Медицинские работники клинической больницы в палате с коронавирусными больными

Ўзбекистонда коронавирус: 23 июль асосий хабарлари

734
Бир сутка давомида 324 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 18 703 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 324 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 18 703 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари: 84 нафари Сурхондарё вилоятида, 65 нафари Тошкент шаҳрида, 16 нафари Наманган вилоятида ҳамда қолган 7 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 130 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 10 002  нафарга етди.

Айни пайтда 8 601 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Тошкентлик 55 ёшли бемор коронавируснинг навбатдаги қурбони бўлди. Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшовчи 55 ёшли Р.Ш.да (эркак) жорий йил 19 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Яна бир ҳолат: Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшаган 82 ёшли М.К.да (аёл)да 18 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва умумий аҳволи оғирлиги сабабли Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган ва сунъий нафас бериш аппаратига уланган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги, терминал ўпка шиши, полиорган етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, терминал ўпка шишидан вафот этган.

Ўзбекистонда жами 100 киши пандемия қурбони бўлди.

Чегарада тўпланган фуқаролар

Самара вилоятидаги чегара яқинида ташкил этилган лагерда 676 нафар Ўзбекистон фуқаролари қолмоқда. Улар орасида 16 нафар аёл ва 3 нафар бола.

Самара вилояти инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг матбуот хизмати ёзишича, айни вақтда фуқароларни ватанга олиб келиш масаласи ҳал қилинмоқда.

Қозоғистон Ўзбекистонга гуманитар ёрдам жўнатади

Қозоғистонда озиқ-овқат маҳсулотлари Ўзбекистонга юборилади: ун, гречка, ўсимлик ёғи ва консервалар. Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги гуманитар ёрдам етказиб бериш бўйича чора-тадбирлар амалга оширади.

Туристлар оқими

Давлат статистика қўмитаси карантин даврида Ўзбекистоннинг туристик оқими ҳақида хабар берди. Пандемия пайтида Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони 60 фоизга камайди.

МДҲ мамлакатларидан Ўзбекистонга келган чет эл фуқаролари 1 миллион 161 минг кишини ташкил этди, бу уларнинг умумий сонининг 95,5% ни ташкил этади, хорижий давлатлардан эса 54,8 минг киши (4,5%).

Дунё саломатлиги

Сўнгги маълумотларга кўра, инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 15,3 миллиондан ошди, 624 минг киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (4,0 млн), Бразилияда (2,2 млн), Ҳиндистонда (1,2 млн).

734
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1073)
Блюдо с грецкими орехами

Коронавирусдан ҳимоя қиладиган маҳсулотлар аниқланди

1001
Канаданинг Лавал университети олимлари коронавирус билан курашишга ёрдам берадиган маҳсулотларни аниқлади.

ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Ёнғоқ, малина, вино коронавирус инфекцияси билан курашишга ёрдам беради. АҚШ миллий тиббиёт библиотекаси хабарига асосан.

SARS-CoV-2 вируси ҳужайрага АCЕ2 ферменти орқали киради.

Ушбу оқсил ўпка, юрак, буйрак ва мия тўқималарида мавжуд. Канаданинг Лавал университети олимлари, табиий антиоксидант бўлган ресвератролни кўпроқ истеъмол қилиш организмдаги АCЕ2 концентрациясини ошириш хусусиятини аниқлашди.

Бу баъзи меваларда учрайди, бу уларнинг турли хил стресс ҳолатларга, шу жумладан ҳаддан ташқари ултрабинафша нурланишига, иқлимнинг кескин ўзгаришига, касаллик ва паразитларга нисбатан чидамлилигини оширишга ёрдам беради. Ресвератрол иммунитетга таъсири туфайли COVID-19’нинг оғирлигини камайтириши мумкин.

Антиоксидант унинг табиий манбаларидаги таркибига мос келадиган концентрацияда фаол бўлади. Ресвератрол яллиғланишга қарши таъсирга эга. У қизил шароб, ерёнғоқ, писта, какао, малина, узум, черника ва клюквада учрайди. Рационга бу маҳсулотларни қўшиш ҳар қандай ҳолатда ҳам фойдали бўлади, дейди мутахассислар.

Қизил шароб, узум, ерёнғоқ таркибида ресвератрол деярли бир хил, шунинг учун коронавирусдан ҳимоя қилиш учун спиртли ичимликларни истеъмол қилишни кўпайтириш шарт эмас.

1001
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1073)
Искандарова Мехрибон Тухтасин кизи

Тошкентда бедарак йўқолган аёл топилди

452
26 ёшли Меҳрибону Искандарова 6 август куни тахминан соат 8.30 ларда уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Яқинда қидируви эълон қилинган Искандарова Мехрибону Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан топилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

“Унинг аҳволи яхши, ҳавотирга ўрин йўқ”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Олмазор туманида яшаган, 1994 йилда туғилган Искандарова Меҳрибону Тўхтасин қизи, 6 август куни тахминан соат 8.30 ларда уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмади.

Охирги маълумотга кўра, у Чилонзор тумани “Ц” мавзесидаги косметология салонида бўлган. Қиз соат 10.30 да салондан чиқиб, йўл тарафга кетганлиги ташқи кузатув камераларида қайд этди. Ушбу ҳолат юзасидан қидирув эълон қилинди. 

452

Баррикада ва шовқинли гранаталар: сайловдан сўнг Минскда тартибсизликлар авж олди

0
(Янгиланган 14:13 11.08.2020)
Президент сайловидан сўнг икки кундан бери Беларусда норозилик намойишлари ўтказилмоқда. Энг катта намойиш Минскда бўлиб ўтди.

Душанба, кунинг иккинчи ярмида беларуслар яна пойтахт кўчаларига чиқишди. Норозилик намойишлари республиканинг барча вилоят марказларида ўтказилди.

Пойтахтнинг Пушкин майдонида намойишчилар ахлат қутилардан баррикаларни қуриб олишди. Намойишчилардан бири полиция томон портловчи қурилмани улоқтиришга ҳаракат қилади, бироқ қурилма унинг қўлида портлаб кетди. Олган жароҳатлардан эркак вафот этди.

Милиция намойишчиларни тарқатиш учун ёруғлик-шовқин гранаталар қўллади. Кўплаб намойишчилар қўлга олинди.

Милиция ички қўшин ва “Альфа” бўлинмаси ёрдами билан намойишчиларни тарқатиб юборди. Айни вақтда коммунал хизматлар кўчаларни тозаламоқда.

Эслатиб ўтамиз, 9 август куни мамлакатда президентлик сайлови бўлиб ўтди. Дастлабки маълумотларга кўра, президент Александр Лукашенко 80,08 фоиз овоз тўплаган. Унинг асосий рақиби Светлана Тихановская 10,09 фоиз овозга эга бўлди.

0
  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    People attend a rally following the presidential election in Minsk, Belarus August 11, 2020. The opposition rejected official election results handing President Alexander Lukashenko a landslide re-election victory.

  • © AP Photo / Sergei Grits

    Police run to block protesters during a mass rally following presidential elections in Minsk, Belarus, Monday, Aug. 10, 2020. Thousands of people have protested in Belarus for a second straight night after official results from weekend elections gave an overwhelming victory to authoritarian President Alexander Lukashenko, extending his 26-year rule. A heavy police contingent blocked central squares and avenues, moving quickly to disperse protesters and detained dozens.

  • © AFP 2018 / Sergei Gapon

    Жароҳатланган намойишчи

  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    Минск полицияси намойиш вақтида.

  • © AFP 2018 / Sergei Gapon

    Минск кўчаларидаги тартибсизликлар.

  • © Sputnik / Viktor Tolochko

    Минск кўчаларидан бирида намойишчилар

  • © AP Photo / Sergei Grits

    Президент сайловидан сўнг намойишлар.

  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    Президент сайловидан сўнг намойишлар.

  • © Sputnik / Viktor Tolochko

    Минскда ҳуқуқ тартибот орган ходимлари.

  • © Sputnik / Viktor Tolochko

    Минскда намойишчи.

  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    Президент сайловидан сўнг Минскда норозилик намойишлари ўтказилмоқда.

  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    Минскда ўтган тунда намойиш ва тартибсизликлар давом этди.

  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    Намойишга чиққан аёл