Национальная валюта Узбекистана — сум

Тиббиёт ходимларига 9 млрд сўмдан ортиқ маблағ тўлаб берилмагани аниқланди

170
Пандемия шароитида тиббиёт ходимларига белгиланган устама ва қўшимча тўловлар тўлаб берилаётганлиги назоратга олиниб, мониторинг олиб борилмоқда.

ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Мониторинг натижаларига кўра бугунги кунда жами 9 млрд 9 млн сўмдан ортиқ маблағ тиббиёт ходимларига тўлаб берилмагани аниқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, пандемия шароитида тиббиёт ходимларига белгиланган устама ва қўшимча тўловлар тўлаб берилаётганлиги назоратга олиниб, мониторинг олиб борилмоқда.

Хусусан:

- Қашқадарё вилоятида 1 315 нафар ходимларга 6,8 млрд сўм (5,3 млрд сўм тўлаб берилди),

- Самарқанд вилоятида 694 нафар ходимларга 838,7 млн сўм (426,5 млн сўм тўлаб берилди),

- Бухоро вилоятида 317 нафар ходимларга 353,5 млн сўм,

- Сирдарё вилоятида 741,2 млн сўм (633 млн сўм тўлаб берилди),

- Фарғона вилояти адлия бошқармаси томонидан 211 нафар ходимларга 163 млн сўм (тўлиқ ундирилди),

- Жиззах вилоятида 27 нафар ходимга 36 млн сўм (тўлиқ ундирилди),

- Тошкент вилоятида 23 млн сўм,

- Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар ходимга 7,1 млн сўм (тўлиқ ундирилди) миқдорда белгиланган устама ва қўшимча тўловлар тўлаб берилмаганлик ҳолатлари аниқланиб, ушбу ҳолатларга нисбатан таъсир чоралар кўриб борилди.

170
Свеча, гвоздики

Ўзбекистон таниқли композиторидан айрилди

562
Етук композиторнинг энг сўнгги иши бир неча ой олдин шов-шувли премьераси бўлиб ўтган "101" киноасари эди.

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Таниқли композитор ва дирижёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, "Ўзбеккино" миллий агентлиги Бадиий кенгаши аъзоси Анвар Эргашев 66 ёшида вафот этди.

Анвар Эргашев Миллий симфоник оркестри бош дирижёри ва Алишер Навоий номидаги Давлат Академик театри бадиий раҳбари лавозимларида фаолият юритган.

50 дан ортиқ бадиий ва мусиқий фильмлар, спектакллар бастакори, кўплаб қўшиқ ҳамда мусиқалар муаллифи. Унинг кинодаги ишлари сирасига "Бомба", "Шариф ва Маъриф", "Осмондаги болалар","“Аланга ичидаги фаришта", "Оқ бино оқшомлари", "Уч қирол жанги", "Ойи" фильмлари киради.

Етук композиторнинг сўнгги иши бир неча ой олдин премьераси бўлиб ўтган "101" киноасари эди.

562
Флаг Туркменистана

БССТ Туркманистонда COVID-19ни аниқлаш учун мустақил тест ўтказади - Бердимуҳаммедов рози

211
(Янгиланган 19:22 08.08.2020)
Ташкилот вакиллари баёнотига кўра, Туркманистонда пневмония касаллиги билан боғлиқ ҳолатларни қайта текшириш зарур

ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига янги турдаги COVID-19 коронавируси бор-йўқлигини аниқлаш учун саралаш методи билан тест ўтказишга розилик берди, деб хабар қилди БССТ Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге.

"Бугун мен ва (БССТ бош директори ) Тедрос Адханом Гебрейесус Туркманистон президенти билан мамлакатдаги COVID-19 билан боғлиқ вазият юзасидан учрашув ўтказдик. БССТ COVID-19сиз кечаётган пневмония ҳолатлари кўпайиб бораётганидан ташвишдалигини билдирди ва ташкилот ходимлари мамлакатда COVID-19 бор-йўқлигини аниқлаш учун мустақил равишда таҳлилларни йиғиб, уларни БССТнинг референт лабораторияларига юбориш таклифи билдирилди. Президент рози бўлди", - деб ёзган Клюге Facebookдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин Туркманистон президенти, БССТ билан ўтказилган онлайн-музокаралар давомида коронавирус геномини ўрганиш бўйича БССТнинг махсус дастурини тайёрлаш таклифини билдиргани ҳақида хабар қилинган эди. Бердимуҳамедовнинг сўзларига кўра, COVID-19га доир қатор ўз ечимини топмаган масалалар мавжуд, хусусан, унинг келиб чиқиши, тарқалиш йўллари ва мутация каби.

Ҳукумат хабарига кўра, Туркманистонда янги турдаги коронавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилмаган. Шунга қарамай, мамлакатда ниқоб режими ва сервис, савдо ҳамда странспорт соҳасидаги фаолият турларига қатор чекловлар жорий этилган.

211
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси