Ўзбекистонда коронавирус: 24 июль асосий хабарлари

955
(Янгиланган 18:58 24.07.2020)
Бир сутка давомида 311 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 19 179 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 311 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 19 179 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 106 нафари Тошкент шаҳрида, 52 нафари Қашқадарё вилоятида ҳамда 35 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 54 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 10 203 нафарга етди.

Айни пайтда 8 872 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 118 нафари оғир, 30 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ўлим ҳолатлари

Жиззах шаҳрида яшаган 57 ёшли Т.А. (аёл)да “COVID-19” тасдиқлангач, у вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас ва юрак етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Яна бир ҳолат: Тошкент шаҳри Сергели туманида яшаган Г.Р.да 9 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва Зангиота кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас ва юрак етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Ўзбекистонда жами 104 киши пандемия қурбони бўлди.

Туркия консультантлари

COVID-19га қарши курашда кўмак бериш учун республикага турк мутахассислари - Туркия соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий кенгаши аъзоси, юқумли касалликлар бўйича мутахассис, профессор Режеп Озтюрк, Хасеттепе университети илмий кенгаши аъзоси, жамоатчилик саломатлиги бўйича мутахассис, профессор Левент Акин ва Анқара шаҳар шифохонасининг юқумли касалликлар бўйича мутахассиси, профессор Хатице Рахмет Гюнер консультант сифатида келишди.

Бугун Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов консультантларни қабул қилди ва  COVID-19га қарши олиб борилаётган чоралар ҳақида батафсил гапириб берди.

Европадан олиб келинган фуқаролар

23-24 июль кунлари Республика махсус комиссиясининг қарори билан Европа давлатларида вақтинча бўлиб  турган ва COVID-19 туфайли республикага қайта олмаган ватандошлар Тошкент-Франкфурт-Тошкент йўналишидаги махсус рейс билан Ватанга қайтарилди.

“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси томондан ташкил этилган мазкур чартер рейс бортидан Германия, Швеция, Швейцария, Чехия, Буюк Британия, Испания, Италия, Норвегия ва Бельгия бўлб турган 200 нафар талаба, сайёҳлар, қариндошларининг уйларида вақтинча бўлиб турган фуқаролар, шунингдек турли ишлаб чиқариш коорхоналарининг хорижий мутахассислари жой олди.

Белгиланган қоидаларга мувофиқ барча йўловчилар 14 кунлик карантинни махсус муассасаларда ёки ўз хоҳишига биноан Тошкент шаҳридаги меҳмонхоналарда ўтказади.

Дунё саломатлиги

Сўнгги маълумотларга кўра, инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 15,5 миллиондан ошди, 633 минг киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (4,0 млн), Бразилияда (2,3 млн), Ҳиндистонда (1,3 млн).

955
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1081)

Ўзбекистонда карантин 15 августдан юмшатилади тафсилотлар

27
(Янгиланган 18:21 12.08.2020)
15 августдан автотранспорт воситаларининг кун давомида юриши, маҳаллий авиа ва темир йўл қатнови учун рухсат берилади.

ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудларда саноатни ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиш ўтказмоқда. Унда 15 августдан карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш чоралари белгиланди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Президент 15 августдан автотранспорт воситаларининг кун давомида юриши, маҳаллий авиа ва темир йўл қатнови учун рухсат бериш кераклигини айтди.

Қуйидаги белгиланди:

  • санаторийлар, меҳмонхоналар, музейлар, болалар оромгоҳлари, дала ҳовлилар ижараси, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар, очиқ ҳавода хизмат кўрсатадиган умумий овқатланиш объектлари фаолияти ҳам тикланади;
  • белгиланган талабларга амал қилган ҳолда уйда 30 кишилик оилавий маросимлар ўтказиш мумкин бўлади;
  • 17 августдан ҳудудлар ўртасида автотранспорт қатнови, жамоат транспорти (метрополитендан ташқари) ва шаҳар атрофидаги автобуслар қатнови тикланади;
  • 20 августдан буюм ва қурилиш маҳсулотлари бозорлари, йирик савдо дўконлари, спорт заллари, фитнес клуб ва бассейнлар ишлай бошлайди;

Республика махсус комиссиясига ҳар бир фаолият тури бўйича қандай санитария талабларига амал қилиш зарурлигини аниқ белгилаш вазифаси қўйилди. Эпидемиологик вазият яхши бўлган давлатлардан келган шахсларни карантинига олиш ва ундан чиқариш тартибини енгиллаштириш, пневмониядан тузалган аҳолини реабилитация қилиш марказларини ташкил этиш бўйича топшириқ берилди.

Санитария-эпидемиология хизматига коллектив иммунитет шаклланиш жараёнини мониторинг қилиб бориш учун антитаначалар таҳлилини ўтказишни йўлга қўйиш кераклиги таъкидланди. 

Телевидение ва радиода маданий-маърифий, кўнгилочар кўрсатув ва эшиттиришларни кўпайтириш, ижтимоий масофани сақлаган ҳолда театр, кино, концерт ва бошқа тадбирларни ташкил этиш масаласига ҳам эътибор қаратилди.

"Карантин талаблари юмшатилаётган бўлса-да, барчамиз ижтимоий масофани сақлаш, ниқоб тақиш, дезинфекция ва бошқа санитария-гигиена талабларига сўзсиз амал қилишимиз, илгари йўл қўйган хатоларни такрорламаслигимиз керак. Худога шукур, ҳаммамиз ҳам етарли тажриба орттирдик. Кўпни кўрган халқимиз жуда катта матонат ва қаҳрамонлик, тиббий маданиятини намоён қиляпти. Темир интизом, қаттиқ чидам ва сабр-тоқат билан биз албатта бу синовларни тез орада енгиб ўтамиз. Мен бунга қатъий ишонаман", – дея таъкидлади Мирзиёев.

27
Визит Абдуллы Арипова в Сохский район

Сўхда қурилаётган кичик аэропорт ҳақида маълумот берилди

26
Президент қарори билан Сўх тумани “Новобод” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 10 гектарда кичик аэропорт ташкил этилмоқда.

ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Сўх туманида самолёт ва вертолётлар учиш-қўниш майдончаси ташкил этиш ишлари бошланди. Бу ҳақда бош вазир Абдулла Ариповнинг туман фаоллари билан бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинди.

Сўх тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, тумандаги “Новобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида кичик аэропорт ташкил этилмоқда. Мазкур майдон салкам 10 гектар майдонни эгаллайди. Бу ердан илгари маҳаллий аҳоли аэропорт сифатида фойдаланган.

Авиақатновларга Ўзбекистондаги “Humo Air” авиакомпаниясининг Ан-2 самолёти ҳамда “Ўзбекистон ҳаво йўлларининг” “Uzbekistan Helicopters” МЧЖга қарашли МИ-8 вертолётларини жалб қилиш кўзда тутилмоқда.

Ан-2 самолёти 12 та йўловчи сиғимига, МИ-8 вертолёти эса 16 нафардан 20 нафаргача одам олиш имкониятига эга ҳисобланади.

Йўловчилар 35-40 дақиқада Фарғонадан Сўхга ёки Сўхдан Фарғонага етиб олиш имкониятига эга бўлади. Парвозларни ҳозирча кунига 2 тадан амалга ошириш мўлжалланмоқда. Келгусида талабга қараб парвозлар кўпайтирилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона шаҳридан Сўх туманига кичик авиация транспортида парвозлар йўлга қўйилиши хабар қилинган эди.

26