Тиббий маълумотсиз оддий аёл Бишкекда одамларни ўлимдан қутқармоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровАнгел -врач
Ангел -врач - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
София-Айдана Мурзаева сўнгги бир ой ичида бир нечта одамлар ҳаётини сақлаб қолди. У ва бошқа кўнгиллилар кўпинча охирги дақиқаларда улгуриб қолишмоқда. Уларнинг вазифаси - шифокорлар келгунича пневмония билан беморланган кишининг вафот этишига йўл қўймасликдир.

Светлана Федотова

София-Айдананинг кун тартиби олдиндан режалаштирилган - у кун давомида Бишкекнинг бемор аҳолисига кислород концентраторларини етказиб беради. "Суҳбатни кейинга қолдирайлик, илтимос? Мен бир неча соат давомида бир одамни ажал домидан қайтардим, ҳолдан тойганман ... Уни "Тез ёрдам" олиб кетди, у тирик. Биз ёрдам беришга улгурдик..."

Врач в больнице Саны, Йемен - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистонда вафот этган шифокорлар хотирасига тиббий "ўлмас полк" ўтказилди

Волонтёр билан материал тайёрлаш осон кечмади. Ушбу суҳбат ўртача оғирликдаги пневмония билан оғриган беморга кислород дозаси берилаётганда, София-Айданада ярим соат бўш вақт пайдо бўлганида ёзиб олинди.

- Ўзингиз ҳақингизда гапиринг.

- Мен бишкеклик оддий аёлман, карантингача ресторанда ишлаганман. Пандемия туфайли ходимлар мажбурий таътилга чиқарилди.

Волонтёрлик билан 19 ёшимдан бери шуғулланаман. Болалар уйлари, қариялар уйларига ёрдам берганман. Бу осон кечмаган, аммо иш жараёнида сизни ўраб оладиган туйғулар шунга арзийди. Бир сафар болалар уйидаги бир қизалоқ келиб: "Раҳмат. Мен катта бўлганимда сиз каби бўлишни ва ҳаммага ёрдам беришни хоҳлайман", деди. Бу бебаҳо - ҳаёт беҳуда ўтмаётганини тушунасан, киши.

Тестирование россиян на наличие антител к COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон
COVID-19нинг иккинчи тўлқини қачон рўй беради - шифокор изоҳи

Қариялар уйларида шароит мураккаброқ: илгари талабгир бўлган ходим, меҳрибон бўлган ота-оналар энди ҳеч кимга керак эмас. Улар ҳаётининг сўнги йилларини ёлғизлик, қайғу ва хираликка лиммо-лим жойда ўтказмоқдалар.

- Эндиликда сиз, тиббий маълумотга эга бўлмай туриб, инсонлар ҳаётини сақлаб қоляпсиз...

- Мен ишга кирган Ташаббускор ёшлар маркази бир неча ҳафтадирки кислород концентраторларини етказиб бериш билан шуғулланмоқда. Биз етиб бориб, одамни аппаратга улаб, унга нафас олиш имкониятини берамиз. Пневмония жуда тез ривожланади, шу сабали тананинг кислород билан тўйиниши қийинлашади. Концентратор танқисликни тўлдиришга ёрдам беради.

Ҳафтада етти кун, кунига 24 соат биз жамоамиз билан шаҳар айланиб, беморларни концентраторга улаймиз. Бу вақт давомида биз улар ёнида бўламиз. Кўпинча даҳшатли манзарага гувоҳ бўламиз: келишимизга бемор салкам коматоз ҳолатда бўлади. Аппаратни улаймиз, агар у етмаса, иккинчисини улаймиз. Бизнинг мақсадимиз - шифокорлар келгунига қадар инсон умрини узайтириш. Афсус, шифокорлар беморни касалхонага ётқизишга улгурмаган ҳолатлар ҳам бўлган.

Группа узбекских врачей отправилась в Таджикистан, чтобы помочь в борьбе с коронавирусной инфекцией - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирусни жиловлаган Ўзбекистон: ўзбек шифокорлари Тожикистонга қандай ёрдам берди

- Кислород концентратори кимга керак ва ёрдам керагида сизларни қандай топса бўлади?

- Ёшларга сатурация (тўйинганлик-таҳр.) 90 дан паст бўлса, концентратор керак бўлади. Ёши катталарга тўйинганлик 91 атрофида бўлса, керак. Биз ижтимоий тармоқларда фаолмиз, исталган волонтёрларимизга ёзиб, мурожаат қилиш мумкин.

Ёрдамга муҳтож бўлганлардан илтимосимиз: бизга WhatsApp орқали ёзинг. Баъзида қўнғироқларга жавоб беришга вақт тополмай қоламиз. Хабарда манзил, алоқа рақами, сатурация ва ташхис бўлиши керак. Шахсан менга +996(0500)76-10-79 рақами орқали ёзиш мумкин. Менда ёки бошқа кўнгиллиларимизда вақт бўлиши билан, биз албатта, тезда етиб борамиз.

Биз билан боғланишдан ва ёрдам сўрашдан қўрқманг. Биз ёрдам берган кўплаб одамлар аллақачон ўзларини анча яхши ҳис қилишмоқда. Биз хизматларимиз учун пул олмаймиз ва умуман ҳеч нарса сўрамаймиз.

- Тwitter-да сиз жуда таъсирли видео жойлаштирдингиз, унда бир аёл қўлингизда қандай жон берганлиги ҳақида ҳикоя қилдингиз... Бундай ҳолат тез-тез содир бўладими?

Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон
COVID-19 билан курашаётган шифокорларга қарийб 20 млрд сўм ўз вақтида тўланмади

- Бир неча ҳафта давомида биз мингга яқин фуқароларга ёрдам бердик. Афсуски, ёрдамга муҳтожларнинг барчасини қамраб ололганимизча йўқ. Ақл бовар қилмас режимда ишлаяпмиз: етиб борамиз, беморни аппаратга улаймиз, бир ярим-икки соат кутамиз ва кейин бошқа бемор олдига йўл оламиз.

Сиз айтган воқеа бир умр хотирамда қолди. Беморни "Ганси" стационаридан чиқаришган. Шифокорлар унга ҳеч нарса ёрдам бермаслигини айтиб, ўз уйида ўлишга рухсат беришган. Қариндошлари кўзларида ёш билан ёрдам сўрашди. Биз барчамиз аёл яқин бир неча соат ичида вафот этишини билардик, лекин фарзандлари у билан хайрлашиш учун вақтни бироз чўзишни хоҳлашган эди.

Бемор билан ўтказган икки соат давомида қариндошлари келиб, у билан сўнгги маротаба дийдорлашдилар. Чексиз севган инсонингиз яқин вақт ичида дунёдан кўз юмишини тушуниш жуда оғир... Буни беморнинг ўзи ҳам тушунар эди. Мен унинг ёнида бўлдим, қўлидан тутиб турдим. Ҳатто кислород концентратори билан ҳам у жуда қийналиб нафас оларди.

Достойно встретили медиков оказавших помощь Таджикистану  - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистонда COVID-19га қарши курашган шифокорлар уйга қайтди

Ҳаётининг сўнгги дақиқаларида у менга қаради. Кейин кўзларини юмди-да, вафот этди. Мен чидолмадим - хўнграб йиғладим... Бу ҳақда ҳеч кимга айтмасликнинг иложини тополмадим ва ижтимоий тармоқда пост ёздим. Ҳар бир инсон ушбу даҳшатли касалликка чалинган одамлар нималарни бошдан кечиришларини билиши керак. Ўз ҳаётини хавф остига қўймаслиги учун билиши керак.

- Кислород концентраторлари учун пулни қаердан топдингиз?

- Мамлакатимизда эпидемия эндигина кучайишни бошлаганида хайрия жамғармаси Ташаббускор ёшлар марказига учта аппарат ажратди. Биз улар қандай ишлашини ўргандик ва вазифани бажаришга киришдик.

Нима билан шуғулланаётганимиздан хабар топган мутлақо нотаниш инсонлар бизга ёрдам беришди - иккита концентратор тақдим этишди. Ростини айтсам, шокка тушдим. Ҳалигача бу одамлар кимлигини билмайман, лекин агар улар ушбу интервьюни ўқиётган бўлсалар, улар билишсинки,  бутун жамоамиз билан улардан миннатдормиз.

Лечение больных с COVID-19 в ЦКБ РЖД-Медицина - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирусни бошдан кечирган тожикистонлик шифокор қандай даволангани ҳақида сўзлаб берди

Биз биз эга бўлган ускуналар ҳам етарли эмаслигини тушунардик. Пул йиғишга киришдик, айтишадику, тома-тома кўл бўлур, деб.  Бунда ҳам четда беэътибор қараб турмаган фуқароларимиз топилди. Биз қўшимча аппаратлар сотиб олдик – улар сони 12тага етди. Охирги сафар концентраторларни олаётганимизда, кўнгиллиларимиз нима билан шуғулланаётганини билган сотувчи қўшимча битта аппарат ҳадя қилди.

Биз вазиятнинг энг ёмонига тайёргарлик кўряпмиз. Эпидемиологларнинг тахмин қилишича, кейинги бир неча ҳафтада ҳақиқий дўзах бошланиши мумкин. Биз дори-дармон, аппаратлар учун, шифокор ва касалхоналар учун зарур бўлган нарсаларга пул йиғяпмиз.

- Пневмонияга чалинган одамларга ёрдам бераётганингиз ҳақидаги хабарга ота-онангиз қандай муносабат билдиришди? Ахир, бу сиз билан яшайдиган яқинларингиз учун хавфли бўлиши мумкин...

Здание министерства здравоохранения республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
ССВ Самарқандда 34 кишига вирус юқтиргани учун жиноий иш очилган шифокорни ҳимоясига олди

- Ота-онам Россияда истиқомат қилади, нима билан шуғулланаётганимни ҳали билишмайди. Бир неча ҳафта давомида видео-алоқа орқали гаплаша олмаганимизни ҳисобга олсак, буни яшириш осон эмас. Уларга телефоним бузилганинива ҳозирча фақат қўнғироқ қилишим мумкинлигини айтдим. Интервью чоп этилганидан кейин қариндош ёки танишлардан биронтаси ота-онамга ҳаммасини айтиб бериши мумкинлигини тушунаман. Қолаверса, 24 йил ичида ҳали бўлмаган тўс-тўполон кутаётганини ҳам сезяпман.

Бишкекда яшайдиган ака-ука ва опа-сингилларим менинг қароримни тўғри қабул қилишди. Кўнгиллиларнинг яқинларини юқиши эҳтимолини истисно қилиш учун биз марказдан ижарага бирон бир квартирани қидирдик. Унгача биз машинада тунаб, офисда ювинардик. Биз доим ШҲВда бўлганимиз вазиятни янада қийинлаштирди. Жазирамада ҳимоя костюмида деярли бир сутка юриш – жуда ёқимсиз. Ижара уй ҳеч бўлмаса ювинишимиз ва дам оволишимиз учун керак эди. Нотаниш одам бизга шаҳар марказидаги квартирани бепул берди. Ҳаёт осонлашди - бизда душ пайдо бўлди.

Полевой госпиталь в Центральном парке Нью-Йорка - Sputnik Ўзбекистон
“Бунинг учун ким тўлайди”: шифокор беморнинг жуда таъсирли сўзлари билан бўлишди

Бу вақт давомида жуда қаттиқ ишладик, суткалаб шаҳар бўйлаб юрдик, чунки кўпчилик беморлар кислород концентраторини олишолмас эди. Бугунги кунда уларнинг нархи 1500 долларгача ошиб кетди, олти ой олдин улар нархи икки баравар арзон эди. Бир одам қулларимда ўлишига оз қолди, уни зўрға ўзига келтириб олдик. Ўша куни, мен деярли кўз юммадим - жуда кўп қўнғироқлар бўлди. Бемор ҳушига келгач, ўзим ҳушдан кетдим. Шунда болалар билан ўзимизни ҳам ўйлашимиз кераклигини англадик. Навбатчилигимиз 12 соатдан ошмаслиги керак, деган қарорга келдик. Ҳозирча бу қоидага амал қилиш қийинроқ кечмоқда: талаб жуда кўп, кўнгиллилар эса етарли эмас.

- Сизга ва бошқа кўнгиллиларга қандай ёрдам бериш мумкин?

 Медицинские работники в международном аэропорту Ухань-Тяньхэ, Китай  - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирусга чалинганлар қандай ўлади — қирғизистонлик шифокор билан интервью

- Юқорида айтганимдек, биз энг ёмонига тайёргарлик кўряпмиз. Ҳозирда аппаратлар ва дори-дармонларга фаол равишда пул йиғяпмиз. Вилоятларда пандемия тобора кучаймоқда, ҳамма жойда улгуришга ҳаракат қиляпмиз. Бир неча кун олдин Боткен ва Жети-Ўғузга дори-дармонлар юбордик.

Агар сизда кўнгиллилар сафига қўшилиш нияти бўлса, шуни истасангиз, менга ёки ходимларимиздан бирига ёзишингиз мумкин. Пул масаласи жуда долзарб, концентраторлар ва дори-дармон сотиб олиш керак. Реквизитларимиз ижтимоий тармоқларда бор, сарфланган маблағлар ҳақида ҳам мунтазам ҳисобот бериб борамиз. Бизга ёрдам бериб бўлганларга алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман. Одамлар ҳайдовчиларимизга бензин қуйиб беришади, бирон егулик олиб келишади. Масалан, мана ҳозир кийиб юрган форма ва респиратор ҳам кўнгиллиларга ёрдам беришга қарор қилган киши томонидан юборилган.

Янгиликлар лентаси
0