Ботирбеков беморларни даволаш, дори-дармон ва карантин ҳақида

198
(Янгиланган 14:11 23.07.2020)
Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Исабек Ботирбеков пойтахтда амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берди.

ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Исабек Ботирбеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Ботирбековнинг сўзларига кўра, Тошкент шаҳар ССББ тегишли идоралар билан ҳамкорликда, аввало барча шифохоналардаги вазиятни тўлиқ ўрганган ҳолда касаллар учун қўшимча ўринларни ташкил этиш ва етарли шароитлар яратишга эътибор қаратди.

Пойтахтда коронавирусдан зарарланган беморларни даволаш учун 16 та шифохоналарда 3580 та жой-ўринда 2796 бемор даволаниб келмоқда. Беморларнинг кескин кўпайиши муносабати билан тизимда бир қатор муаммолар мавжудлиги аниқланиб, уларнинг ечими борасида уч йўналишда ташкиллаштирилди.

“Биринчи йўналиш - касалларни аниқлаш ва даволаш. Иккинчиси - озиқ-овқат ва дори-дармон билан узлуксиз таъминлаш ҳамда нарх-навони барқарор сақлаш. Учинчиси -  хавфсизлик ва карантин. Тадбирлар давомида, 15-20 июль кунлари, 10та давлат ҳамда 7та хусусий тиббиёт муассасаларида 2002та қўшимча ўринлар ташкил қилиниб, 442 нафар беморлар жойлаштирилиши таъминланди”, - деди ССВ вакили.

Тошкент шаҳар тез тиббий клиник шифохонасида бугунги кунда 230 нафар коронавирус касаллигига гумон қилинаётган беморларни даволашга мўлжалланган қўшимча койко-ўрин яратилди ҳамда 4 дона ЎСВ (ИВС), 15 та СИПАП аппарати билан таъминланиб, даволаниш учун шароит яратилди. Аҳолига янада қулайлик яратиш, чуқурлаштирилган кўриклар ўтказиш мақсадида, ҳар бир туманда компьютер томографиясига эга, жами 20 та хусусий клиникаларда 24 соатлик иш тизими йўлга қўйилди. Бир кунда ўртача 850 нафар фуқаро кўрикдан ўтмоқда. Тез тиббий ёрдам хизматларига 75 та, санитария-эпидемиология хизматига 23 та “Дамас” русумли автомашиналар етказиб берилди.

Куни кеча Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан махсус жиҳозланган 28 та Isuzu ҳамда 2 та Volkswagen автомашинаси олиб келинди ва бугун тиббиёт муассасаларига тарқатилди. Тошкент Давлат иқтисодиёт университети мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда, аҳолига телефон орқали тиббий маслаҳат берувчи колл-марказ ташкил этилди. Унга Тошкент Тиббиёт академияси, Педиатрия, Стоматология, Фармацевтика институтлари ҳамда 6 та тиббиёт коллежлари кўнгилли талабали ва ўқитувчилари жалб қилинди. Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси билан ҳамкорликда, даволаш муассасаларига қўшимча 220 та кислород балонлари олиб келиниб, 100 таси тарқатилди ва 120 таси заҳирага олинди.

“Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан 5та ҳудудда кислород станциялари қуриш бўйича лойиҳа ҳужжатлари тайёрланиб, Туркиядан ускуналар олиб келиниши чоралари кўрилмоқда. Хусусан, 2020 йил 15 мартдан шу кунга қадар, жами тиббиёт ҳодимларига 37,5 миллиард сўм маблағ миқдорида моддий рағбатлантирилди ва қўшимча тўловлар амалга оширилди. Тошкент шаҳридаги 11 та марказий кўп тармоқли ва 64 та оилавий поликлиникаларда беморларнинг дастлабки кўриги учун барча шароит ва имкониятлар, хусусан Рентген ва УЗИ ва лабораториялар, энг муҳими – зарур мутахассислар  мавжуд. Шу поликлиникаларда 16 минг нафар ходим хизмат қилади”, - деди Ботирбеков.

ССББ раҳбарининг сўзларига кўра, поликлиникаларда ишни икки сменада, шу жумладан якшанба кунлари ҳам ташкил қилиш белгиланди. Шу билан бирга, 75 та поликлиникада қўшимча 150 та мобил гуруҳлар ташкил қилинди. Битта мобил гуруҳига инфекционист-эпидемиолог, ва умумий амалиёт шифокори жалб қилинади. Дори-дармон ва тиббий буюмлар нарх-навосини барқарорлигини таъминлаш мақсадида, прокуратура, департамент ва солиқ идораларидан иборат тузилган 11 та ишчи гуруҳ туну-кун ишлари йўлга қўйилди. Шу кунларда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси томонидан бепул дори қутилари пойтахт аҳолисига тарқатилиши режалаштирилмоқда.

198
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1052)
Жители Ташкента по возможности приобретают маски для профилактики вируса

Ўзбекистонда карантин қачон бекор қилинади - эксперт жавоби

138
(Янгиланган 07:15 04.08.2020)
Ўзбекистонда 3 август кунги ҳолатга кўра коронавирус билан касалланганлар сони 26 301 нафарга етган. Шу билан бирга, ушбу инфекцияга чалинган беморлар сони кетма-кет иккинчи кун камайган

ТОШКЕНТ, 4 авг - Sputnik. Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов АОКА залида бўлиб ўтган матбуот анжуманида 15 августдан кейин карантин чоралари юмшатиладими, деган саволга жавоб берди.

Эслатиб ўтамиз, июль ойининг охирида Республика махсус комиссияси қарори билан Ўзбекистонда жорий этилган карантин чекловлари 15 августга қадар узайтирилган эди.

Оқиловнинг қайд этишича, олдинда ҳали салкам икки ҳафта вақт бор. Агар шу вақт давомида пасайиш динамикаси қайд этилса, карантинни юмшатса бўлади.

"Худди шу динамика қайд этилса, яъни ўтган кунларда касаллик қайд этилиши 700 дан ошган бўлса ва бугун 513 тага тушган бўлсак, кейинги кунларда 500, 450 қайд этилиб, шу рақамлар атрофида касаллик аниқланса, албатта, 15 августдан кейин карантинни юмшатса бўлади. Ва биз ушбу таклиф билан Республика махсус комиссиясига чиқишимиз мумкин", - деб айтган Оқилов.

Ўзбекистонда 3 август кунги ҳолатга кўра коронавирус билан касалланганлар сони 26 301 нафарга етган. Шу билан бирга, ушбу инфекцияга чалинган беморлар сони кетма-кет иккинчи кун камайган.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган сўнгги маълумотларга кўра, айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 8 880 нафар бемордан 927 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда. Коронавирус инфекцияси қурбонлари сони 159 нафарни ташкил этмоқда.

138
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1052)
Врачи в госпитале для лечения зараженных коронавирусной инфекцией COVID-19

Ўзбекистонда коронавирус: 3 август асосий хабарлари

997
Бир сутка давомида 238 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 26 066 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 3  авг — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 238 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 26 066  нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 117 нафари Тошкент шаҳрида, 114 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 7 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 331 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 16 838 нафарга етди.

Айни пайтда 9 071 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида тўрт бемор – Тошкент вилоятида 60 ёшли аёл ва 67 ёшли эркак, Тошкентда 69 ёшли ва 49 ёшли аёллар вафот этди.

Уларга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Ҳамроҳ касалликлар (юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, қандли диабет) билан ҳам оғриган. Ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморлар ўткир юрак қон-томир, нафас ва полиорган етишмовчилиги
дан вафот этган.

Ўзбекистонда жами 157 киши пандемия қурбони бўлди.

Дафн маросимини ўтказиш тартиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши аъзоси Мирзамақсуд Алимов пандемия шароитида дафн маросимини ўтказиш тартибини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, оммавий дафн маросимлари вирус тарқалиши учун қулай фурсатдир. Дафн маросимларида кўпчилик йиғилмаслиги лозим.

“Дафнга келганлар ижтимоий масофа – 1,5 метр оралиқни сақлашлари, тиббий ниқоб ва қўлқоп тақишлари, антисептик воситалар билан қўлларини тозалаб туришлари керак. Ўзаро кўришишни вақтинча тарк этиш муҳим”, - деди у. Бу ҳақда тўлиқ.

ОТБ кредит маблағи

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистоннинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятларга, жумладан, коронавирус пандемиясига барқарорлигини ошириш учун 100 миллион доллар миқдорда қарз маблағларини ажратишни маъқуллади. Лойиҳа доирасида COVID-19 га тест олиш, ташхис қўйиш тизимини яхшилаш режалаштирилмоқда. 

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 18 миллионга етди, 689 минг киши вафот этди, 10,7 киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (4,7 млн), Бразилияда (2,7 млн), Ҳиндистонда (1,8 млн).

 

997
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1052)

Лукашенконинг собиқ рақиби дунёнинг 32 етакчисига мактуб ёзди

15
Президентлик пойгасида Александр Лукашенконинг рақиби бўлган Валерий Цепкало 30дан ортиқ давлат етакчиларига мактуб ёзди ва унда айни вақтда Беларусь ҳукумати мамлакатда сайлов жараёнининг эркин ва адолатли ўтказилишига фаол тўсқинлик қилаётгани ҳақида баён этди

ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Беларус президенти лавозимига даъвогарлик қилган собиқ номзод, Юқори технологиялар парки собиқ раҳбари Валерий Цепкало дунёнинг 32 давлат етакчиларига республикада эркин сайловларни ташкил этишда ёрдам сўраб мактуб йўллади, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Айни вақтда Беларусда сайлов кампанияси бўлиб ўтмоқда, асосий овоз бериш куни 9 августга белгиланган. Муддатдан олдин овоз бериш 4 август куни бошланади. Президент лавозимига беш киши даъвогарлик қилмоқда, улар орасида олтинчи марта ўз номзодини президентликка илгари сурган амалдаги давлат раҳбари Александр Лукашенко ҳам бор.

"Бутун Беларус халқи номидан овоз бериш ва овозларни санашда халқаро кузатувни ташкил этишда қўллаб-қувватлашингизни, давлатингиз ҳудудида истиқомат қилувчи Беларус фуқаролари учун ҳам ушбу овоз бериш жараёнининг ўтказилишини қўллаб-қувватлашингизни сўрайман", - деб ёзган Цепкало.

У шунингдек, Беларусь оппозицияси мақсади - Светлана Тихановская ғалабаси эканлигини айтган. Сиёсатчининг сўзларига кўра, Тихановская давлат раҳбари этиб сайланган тақдирда, олти ойгача бўлган муддатда янги президент сайловлари ўтказилади ва унда барча номзодлар, жумладан, қамоқда бўлганлари ҳам иштирок этади.

Икки ҳафта бурун Цепкалонинг шошилинч тарзда Москвага йўл олгани хабар қилинган эди. Сиёсатчининг рафиқаси Беларусда қолган. РИА Новости билан суҳбатда, Цепкало, айни вақтда ҳибсга олиниши хавфи борлиги учун ватанга қайтиш нияти йўқлигини маълум қилган. Ўтган ҳафтада сиёсатчи Украинага етиб келган.

15