ДТМ: тест синовларида иштирок учун тўлов муддати бир кунга узайтирилди

144
Ўзбекистонда кеча, 20 июль куни 2020-2021 ўқув йили учун абитуриентларни рўйхатга олиш ўз ниҳоясига етди.

ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Давлат тест маркази абитуриентларга мурожаат билан чиқди.

Билдирилишича, тест синовларида иштирок учун тўлов муддати бир кунга узайтирилган.

“Ҳозирда онлайн рўйхатдан ўтган, лекин тўловни амалга оширишга улгурмаган абитуриентлар мавжуд бўлиб, улар 21 июль куни соат 23:59 қадар тўловни амалга оширишлари мумкинлигини маълум қиламиз”, - дейилган хабарда.

Марказ тест синовлари учун тўловни белгиланган муддатда амалга оширмаган абитуриентлар рўйхатдан ўтмаган ҳисобланиши ва тест синовларида иштирок эта олмаслигини эслатиб ўтган.

Таъкидлаш жоизки, тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари (111,5 минг сўм) миқдорида тўловни амалга оширадилар.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 20 июль куни 2020-2021 ўқув йили учун абитуриентларни рўйхатга олиш ўз ниҳоясига етди. Республика бўйича жами 1 452 789 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди.

144
Врачи в госпитале для лечения зараженных коронавирусной инфекцией COVID-19

Ўзбекистонда коронавирус: 3 август асосий хабарлари

977
Бир сутка давомида 238 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 26 066 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 3  авг — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 238 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 26 066  нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 117 нафари Тошкент шаҳрида, 114 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 7 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 331 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 16 838 нафарга етди.

Айни пайтда 9 071 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида тўрт бемор – Тошкент вилоятида 60 ёшли аёл ва 67 ёшли эркак, Тошкентда 69 ёшли ва 49 ёшли аёллар вафот этди.

Уларга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Ҳамроҳ касалликлар (юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, қандли диабет) билан ҳам оғриган. Ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморлар ўткир юрак қон-томир, нафас ва полиорган етишмовчилиги
дан вафот этган.

Ўзбекистонда жами 157 киши пандемия қурбони бўлди.

Дафн маросимини ўтказиш тартиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши аъзоси Мирзамақсуд Алимов пандемия шароитида дафн маросимини ўтказиш тартибини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, оммавий дафн маросимлари вирус тарқалиши учун қулай фурсатдир. Дафн маросимларида кўпчилик йиғилмаслиги лозим.

“Дафнга келганлар ижтимоий масофа – 1,5 метр оралиқни сақлашлари, тиббий ниқоб ва қўлқоп тақишлари, антисептик воситалар билан қўлларини тозалаб туришлари керак. Ўзаро кўришишни вақтинча тарк этиш муҳим”, - деди у. Бу ҳақда тўлиқ.

ОТБ кредит маблағи

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистоннинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятларга, жумладан, коронавирус пандемиясига барқарорлигини ошириш учун 100 миллион доллар миқдорда қарз маблағларини ажратишни маъқуллади. Лойиҳа доирасида COVID-19 га тест олиш, ташхис қўйиш тизимини яхшилаш режалаштирилмоқда. 

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 18 миллионга етди, 689 минг киши вафот этди, 10,7 киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (4,7 млн), Бразилияда (2,7 млн), Ҳиндистонда (1,8 млн).

 

977
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Пандемия шароитида дафн маросимларини қандай ўтказиш лозим

295
(Янгиланган 17:52 03.08.2020)
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши аъзоси пандемия шароитида дафн маросимини ўтказиш қоидаларини санаб ўтди.

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши аъзоси Мирзамақсуд Алимов пандемия шароитида дафн маросимини ўтказиш тартибини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, оммавий дафн маросимлари вирус тарқалиши учун қулай фурсатдир. Дафн маросимларида кўпчилик йиғилмаслиги лозим.

“Дафнга келганлар ижтимоий масофа – 1,5 метр оралиқни сақлашлари, тиббий ниқоб ва қўлқоп тақишлари, антисептик воситалар билан қўлларини тозалаб туришлари керак. Ўзаро кўришишни вақтинча тарк этиш муҳим”, - деди у.

Уламолар кенгаши аъзосининг таъкидлашича, маййит тиббий хавфсизлик чоралари кўрилган ҳолда ювилиши лозим. Яъни ғассол ниқоб ва қўлқопда бўлиши керак. Ғуслда ишлатилган барча нарсалар ёқиб юборилиши, челак ва бошқа асбоблар хлор каби воситалар билан дезинфекция қилиниши ҳамда 5-6 соатга қуёш остида қуритилиши керак.

"Агар маййит тиббий ходимлар томонидан махсус матолар билан ўраб қўйилган бўлса, уларни тиббий хавфсизлик нуқтаи назаридан очиш мумкин эмас. Бунда маййитни қайта ғусл қилиш шарт бўлмайди. Жаноза намози узоғи билан 5-7 дақиқа давом этиши лозим. Жанозада соғлиги заиф, кексалар ва ёш болалар иштирок этмасликлари керак. Қатнашувчилар ижтимоий масофани сақлашлари муҳим. Тиббиёт ходимлари маййитни қабристонга олиб келишган бўлса, жаноза ўша жойда адо этилиши керак. Дафн маросими одатдагидек амалга оширилади. Унда ҳам иложи борича кам одам иштирок этиши лозим. Дафндан сўнг қабристондан тезда уйга қайтиб, покланиш чораларини кўриш лозим. Маъракаларни фақатгина оила даврасида ўтказиш тавсия этилади, – деди Мирзамақсуд Алимов.

295
Сотрудники правоохранительных органов и журналисты у здания бизнес-центра Леонардо в Киеве

Киевда банкни портлатиш билан таҳдид қилган Суҳроб Каримов психоневрологик рўйхатда туради

245
Украина Ички ишлар вазирлиги Киевда банкни портлатиш билан таҳдид қилган ўзбекистонликнинг руҳий носоғлом эканини тасдиқлади.

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Киевда банк бўлимини портлатиш билан таҳдид қилган Ўзбекистон фуқароси Суҳроб Каримовга олигофрения касаллиги ташхиси қўйилган ва у психоневрологик рўйхатда туради. Бу ҳақда Украина Ички ишлар вазири ўринбосари Антон Герашенко Facebook’да пост ёзди.

“Суҳроб Каримов 1998 йилдан буён олигофрения касаллиги ташхиси билан Ўзбекистонда психоневрологик рўйхатда турган. Ушбу касаллик ташхиси унга 10 ёшлигида қўйилган. Каримов Украинада хотиржам ҳаёт тарзида яшаган ва аввал жиноий жавобгарликка тортилмаган”, – дейилган постда.

Шунингдек, ИИВ вакили банк бўлими биносида портловчи моддалар ва буюмлар топилмаганини маълум қилган.

“Энди у узоқ вақт давомида панжара ортида бўлишига тўғри келади”, – деб ёзган Герашенко.

245