Начальник управления Антимонопольного комитета Санжар Абдукадиров

Монополияга қарши курашиш қўмитаси бошқарма бошлиғи вафот этди

948
(Янгиланган 17:36 17.07.2020)
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Қонун ҳужжатларини ва давлат органлари қарорларининг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш бошқармаси бошлиғи Санжар Абдукадиров вафот этди.

ТОШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. Монополияга қарши курашиш қўмитаси бошқарма бошлиғи Санжар Абдукадиров вафот этди.

“Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўзининг етук ва тажрибали мутахассисидан айрилди”, - дейилган хабарда.

Санжар Абдукадиров – 1980 йилда Наманган шаҳрида таваллуд топди. Наманган муҳандислик иқтисодиёти институти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академиясини битирган. “ЎзЛиДеп” партияси аъзоси бўлган.

Узоқ йиллар давомида Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва  назорат қилиш, Давлат мулки қўмитаси ва Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида фоалият олиб борган.

Айни кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Қонун ҳужжатларини ва давлат органлари қарорларининг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш бошқармаси бошлиғи лавозимида меҳнат қилаётган эди.

 

948
Спецоперация по захвату Сухроба Каримова, угрожавшего взорвать банк в Киеве

"Киевлик террорчи" Сухроб Каримов икки ойга ҳибсга олинди

23
(Янгиланган 12:22 06.08.2020)
Сал олдин, 3 август куни, Каримов Киевдаги "Леонардо" бизнес-марказидаги банк бўлинмасига кирган ва рюкзагида бомба борлигини маълум қилган. Босқинчи 40 минг гривен ва журналистлар билан мулоқотни талаб қилган.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Киевдаги "Универсал-банк" бўлинмаларидан бирини портлатиб юбориш билан таҳдид қилган Ўзбекистон фуқароси Сухроб Каримов теракт бўйича иш юзасидан икки ойга ҳибсга олинди. Уни гаров эвазига қўйиб юбориш чекланган. Бу ҳақда Киев прокуратураси матбуот-хизмати хабар бермоқда.

"Киев шаҳри Печерск туман суди пойтахт прокуратураси илтимосномасини қондирди ва 2020 йил 3 августда Киев марказидаги банк биносида портлаш билан таҳдид қилган Ўзбекистон фуқаросига ҳибсга олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлади. Уни гаров эвазига қўйиб юбориш чекланган", - дейилади расмий баёнотда.

 

 

23
Дети в детском саду

Боғчалар фаолиятини тиклашга тайёргарлик кўрилмоқда вазирлик

45
Таъкидланишича, боғчалар фаолияти тикланиши болаларни нормал маиший ҳаёт, ўйинлар ва таълим жараёнига қайтишига ёрдам беради.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Мактабгача таълим ташкилотларида коронавирус пандемияси сабабли тўхтатилган фаолият жараёнини тиклашга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Боғчалар фаолияти тикланиши болаларни нормал маиший ҳаёт, ўйинлар ва таълим жараёнига қайтишига ёрдам беради.

Таъкидланишича, вирус тарқалиши ва уни юқтириб олиш хавфини бартараф этиш мақсадида жорий этилган тақиқ чораларини ҳисобга олган ҳолда, қўшимча хавфсизлик чоралари ҳам татбиқ этилиши кўзда тутилган.

Аммо болалар ўртасидаги оралиқ масофа, уларнинг ижтимоий фаоллиги, амалий машғулотлари ва ривожлантирувчи ўйинларига халақит бермаслиги лозим.

Вазирлик БМТ Болалар жамғармасининг кўмагида пандемия шароитида МТТларда иш жараёни қандай тамойиллар асосида ташкил этилиши тасвирланган видеоролик тайёрлади. 

45