Ўзбекистонда қурилиш соҳаси рақамлаштирилади: у қандай бўлади

135
Мутасаддиларга бир ой муддатда қурилиш корхоналари ва объектлари тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш вазифаси юклатилди.

ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Ўзбекистонда қурилиш соҳаси шаффофроқ бўлиши учун рақамлаштирилади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Шавкат Мирзиёев жорий йил 1 сентябрга қадар қурилиш корхоналарининг молиявий кўрсаткичлари, тўлов қобилияти, давлат харидлари, ишчи-ходимлар малакаси каби маълумотларни қамраб олувчи ягона платформани ишга тушириш вазифасини қўйди. 

Бу платформа 1 ноябрга қадар Тошкент шаҳрида, кейинги йил бошидан республика бўйича жорий этилади. Унга электрон меҳнат дафтарчаси тизими ҳам интеграция қилинади.

Таҳлилларга кўра, сўнгги икки йилда давлат дастурлари доирасида 3 мингдан зиёд қурилишдан атиги 182 тасида тендер ўтказилган.

Чунки тендер жараёнлари мураккаб ва унда нарх арзонлиги бирламчи. Қурилиш ташкилотининг малакаси, сифат масаласи паст ўринларда қолиб кетган.

Шу боис кейинги йилдан бошлаб, янги ахборот тизимига киритилган ва рейтинги юритиладиган қурилиш-пудрат корхоналарига маблағ ажратилиши белгиланди.

Қурилиш соҳасида муаллифлик, техник ва давлат назоратини такомиллаштириш борасида алоҳида қарор қабул қилиб, барча шароитлар яратиб берилган. Эндиги вазифа – назоратни ҳозиргидек қўлда эмас, балки IT-технологияларни жорий қилган ҳолда амалга ошириш кераклиги таъкидланди.

Мутасаддиларга бир ой муддатда қурилиш корхоналари ва объектлари тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш вазифаси юклатилди.

Жорий йил 1 августдан бошлаб Тошкент шаҳрида, кейинги йил бошидан бошқа ҳудудларда қурилишда аниқланган барча камчиликлар фотосуратлари билан тизимга онлайн киритилади ва назорат жараёнлари автоматлаштирилади.

Қурувчи ташкилот ёки фуқароларга қурилиш жараёни тартиблари ва шартлари ҳақида тўлиқ маълумотларни исталган вақтда олиш имкониятини берувчи онлайн тизим ишга туширилади.

Барча шаҳарсозлик қоида ва нормалари интерактив кўринишга ўтказилиши, лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бўйича барча жараёнларни рақамлаштириш ҳамда экспертиза хулосаларини ягона базада сақлашни йўлга қўйиш кераклиги қайд этилди.

Бу чоралар мамлакатда қурилишга рухсат бериш жараёнини 254 кундан 84 кунга қисқартириш, ушбу жараёнлардаги тартиб-таомилларни 17 тадан 5 тага камайтириш, тадбиркорлар ва фуқароларнинг бу ишларга сарфланадиган вақтини 67 фоизгача қисқартириш имконини беради.

135
Жители Ташкента по возможности приобретают маски для профилактики вируса

Ўзбекистонда карантин қачон бекор қилинади - эксперт жавоби

22
Ўзбекистонда 3 август кунги ҳолатга кўра коронавирус билан касалланганлар сони 26 301 нафарга етган. Шу билан бирга, ушбу инфекцияга чалинган беморлар сони кетма-кет иккинчи кун камайган

ТОШКЕНТ, 4 авг - Sputnik. Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов АОКА залида бўлиб ўтган матбуот анжуманида 15 августдан кейин карантин чоралари юмшатиладими, деган саволга жавоб берди.

Эслатиб ўтамиз, июль ойининг охирида Республика махсус комиссияси қарори билан Ўзбекистонда жорий этилган карантин чекловлари 15 августга қадар узайтирилган эди.

Оқиловнинг қайд этишича, олдинда ҳали салкам икки ҳафта вақт бор. Агар шу вақт давомида пасайиш динамикаси қайд этилса, карантинни юмшатса бўлади.

"Худди шу динамика қайд этилса, яъни ўтган кунларда касаллик қайд этилиши 700 дан ошган бўлса ва бугун 513 тага тушган бўлсак, кейинги кунларда 500, 450 қайд этилиб, шу рақамлар атрофида касаллик аниқланса, албатта, 15 августдан кейин карантинни юмшатса бўлади. Ва биз ушбу таклиф билан Республика махсус комиссиясига чиқишимиз мумкин", - деб айтган Оқилов.

Ўзбекистонда 3 август кунги ҳолатга кўра коронавирус билан касалланганлар сони 26 301 нафарга етган. Шу билан бирга, ушбу инфекцияга чалинган беморлар сони кетма-кет иккинчи кун камайган.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган сўнгги маълумотларга кўра, айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 8 880 нафар бемордан 927 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда. Коронавирус инфекцияси қурбонлари сони 159 нафарни ташкил этмоқда.

22
Врачи в госпитале для лечения зараженных коронавирусной инфекцией COVID-19

Ўзбекистонда коронавирус: 3 август асосий хабарлари

980
Бир сутка давомида 238 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 26 066 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 3  авг — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 238 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 26 066  нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 117 нафари Тошкент шаҳрида, 114 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 7 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 331 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 16 838 нафарга етди.

Айни пайтда 9 071 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида тўрт бемор – Тошкент вилоятида 60 ёшли аёл ва 67 ёшли эркак, Тошкентда 69 ёшли ва 49 ёшли аёллар вафот этди.

Уларга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Ҳамроҳ касалликлар (юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, қандли диабет) билан ҳам оғриган. Ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморлар ўткир юрак қон-томир, нафас ва полиорган етишмовчилиги
дан вафот этган.

Ўзбекистонда жами 157 киши пандемия қурбони бўлди.

Дафн маросимини ўтказиш тартиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши аъзоси Мирзамақсуд Алимов пандемия шароитида дафн маросимини ўтказиш тартибини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, оммавий дафн маросимлари вирус тарқалиши учун қулай фурсатдир. Дафн маросимларида кўпчилик йиғилмаслиги лозим.

“Дафнга келганлар ижтимоий масофа – 1,5 метр оралиқни сақлашлари, тиббий ниқоб ва қўлқоп тақишлари, антисептик воситалар билан қўлларини тозалаб туришлари керак. Ўзаро кўришишни вақтинча тарк этиш муҳим”, - деди у. Бу ҳақда тўлиқ.

ОТБ кредит маблағи

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистоннинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятларга, жумладан, коронавирус пандемиясига барқарорлигини ошириш учун 100 миллион доллар миқдорда қарз маблағларини ажратишни маъқуллади. Лойиҳа доирасида COVID-19 га тест олиш, ташхис қўйиш тизимини яхшилаш режалаштирилмоқда. 

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 18 миллионга етди, 689 минг киши вафот этди, 10,7 киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (4,7 млн), Бразилияда (2,7 млн), Ҳиндистонда (1,8 млн).

 

980
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси