Абитуриентлар энг кўп танлаган ОТМлар маълум қилинди

© Сайт СамГуСамаркандский Государственный университет
Самаркандский Государственный университет - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Республика бўйича жами 1,4 миллиондан зиёд абитуриент рўйхатдан ўтган. Уларнинг энг кўпи 1-ОТМ сифатида Самарқанд давлат университетини танлаган.

ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Давлат тест маркази жорий йилда энг кўп танланган олий таълим муассасалари рўйхатини эълон қилди.

Абитуриентлар томонидан рўйхатдан ўтишда 1-ОТМ сифатида энг кўп танланган ОТМлар:

1. Самарқанд давлат университети – 75 минг 325 нафар.

- Кундузги таълим шакли – 32 903 нафар;

- Сиртқи таълим шакли – 38 042 нафар;

- Кечки таълим шакли – 4 380 нафар.

2. Қарши давлат университети – 58 минг 118 нафар.

- Кундузги таълим шакли – 24 432 нафар;

- Сиртқи таълим шакли – 33 686 нафар.

3. Андижон давлат университети – 57 минг 498 нафар.

- Кундузги таълим шакли – 28 387 нафар;

- Сиртқи таълим шакли – 29 111 нафар.

4. Урганч давлат университети – 53 минг 255 нафар.

- Кундузги таълим шакли – 25 471 нафар;

- Сиртқи таълим шакли – 27 784 нафар.

5. Термиз давлат университети – 51 минг 787 нафар.

- Кундузги таълим шакли – 26 397 нафар;

- Сиртқи таълим шакли – 24 996 нафар;

- Кечки таълим шакли – 394 нафар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бу йилги кириш имтиҳонлари карантин чекловлари қачон бекор қилинса, ўшанда ўтказилиши маълум қилинган эди. Сентябрда ўтказилиш эҳтимоли ҳам бор. Ўзбекистонда бўйича жами 1 452 789 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган.

Янгиликлар лентаси
0