Работа программиста

Дунёда ҳозир қандай дастурчиларга талаб кучли россиялик эксперт фикри

228
Юқори малакали дастурчилар тайёрлаш борасида Ўзбекистон хорижий ОАВлар билан шартномалар тузмоқда - эксперт.

Ахборот хавфсизлиги соҳаси эксперти, Бауман номидаги МГТУ профессори Виталий Вехов пандемия даврида дастурлаш соҳаси қандай муаммоларга дуч келгани ҳақида.

Бугун Ўзбекистонда IT ва дастурлаш соҳаларига катта эътибор берилмоқда. Давлат томонидан ушбу соҳаларда мутахассислар етиштириш – стратегик вазифа этиб белгиланди.

Вехов айтишига қараганда, бугунги кунда дунёда нафақат дастурчи – умумий мутахассислигига балким, муайяхн соҳага ихтисослашган, муайян дастурлар билан ишлаш тажрибасига эга бўлган дастурчиларга талаб ошиб бормоқда. Масалан, операцион тизим яратувчиси ёки бухгалтерия ҳисоби билан ишловчи дастурчиларга.  

Ўзбекистон бу борада Хитой йўлидан бормоқда. Ўз мутахассисларини тайёрлаш бўйича хорижий ОТМлар билан шартномалар имзоламоқда. Лекин ушбу мутахассислар ўқишга борган мамлакатларида қолиб кетиш ҳолатлари ҳам кўп учрайди. 

Экспертнинг тўлиқ хулосасини Sputnik подкастида тингланг.

Какие программисты сейчас востребованы в Узбекистане — Вехов
228
Сотрудник лаборатории

Ўзбекистонда коронавирус: 7 август асосий хабарлари

110
(Янгиланган 20:08 07.08.2020)
Бир сутка давомида 522 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 29 057 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 522 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 29 057 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 197 нафари Тошкент шаҳрида, 23 нафари Тошкент вилоятида, 15 нафари Хоразм вилоятида ҳамда 13 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 472 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 20 059 нафарга етди.

Айни пайтда 8 817 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 728 нафари оғир, 217 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 4 нафар бемор – Тошкент шаҳар  Олмазор туманида яшаган 39 ёшли Б.С. (эркак) ҳамда Учтепа туманида яшаган 68 ёшли Л.К. (аёл), Мирзо Улуғбек туманида яшаган 71 ёшли Н.И. (аёл), Қибрай туманида яшаган 69 ёшли С.Б. (эркак) вафот этди.

Ўзбекистонда жами 181 киши пандемия қурбони бўлди.

Фуқароларни олиб келиш

Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланган 1850 нафар фуқаро қайтарилади.

6 август куни Оренбург вилоятининг “Бузулук” станциясидан 920 нафар фуқаро биринчи поезд Ўзбекистонга жўнаб кетди. Иккинчиси 7-август куни Самара вилоятининг “Кинел” станциясидан 930 нафар фуқаро билан жўнайди. Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланган жами 1850 нафар Ўзбекистон фуқаролари қайтарилади.

7 август ҳолатига кўра Оренбург ва Самара вилоятларида Россия-Қозоғистон давлатлараро чегараси яқинида Ўзбекистон фуқароларининг тўпланиши кузатилмаяпти.

Кенияга саёҳат

Кения ҳукумати 5 августдан бошлаб ўзбекистонлик туристларга ўз ҳудудига мажбурий карантинсиз киришга рухсат берди. Найроби аэропорти сайтида карантин бекор қилинаётган 126та давлатдан иборат рўйхат эълон қилинган. Ўзбекистон рўйхатда 124 ўринда жойлашган.

Кенияга борадиган туристлар коронавирус йўқлиги қайд этилган инглиз тилидаги маълумотномага эга бўлишлари лозим. Бундай маълумотнома парвоздан 96 соат олдин олиниши лозим.

Тест синовлари

ОТМларга кириш имтиҳонлари 2 сентябрдан бошлаб, 2 ҳафта давомида ўтказилади. Тест синовлари очиқ стадионларда, кунига 2 сменада ташкил этилади. Натижаларни эълон қилишда ўзгариш бўлмайди. Худди ҳар йилгидек тест синовлари ўтказилган кунининг эртасига абитуриентнинг шахсий саҳифасида эълон қилинади.

Тест синовлари учун 155 стадиондан 40 га яқин стадион жалб этилиши режалаштирилган. Стадионнинг соялик даражалари ва бошқа шароитларга эътибор қаратилган. Соябонлар қўйилиши маласига ҳам эътибор қаратилади. Ота-оналар учун кутиш жойлари, шифокорларга шароит яратиш каби ташкилий масалалар ҳал қилинмоқда.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 19,1 миллиондан ошди, 715 минг киши вафот этди, 11,6 киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (4,9 млн), Бразилияда (2,9 млн), Ҳиндистонда (2,0 млн).

 

110
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Девушки фотографируются на мобильный телефон

Сувга тушиб кетган смартфонни қандай сақлаб қолиш мумкин - эксперт маслаҳати

79
(Янгиланган 18:59 07.08.2020)
Агар телефон сувга чидамсиз бўлса, уни ёқиш ёки силкитишга уринишнинг ҳожати йўқ, чунки сув аппаратнинг баъзи қисмларига зарар етказиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 7 авг - Sputnik. "Цифровые платформы" аналитик марказининг стратегик алоқалар бўйича директори Александра Гаврилова, агар смартфон сувга тушиб кетса ва у ёқилмаса, уни қандай сақлаб қолиш кераклиги ҳақида сўзлаб берди. РИА Новости хабарига асосан.

Унинг сўзларига кўра, замонавий телефонлар сувга чидамли ва агара у тезда сувдан чиқариб олинса, эҳтимол унга зарар етмаслиги ҳам мумкин. Бироқ, ҳар эҳтимолга қарши, уни ўчириб фақатгина бир кундан кейин ёқиш мумкин. Агар қурилма сувга чидамсиз бўлса ва "ҳаёт аломатлари" билинмаса, уни ёқишга, тугмачаларни босишга ва силкитишга уринишнинг ҳожати йўқ. Бу тизимли платаси ёки алоҳида қисмларининг ишдан чиқишига олиб келиши мумкин - телефоннинг баъзи элементларини алмаштириб бўлмайди.

"Уни ўзингиз қуритишга уринманг - сиз қисмларга зарар етказиш хавфини туғдирасиз. Яқин жойлашган устахонада қурилмани қисмларга ажратиб, уни керакли жойларини текшириб, қуритиб беришлари мумкин, бу унчалик қиммат бўлмайди. Бу йўлни танлаш орқали сиз қиммат қисмларни алмаштирилишидан ёки янги смартфон сотиб олишдан сақланасиз", - дейди Гаврилова.

 

79