Мужчина несет хлеб из пекарни

Лавашнинг фойдаси ва зарари ҳақида - эксперт фикри

223
(Янгиланган 14:07 22.07.2020)
Юпқа нонни истеъмол қилиш соғлом овқатланишнинг бир қисми сифатида қабул қилина бошланди. Лаваш ҳақиқатан ҳам оддий нондан кўра фойдалироқми?

Юпқа нонни истеъмол қилиш соғлом овқатланишнинг бир қисми сифатида қабул қилина бошланди. Лаваш ҳақиқатан ҳам оддий нондан кўра фойдалироқми, бу ҳақда Sputnik радиосига эксперт Сергей Малоземов гапириб берди.

Тандирнинг ички деворида пиширилган, буғдой унини намакоб сув билан аралашмасидан тайёрланган юпқа нон кўпчиликнинг қалбини забт этди. Лавашнинг фойдаси ҳақида афсоналар кўпайиб кетган, у столда одатий оқ нонни сиқиб чиқармоқда. Аммо оддий нонни лаваш билан алмаштиришдан кўп ҳам мўъжиза кутиб бўлмайди, дейди “Живая еда с Сергеем Малоземовым” дастурининг муаллифи ва бошловчиси Сергей Малоземов Sputnik радиосига берган интервьюсида.

“Лаваш оддий нондан кўра кўпи билан 20-30% га фойдалироқ, яъни жудаям аҳамиятли эмас. Одатда, лавашда камроқ шакар фойдаланилади, лекин баъзида унда керагидан кўп туз ишлатилади. Лавашнинг яни бир эътиборга лойиқ томони бор – у камроқ ҳажмда талаб этилади, у анчагина зич, у ўзида анча кўп нарса ушлаб тура олади, худди шу роллар каби. Шунинг хисобига сиз камроқ зарарли тез углеводларни истеъмол қиласиз. Таркиби жиҳатидан, таркибида шакарнинг озлигини ҳисобга олмасак, аслида у оқ ноннинг ўзгинаси”, - дея тушунтиради Сергей Малоземов.

Экспертнинг таъкидлашича, лавашнинг асосини крахмал ташкил этади, у глюкоза молекулалари бирлашуви бўлиб, бир зумда танада ажралиб кетади. Диетологларнинг тилида бу “яширин шакар” деб номланади.

Малоземовнинг фикрига кўра, лавашнинг машҳурлигида маркетингнинг маълум бир улуши бор. Худди шу нарса, масалан, бейглларга ҳам тегишли, деб ҳисоблайди эксперт.

“Бу баъзида сендвичлар тортиладиган тешик кулчалар. Таркиби нуқтаи назаридан, у оқ нон билан бир хил, аммо у янада замонавийроқ янграйди, қизиқроқ янграйди, ва шу билан ўзига жалб қилади. Бу билан ўзингизни алдашни кераги йўқ”, - деб тушунтирди Сергей Малоземов.

223
Лист бумаги в руке

“Темир дафтар” нима ва у қандай шакллантирилади вазирлик изоҳи

27
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари “темир дафтар” борасида тушунча берди.

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева “темир дафтар” борасидаги саволга жавоб берди.

“Темир дафтар” — карантин шароитида ишсиз, даромадсиз қолган эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож оилаларнинг маҳаллада шакллантирилган шаффоф рўйхати”, - деди у АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда.

“Темир дафтар” ўз навбатида фуқаролар йиғинлари раисининг сектор ва ҳудуд раҳбари билан ҳамкорликдаги фаолиятини мустаҳкамлайди.

Уни юритишда эҳтиёжманд оилаларнинг 7 тоифаси, жумладан:

- кам таъминланган;

- ногиронлиги бўлган;

- ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар;

- якка-ёлғиз кексалар;

- доимий ишсиз фуқаролар;

- карантин туфайли ишсиз қолган фуқаролар;

- оғир эпидемиологик ҳудудлардан қайтариб келинган фуқароларни камбағалликдан чиқариш чоралари кўрилади.

Шунингдек, масъул ходимлар ўзининг кунлик амалга оширган ишлари юзасидан “Темир дафтар”идаги маълумотларни saxovat.argos.uz сайтига рақамли имзо калити орқали электрон шаклда киритиб бориши ҳақида маълумот берилди.

“Темир дафтар”га тушган оиланинг ҳеч бўлмаганда битта аъзосини жорий йилда иш билан таъминланиб, шу орқали уларни муҳтожликдан чиқариш чоралари кўрилади.

27
Открытие после реставрации главной мечети Москвы.

“Темир хотин” ва “Шайтанат” фильмлари сценарийси муаллифи Маҳмуд Тўйчиев вафот этди

137
(Янгиланган 14:17 03.08.2020)
Ўзбек киносининг атоқли режиссёри ҳамда сценарист Маҳмуд Тўйчиев 69 ёшида вафот этди. У “Темир хотин”, “Шайтанат”, “Катта ойи”, “Аёллар салтанати” каби фильмларга сценарий ёзган эди.

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Ўзбек киносининг атоқли режиссёри ҳамда сценарист Маҳмуд Тўйчиев 69 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” матбуот хизмати хабар қилмоқда.

У “Темир хотин”, “Шайтанат”, “Катта ойи”, “Аёллар салтанати” каби фильмлар сценарийси муаллифи эди.

Маҳмуд Тўйчиев 1951 йил 26 август куни Тошкент шаҳрида туғилган. 1980 йил Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК)нинг сценарий бўлимини тугатган.

Махмуд Туйчиев

Sputnik таҳририяти марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия этади.

137
Угрожающий взорвать бомбу в Киеве является гражданином Узбекистана

ТИВ Киевда бомба порлатиш билан таҳдид қилган шахснинг фуқаролигига аниқлик киритмоқда

47
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Киев банкида бомба порлатиш билан таҳдид қилган шахснинг фуқаролигига аниқлик киритмоқда.

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ТИВ Киев марказида банкда бомба порлатиш билан таҳдид қилган шахснинг фуқаролигига аниқлик киритмоқда. Бу ҳақда республика ТИВ РИА Новостига маълум қилди.

“Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий каналлар орқали Киевда юз берган ҳолат юзасидан маълумотни аниқлаштирмоқда. Хусусан, бинони портлатиш билан таҳдид қилаётган шахс Ўзбекистон фуқароси эканлигига аниқлик киритилмоқда”, - деди вазирлик ходими.

“Леонардо” бизнес-маркази банкида бомба портлатмоқчи бўлган киши 40 минг гривен (1440 доллар) талаб қилган.

Бундан аввал, Украина Ички ишлар вазири ўринбосари Антон Герашенко Киев банкида бомба портлатиш билан тахдид қилаётган фуқаронинг шахси аниқлаганлигини маълум қилди. Дастлабки маълумотларга кўра, террорчилик амалга ошириш билан таҳдид қилган шахс – Ўзбекистон фуқароси, 1988 йил 25 мартда туғилган Каримов Сухроб Рахманович.

 

47