Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолати 17 мингтага яқинлашди

202
Ҳозирда мамлакатда 7 599 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 81 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.

ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Ўзбекистонда тун давомида яна 214 кишида коронавирус тасдиқланди.

“2020 йил 20 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 16 966 (+214) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Янги касалланганларнинг 34 нафари карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 76 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 32 нафари Андижон вилоятида, 26 нафари Наманган вилоятида, 21 нафари Сирдарё вилоятида, 11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 9 нафари Жиззах вилоятида ҳамда 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу пайтга қадар 9 279 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (55 фоиз) соғайган. 88 киши вирус қурбонига айланган.

Ҳозирда мамлакатда 7 599 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 81 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.

202
Теглар:
Ўзбекистон, коронавирус
Шавкат Мирзиёев в Алатском районе Бухарской области

Мирзиёев Бухоронинг жанубий туманларини вертолётда кўздан кечирди

225
(Янгиланган 14:35 21.01.2021)
Шавкат Мирзиёев Бухоронинг Олот, Қоракўл, Жондор, Ромитан, Пешку ва Шофиркон туманларида таъмирланган уй ва инфратузилма объектларини кўздан кечирди ҳамда маҳаллий аҳоли билан учрашди.

ТОШКЕНТ, 21 янв - Sputnik. Шавкат Мирзиёев 21 январь куни Бухоро вилоятига келиб, вертолётда Олот туманига йўл олди.

Президент ташрифи Олот тумандан бошлангани бежиз эмас. Ўтган йилнинг 27 апрел кунида Бухоро вилоятига Жанубдан кучли шамол кириб келиши оқибатида уй-жойлар, инфратузилма ва экинларга катта зарар етганди.

Ўтган давр мобайнида Олот ва қўшни туманларда Қоракўл, Жондор, Ромитан, Пешку ва Шофиркон туманларида 45 мингта уй, 204 та кўп қаватли турар жой таъмирланди, 1000дан  ортиқ ижтимоий соҳа ва тадбиркорлик объектлари, йўллар, электр, газ ва алоқа тармоқлари тикланди.

Ташриф давомида Шавкат Мирзиёев вертолётда ушбу ишлар қамровини кўздан кечирди ва айни дамда маҳаллий аҳоли билан мулоқот қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бу Ўзбекистон президентининг 2021 йилда ҳудудлар иқтисодиий ривожланиши билан танишишга қаратилган биринчи ташрифдир.

225
Главный врач строящейся в Ташкенте Многофункциональной медклиники Фархад Ильхамов

Телекўприк бўйича жарроҳлик: шифокор Тошкентдаги клиника келажаги ҳақида

53
2022 йил ёзига келиб Тошкентда илғор техникалардан қўлланган ҳолда энг қийин жарроҳлик амалиётини ўтказишга имкон берувчи замонавий кўп тармоқли тиббиёт маркази очилиши режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Кўп тармоқли тиббиёт клиникасини бунёд этиш лойиҳаси 2017 йилдан буён амалга оширилмоқда. Унда “Ўзбекистон темир йўллари” ва молиявий ва лойиҳанинг бир қисмини зиммасига олган Россиянинг Урал тоғ-кон металлургия компанияси иштирок этмоқда.

Клиника бош шифокори Фарҳод Илҳомов жамоани шакллантириш ва унинг тармоқлари ҳақида сўзлаб берди.

“Кадрлар бугунги кунда ишимизнинг энг қийин ва муҳим қисмидир. Суҳбатларда 68 нафар мутахассисларни саралаб олдик. Улардан сектор, лаборатория ва бўлимлар мудири шакллантирилади. Бундан ташқари, рўйхатда ўрта тиббиёт ходимлари учун 50 киши ўрин олган”, - деди у Sputnik мухбири билан суҳбатда.

Шу билан бирга Россия ва Германиянинг етакчи клиникалари мутахассислари маслаҳатлашиш, ўргатиш ва стажировкага жалб қилинади.

Бош шикофорнинг сўзларига кўра, бўлажак клиникада барча турдаги қон-томир жарроҳлик амалиёти ўтказилади. Шунингдек, умуртқанинг турли касалликлари – сурункали ва туғма касалликлардан жароҳатгача даволашни йўлга қўйиш режаларда бор.

Строительство главного корпуса многофункциональной медицинской клиники в Ташкенте
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Строительство главного корпуса многофункциональной медицинской клиники в Ташкенте

Клиника тўлақонли телетиббиётдан фойдаланишни ҳам режалаштирмоқда. Телекўприк шаклида мутахассислар Тошкентдаги жарроҳлик амалиёти вақтида бевосита Россия ва Германиянинг етакчи клиникалари билан боғланишлари мумкин. Хорижлик ҳамкасблар уларга маслатҳат ва кўрсатмалар беришлари мумкин бўлади.

Ҳозирда Тошкентда қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Даволаш ва лаборатория корпуслари қад ростламоқда. Объект 2020 йил ўртасига келиб тайёр бўлиши кутилмоқда.

53
Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов

Камилов Осиё давлатларини туризмни рағбатлантиришга чақирди

37
Тадбирда Осиёда минтақавий интеграцияни чуқурлаштириш борасида амалга оширилаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

ТОШКЕНТ, 21 янв - Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов "Янги хавфсиз ва соғлом туризм" мавзусида видеоконференция шаклида бўлиб ўтган Осиё ҳамкорлик мулоқоти (ОҲМ)га аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг XVII йиғилишида иштирок этди.

Тадбирда тузилма бош котиби Порнчаи Данвиватан(Pornchai Danvivatanning ) ҳисоботи тингланди, ОҲМнинг бошқа ташкилотлар ва халқаро муносабатларнинг субйектлар билан алоқалари бўйича меъёрий қоидалар тасдиқланди ҳамда ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Делегациялар раҳбарлари туризм соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва келгусидаги ривожланиш истиқболларини муҳокама қилдилар. Хусусан, коронавирус пандемияси шароитида хорижий сайёҳларнинг хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлашга қаратилган янгича ёндашувларни ишлаб чиқишнинг муҳим жиҳатлари, уларни ҳаётга татбиқ этиш механизмлари ҳақида сўз юритилди.

Ташқи ишлар вазири Камилов ўз нутқида COVID-19га қарши курашишдан жаҳон иқтисодиётини қайта тиклаш, жумладан туризм соҳасини рағбатлантиришга фаол тайёргарлик кўриш босқичига ўтиш учун қатъий чоралар қабул қилиш ва саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигини таъкидлади.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари тадбир қатнашчиларига Ўзбекистонда туризм соҳасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди. Хусусан, сайёҳлик қайта йўлга қўйилганидан кейин республикага келган хорижий сайёҳлар "туризмни янги шаклда" – янада хавфсиз, янада ранг-баранг ва янада индивидуал ҳолда кўришлари мумкин бўлади.

Тадбирда Осиёда минтақавий интеграцияни чуқурлаштириш борасида амалга оширилаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Шу нуқтайи назардан, Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашнинг муҳимлиги қайд етилди.

Тадбир якунида Осиёда ҳамкорлик мулоқоти бўйича ташқи ишлар вазирлар кенгаши XVII йиғилишининг Aнқара декларацияси қабул қилинди.

37