Тошкентда спорт мажмуалари шифохонага айлантирилмоқда

© Пресс-служба хокимиятаВ Ташкенте переоборудуют спорткомплексы в госпитали - фото
В Ташкенте переоборудуют спорткомплексы в госпитали - фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шайхонтоҳур туманидаги “Ёшлик” спорт мажмуасида, Сергели туманидаги 2-болалар ва ўсмирлар спорт мажмуасида коронавирус беморлари учун ўринлар яратилмоқда.

ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Тошкентда спорт мажмуалари шифохонага айлантирилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хусусан, Шайхонтоҳур туманидаги “Ёшлик” спорт мажмуасида коронавирус ташхиси қўйилган беморларни даволаш учун махсус шарт-шароитлар яратилмоқда. Ҳозирда мажмуанинг 3 та залини қайта жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда.

© Пресс-служба хокимиятаВ Ташкенте переоборудуют спорткомплексы в госпитали - фото
Тошкентда спорт мажмуалари шифохонага айлантирилмоқда - Sputnik Ўзбекистон
В Ташкенте переоборудуют спорткомплексы в госпитали - фото

Таъкидланишича, бу маскан 520 нафар беморларнинг саломатлигини тиклаш учун зарур бўлган тиббий жиҳоз ва ускуналар билан таъминланади. Бунинг учун СНО (ИВЛ) ва СИПАП аппаратлари, кислород балонлари ва бошқа замонавий техникалар билан таъминланмоқда.

Шунингдек, 150 нафар тиббиёт соҳаси мутахассислари учун ҳам ётоқхона тайёрланади.

Шунингдек, Сергели туманидаги 2-болалар ва ўсмирлар спорт мажмуасида ҳам 250 ўринли даволаш маскани ташкил этилмоқда. Бу ерда тиббиёт ходимлари учун бинонинг ҳовлисида махсус чодирлар қурилмоқда.

© Пресс-служба хокимиятаВ Ташкенте переоборудуют спорткомплексы в госпитали - фото
Тошкентда спорт мажмуалари шифохонага айлантирилмоқда - Sputnik Ўзбекистон
В Ташкенте переоборудуют спорткомплексы в госпитали - фото

Ҳар икки масканда ҳам шифохоналардек, шароитни яратиш учун мутахассислар билан ҳамкорликда, уларнинг тавсия ва кўрсатмалари билан иш олиб борилмоқда.

© Пресс-служба хокимиятаВ Ташкенте переоборудуют спорткомплексы в госпитали - фото
Тошкентда спорт мажмуалари шифохонага айлантирилмоқда - Sputnik Ўзбекистон
В Ташкенте переоборудуют спорткомплексы в госпитали - фото

Улар яқин кунларда фойдаланишга топширилади.

Янгиликлар лентаси
0