди.

ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) томонидан Ўзбекистонда “Тўйиб овқатланмайдиганлар улуши” кўрсаткичлари қайта кўриб чиқилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

ФАО экспертлари 2019 йилги (SOFI – 2019) йиғилишда Ўзбекистоннинг 2016-2018 йилларда тўйиб овқатланмайдиганлар улуши кўрсаткичларини 6,3 % (2,0 млн. киши) деб эълон қилган эди. Бу кўрсаткич билан Ўзбекистон Марказий Осиёда Қозоғистон (2,1 %) ва Туркманистон (5,4 %) дан кейин учинчи ўринни эгаллаган эди.

ФАО мутахассислари Давлат статистика қўмитаси вакилларининг келтирган аниқ исбот-далилларига кўра, Ўзбекистон Республикасининг “Тўйиб овқатланмайдиганлар улуши” кўрсаткичини 2014 йилдан бошлаб, New Food Balance Sheet асосида қайта кўриб чиқди.

Қайта ҳисоблаш натижасида кўрсаткичлар 2016-2018 йиллар учун 2,8 % (0,9 млн. киши) ва 2017-2019 йиллар учун 2,6 % (0,8 млн. киши) ни ташкил этди.

Бу маълумотлар 2020 йилнинг 13 июль куни бўлиб ўтган “Жаҳондаги озиқ-овқат хавфсизлиги ва овқатланиш ҳолати 2020” (SOFI – 2020) ҳисоботи онлайн йиғилишида ҳамда ФАО расмий сайти орқали эълон қилинди.

207
Спецоперация по захвату Сухроба Каримова, угрожавшего взорвать банк в Киеве

"Киевлик террорчи" Сухроб Каримов икки ойга ҳибсга олинди

21
(Янгиланган 12:22 06.08.2020)
Сал олдин, 3 август куни, Каримов Киевдаги "Леонардо" бизнес-марказидаги банк бўлинмасига кирган ва рюкзагида бомба борлигини маълум қилган. Босқинчи 40 минг гривен ва журналистлар билан мулоқотни талаб қилган.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Киевдаги "Универсал-банк" бўлинмаларидан бирини портлатиб юбориш билан таҳдид қилган Ўзбекистон фуқароси Сухроб Каримов теракт бўйича иш юзасидан икки ойга ҳибсга олинди. Уни гаров эвазига қўйиб юбориш чекланган. Бу ҳақда Киев прокуратураси матбуот-хизмати хабар бермоқда.

"Киев шаҳри Печерск туман суди пойтахт прокуратураси илтимосномасини қондирди ва 2020 йил 3 августда Киев марказидаги банк биносида портлаш билан таҳдид қилган Ўзбекистон фуқаросига ҳибсга олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлади. Уни гаров эвазига қўйиб юбориш чекланган", - дейилади расмий баёнотда.

 

 

21
Дети в детском саду

Боғчалар фаолиятини тиклашга тайёргарлик кўрилмоқда вазирлик

45
Таъкидланишича, боғчалар фаолияти тикланиши болаларни нормал маиший ҳаёт, ўйинлар ва таълим жараёнига қайтишига ёрдам беради.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Мактабгача таълим ташкилотларида коронавирус пандемияси сабабли тўхтатилган фаолият жараёнини тиклашга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Боғчалар фаолияти тикланиши болаларни нормал маиший ҳаёт, ўйинлар ва таълим жараёнига қайтишига ёрдам беради.

Таъкидланишича, вирус тарқалиши ва уни юқтириб олиш хавфини бартараф этиш мақсадида жорий этилган тақиқ чораларини ҳисобга олган ҳолда, қўшимча хавфсизлик чоралари ҳам татбиқ этилиши кўзда тутилган.

Аммо болалар ўртасидаги оралиқ масофа, уларнинг ижтимоий фаоллиги, амалий машғулотлари ва ривожлантирувчи ўйинларига халақит бермаслиги лозим.

Вазирлик БМТ Болалар жамғармасининг кўмагида пандемия шароитида МТТларда иш жараёни қандай тамойиллар асосида ташкил этилиши тасвирланган видеоролик тайёрлади. 

45