Ўзбекистон хорижда берилган коронавирус йўқлиги тўғрисидаги сертификатни тан олмайди

257
(Янгиланган 16:41 16.07.2020)
ПЗР таҳлили асосида хорижда берилган коронавирус йўқлиги тўғрисидаги сертификат Ўзбекистонда ҳақиқий ҳисобланмайди

ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Ўзбекистонда хорижда берилган коронавирус йўқлиги тўғрисидаги сертификат тан олинмайди. Бу ҳақда санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков маълум қилди.

“ПЗР таҳлили асосида хорижда берилган коронавирус йўқлиги тўғрисидаги сертификат Ўзбекистонда ҳақиқий ҳисобланмайди”, - деди у АОКАдаги брифингда.

Эслатиб ўтамиз, ўз чегараларини очаётган айрим мамлакатлар ташриф буюрувчилардан коронавирус йўқлиги тўғрисидаги сертификат талаб қилмоқда.

Жумладан, 15 июлдан Россияга келаётган фуқаро келишидан кўпи билан уч кун олдин полимер занжир реакцияси (ПЗР) усули билан олинган таҳлили манфий чиққан сертификатга эга бўлиши керак. Бунақа ҳужжат бўлмаса, унда Россия ҳудудида 3 кун ичида коронавирусга таҳлил топшириши шарт бўлади.

257
Жители Ташкента по возможности приобретают маски для профилактики вируса

Ўзбекистонда карантин қачон бекор қилинади - эксперт жавоби

28
Ўзбекистонда 3 август кунги ҳолатга кўра коронавирус билан касалланганлар сони 26 301 нафарга етган. Шу билан бирга, ушбу инфекцияга чалинган беморлар сони кетма-кет иккинчи кун камайган

ТОШКЕНТ, 4 авг - Sputnik. Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов АОКА залида бўлиб ўтган матбуот анжуманида 15 августдан кейин карантин чоралари юмшатиладими, деган саволга жавоб берди.

Эслатиб ўтамиз, июль ойининг охирида Республика махсус комиссияси қарори билан Ўзбекистонда жорий этилган карантин чекловлари 15 августга қадар узайтирилган эди.

Оқиловнинг қайд этишича, олдинда ҳали салкам икки ҳафта вақт бор. Агар шу вақт давомида пасайиш динамикаси қайд этилса, карантинни юмшатса бўлади.

"Худди шу динамика қайд этилса, яъни ўтган кунларда касаллик қайд этилиши 700 дан ошган бўлса ва бугун 513 тага тушган бўлсак, кейинги кунларда 500, 450 қайд этилиб, шу рақамлар атрофида касаллик аниқланса, албатта, 15 августдан кейин карантинни юмшатса бўлади. Ва биз ушбу таклиф билан Республика махсус комиссиясига чиқишимиз мумкин", - деб айтган Оқилов.

Ўзбекистонда 3 август кунги ҳолатга кўра коронавирус билан касалланганлар сони 26 301 нафарга етган. Шу билан бирга, ушбу инфекцияга чалинган беморлар сони кетма-кет иккинчи кун камайган.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган сўнгги маълумотларга кўра, айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 8 880 нафар бемордан 927 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда. Коронавирус инфекцияси қурбонлари сони 159 нафарни ташкил этмоқда.

28
Врачи в госпитале для лечения зараженных коронавирусной инфекцией COVID-19

Ўзбекистонда коронавирус: 3 август асосий хабарлари

981
Бир сутка давомида 238 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 26 066 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 3  авг — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 238 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 26 066  нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 117 нафари Тошкент шаҳрида, 114 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 7 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 331 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 16 838 нафарга етди.

Айни пайтда 9 071 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида тўрт бемор – Тошкент вилоятида 60 ёшли аёл ва 67 ёшли эркак, Тошкентда 69 ёшли ва 49 ёшли аёллар вафот этди.

Уларга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Ҳамроҳ касалликлар (юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, қандли диабет) билан ҳам оғриган. Ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморлар ўткир юрак қон-томир, нафас ва полиорган етишмовчилиги
дан вафот этган.

Ўзбекистонда жами 157 киши пандемия қурбони бўлди.

Дафн маросимини ўтказиш тартиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши аъзоси Мирзамақсуд Алимов пандемия шароитида дафн маросимини ўтказиш тартибини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, оммавий дафн маросимлари вирус тарқалиши учун қулай фурсатдир. Дафн маросимларида кўпчилик йиғилмаслиги лозим.

“Дафнга келганлар ижтимоий масофа – 1,5 метр оралиқни сақлашлари, тиббий ниқоб ва қўлқоп тақишлари, антисептик воситалар билан қўлларини тозалаб туришлари керак. Ўзаро кўришишни вақтинча тарк этиш муҳим”, - деди у. Бу ҳақда тўлиқ.

ОТБ кредит маблағи

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистоннинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятларга, жумладан, коронавирус пандемиясига барқарорлигини ошириш учун 100 миллион доллар миқдорда қарз маблағларини ажратишни маъқуллади. Лойиҳа доирасида COVID-19 га тест олиш, ташхис қўйиш тизимини яхшилаш режалаштирилмоқда. 

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 18 миллионга етди, 689 минг киши вафот этди, 10,7 киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (4,7 млн), Бразилияда (2,7 млн), Ҳиндистонда (1,8 млн).

 

981
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси