Карантин в Узбекистане: пустые дороги и закрытые вокзалы

Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида карантин чекловлари кучайтирилди

244
(Янгиланган 12:20 22.07.2020)
Хусусан, - кун давомида туман миқёсида ҳаракатланиш, шунингдек, автотранспорт воситаларининг, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.

ТОШКЕНТ, 22 июл - Sputnik. Беруний туманида 21 июлдан 1 августгача кучайтирилган тартибда карантин қоидалари жорий қилинди. Бу ҳақда туман аъборот-хизмати хабар бермоқда.

1 августга қадар туман миқёсида қўшимча равишда қуйидаги карантин чекловлари киритилди:

- кун давомида туман миқёсида ҳаракатланиш, шунингдек, автотранспорт воситаларининг, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.

Ушбу бандда назарда тутилган чекловлар махсус рухсатнома (стикер)лар асосида ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларига ҳамда Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 июлдаги 34-сон йиғилиш баёни билан тасдиқланган Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга 21 июльдан 1 августга қадар ходимларни ишга жалб этмаслик, имконият доирасида масофадан ишлаш, ходимларнинг ушбу кунларда уйда қолиши учун шароит яратиш тавсия этилади.

Туман атрофидаги йўл патрул хизмати масканлари, блокпостлар ва тўсиқ постлар фаолияти Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошкармаси 2-алоҳида отряди ва туман Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази вакилларини жалб қилган ҳолда кучайтирилади.

Туман Давлат солиқ инспекцияси "Шаббоз деҳқон бозори" МЧЖ билан биргаликда сотувчи ва ҳаридорлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бозор фаолиятини 2020 йил 1 августга қадар ҳафтанинг душанба, чоршанба ва жума кунлари соат 07:00 дан 10:00 гача ташкил қилиш белгиланди.

Фуқароларга зарурий ҳоллардагина тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун кўчада карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ҳаракатланишига рухсат берилади.

Фуқароларнинг карантин даврида жорий этилган тартиб ва қоидалар ҳамда "ўзини яккалаш" ҳаёт тарзига зид равишда сабабсиз уйдан ташқарига чиқиши, жамоат жойларида бўлиши маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Супермаркет ва бошқа йирик дўконларда санитария-эпидемиологик назорат янада кучайтирилиши, ушбу объектларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37°С ва ундан юқори бўлган ёҳуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ушбу мажмуаларга киритмаслик, ижтимоий масофани сақлаш, тиббий ниқобда бўлиш, шунингдек, объектга киришда фуқароларни бепул тиббий қўлқоп билан таъминлаш ишлари йўлга қўйилади.

Аҳолининг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида ҳудудлардаги озиқ-овқат дўконлари карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда фаолият олиб боради.

Туман ҳудудига кириб-чиқувчи автотранспорт воситаларининг ҳаракатини чеклаш, халқаро ва маҳаллий транзит юк автомашиналарининг туман ҳудудидаги аҳоли пунктларига кирмасдан, тўхтамасдан айланма йўллар орқали ўтишини таъминлаш йўлга қўйилди. Туман Санитария эпидемиологик осойишталик маркази, туман фавқулодда вазиятлар бўлими билан биргаликда туман ҳудудида кенг миқёсдаги дезинфекция ишларини олиб бориш белгиланди.

Туманда COVID-19 ни юқтириш ҳолати 1 июль куни қайд этилган ва бугунги кунда вирусни юқтирганлар сони 44 нафарни ташкил этмоқда. 21 хонадон карантинга олинган.

244
Свеча, гвоздики

Ўзбекистон таниқли композиторидан айрилди

508
Етук композиторнинг энг сўнгги иши бир неча ой олдин шов-шувли премьераси бўлиб ўтган "101" киноасари эди.

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Таниқли композитор ва дирижёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, "Ўзбеккино" миллий агентлиги Бадиий кенгаши аъзоси Анвар Эргашев 66 ёшида вафот этди.

Анвар Эргашев Миллий симфоник оркестри бош дирижёри ва Алишер Навоий номидаги Давлат Академик театри бадиий раҳбари лавозимларида фаолият юритган.

50 дан ортиқ бадиий ва мусиқий фильмлар, спектакллар бастакори, кўплаб қўшиқ ҳамда мусиқалар муаллифи. Унинг кинодаги ишлари сирасига "Бомба", "Шариф ва Маъриф", "Осмондаги болалар","“Аланга ичидаги фаришта", "Оқ бино оқшомлари", "Уч қирол жанги", "Ойи" фильмлари киради.

Етук композиторнинг сўнгги иши бир неча ой олдин премьераси бўлиб ўтган "101" киноасари эди.

508
Флаг Туркменистана

БССТ Туркманистонда COVID-19ни аниқлаш учун мустақил тест ўтказади - Бердимуҳаммедов рози

195
(Янгиланган 19:22 08.08.2020)
Ташкилот вакиллари баёнотига кўра, Туркманистонда пневмония касаллиги билан боғлиқ ҳолатларни қайта текшириш зарур

ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига янги турдаги COVID-19 коронавируси бор-йўқлигини аниқлаш учун саралаш методи билан тест ўтказишга розилик берди, деб хабар қилди БССТ Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге.

"Бугун мен ва (БССТ бош директори ) Тедрос Адханом Гебрейесус Туркманистон президенти билан мамлакатдаги COVID-19 билан боғлиқ вазият юзасидан учрашув ўтказдик. БССТ COVID-19сиз кечаётган пневмония ҳолатлари кўпайиб бораётганидан ташвишдалигини билдирди ва ташкилот ходимлари мамлакатда COVID-19 бор-йўқлигини аниқлаш учун мустақил равишда таҳлилларни йиғиб, уларни БССТнинг референт лабораторияларига юбориш таклифи билдирилди. Президент рози бўлди", - деб ёзган Клюге Facebookдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин Туркманистон президенти, БССТ билан ўтказилган онлайн-музокаралар давомида коронавирус геномини ўрганиш бўйича БССТнинг махсус дастурини тайёрлаш таклифини билдиргани ҳақида хабар қилинган эди. Бердимуҳамедовнинг сўзларига кўра, COVID-19га доир қатор ўз ечимини топмаган масалалар мавжуд, хусусан, унинг келиб чиқиши, тарқалиш йўллари ва мутация каби.

Ҳукумат хабарига кўра, Туркманистонда янги турдаги коронавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилмаган. Шунга қарамай, мамлакатда ниқоб режими ва сервис, савдо ҳамда странспорт соҳасидаги фаолият турларига қатор чекловлар жорий этилган.

195
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси