Рабочие из Узбекистана, спасшие ребенка в Подольске

Подольскда ўзбекистонлик мигрантлар ёш боланинг ҳаётини сақлаб қолишди

427
Москва вилоятида ўзбекистонлик ишчилар 4 қаватдан тушиб кетган болакайни қутқариб қолишди. Шаҳар мэри ва Тергов қўмитаси уларга миннатдорлик билдирди.

ТОШКЕНТ, 23 июл – Sputnik. Ўзбекистонлик мигрантлар Москва вилоятидаги Подолск шаҳрида ёш боланинг ҳаётини сақлаб қолишди, деб хабар қилмоқда НТВ телеканали.

Маълум бўлишича 4 ёшли қизалоқ тўртинчи қаватдаги хонадон ойнасидан ташқарига чиқади, лекин қайтиб кира олмайди ва ёрдам сўраб йиғлай бошлайди.

Болакайнинг овозини ўша ерда ўт ўраётган ўзбекистонлик ишчилар эшитиб қолишади. Бир неча киши бола тушиб кетиши мумкин бўлган жойда мато ёрдамида уни тутиб қолишади. Хозир тўрт ёшли қизалоқ соғ-саломат шифокорлар назорати остида.

Қутқарувчилар етиб келганда бола тушиб кетган уйнинг эшиги ҳалигача ёпиқ эди. Ичкарида унинг онаси маст ҳолда бўлгани аниқланган.

Воқеадан бироз ўтиб Подольск шаҳар мэри Николай Пестов маҳаллий ЖЭК ишчилари ўзбекистонлик Бекмурод Турдалиев, Элбек Салиев, Заирбек Джурабаев ва Фахридин Рисбаевларга миннатдолик билдирган.

427
Свеча, гвоздики

Ўзбекистон таниқли композиторидан айрилди

525
Етук композиторнинг энг сўнгги иши бир неча ой олдин шов-шувли премьераси бўлиб ўтган "101" киноасари эди.

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Таниқли композитор ва дирижёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, "Ўзбеккино" миллий агентлиги Бадиий кенгаши аъзоси Анвар Эргашев 66 ёшида вафот этди.

Анвар Эргашев Миллий симфоник оркестри бош дирижёри ва Алишер Навоий номидаги Давлат Академик театри бадиий раҳбари лавозимларида фаолият юритган.

50 дан ортиқ бадиий ва мусиқий фильмлар, спектакллар бастакори, кўплаб қўшиқ ҳамда мусиқалар муаллифи. Унинг кинодаги ишлари сирасига "Бомба", "Шариф ва Маъриф", "Осмондаги болалар","“Аланга ичидаги фаришта", "Оқ бино оқшомлари", "Уч қирол жанги", "Ойи" фильмлари киради.

Етук композиторнинг сўнгги иши бир неча ой олдин премьераси бўлиб ўтган "101" киноасари эди.

525
Флаг Туркменистана

БССТ Туркманистонда COVID-19ни аниқлаш учун мустақил тест ўтказади - Бердимуҳаммедов рози

204
(Янгиланган 19:22 08.08.2020)
Ташкилот вакиллари баёнотига кўра, Туркманистонда пневмония касаллиги билан боғлиқ ҳолатларни қайта текшириш зарур

ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига янги турдаги COVID-19 коронавируси бор-йўқлигини аниқлаш учун саралаш методи билан тест ўтказишга розилик берди, деб хабар қилди БССТ Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге.

"Бугун мен ва (БССТ бош директори ) Тедрос Адханом Гебрейесус Туркманистон президенти билан мамлакатдаги COVID-19 билан боғлиқ вазият юзасидан учрашув ўтказдик. БССТ COVID-19сиз кечаётган пневмония ҳолатлари кўпайиб бораётганидан ташвишдалигини билдирди ва ташкилот ходимлари мамлакатда COVID-19 бор-йўқлигини аниқлаш учун мустақил равишда таҳлилларни йиғиб, уларни БССТнинг референт лабораторияларига юбориш таклифи билдирилди. Президент рози бўлди", - деб ёзган Клюге Facebookдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин Туркманистон президенти, БССТ билан ўтказилган онлайн-музокаралар давомида коронавирус геномини ўрганиш бўйича БССТнинг махсус дастурини тайёрлаш таклифини билдиргани ҳақида хабар қилинган эди. Бердимуҳамедовнинг сўзларига кўра, COVID-19га доир қатор ўз ечимини топмаган масалалар мавжуд, хусусан, унинг келиб чиқиши, тарқалиш йўллари ва мутация каби.

Ҳукумат хабарига кўра, Туркманистонда янги турдаги коронавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилмаган. Шунга қарамай, мамлакатда ниқоб режими ва сервис, савдо ҳамда странспорт соҳасидаги фаолият турларига қатор чекловлар жорий этилган.

204
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси