Тери қаришини олдини олишга ёрдам берадиган маҳсулотлар айтилди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишРождественская продовольственная ярмарка во Владивостоке
Рождественская продовольственная ярмарка во Владивостоке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эдинбург университети Ашер институти олими, доктор Рупи Ожла тери ёшлигини сақлаб қолиш учун қандай овқатланиш кераклигини гапириб берди.

ТОШКЕНТ, 26 июл - Sputnik. Эдинбург университети Ашер институти олими, доктор Рупи Ожла тери ёшлигини сақлаб қолиш учун қандай овқатланиш кераклигини гапириб берди. Унинг тавсияларидан Sun таблоиди иқтибос келтиради.

Газетага кўра, Ожла Британиянинг овқатланиш масалалари бўйича “етакчи овозларидан” бири ҳисобланади. Мутахассис ёшга доир кескин ўзгаришларга олиб келадиган таркибида темир юқори даражада бўлган маҳсулотлардан, хусусан, қизил гўштдан (мол ва қўй гўшти) воз кечишни маслаҳат беради.

Гречневая крупа, продающаяся на развес - Sputnik Ўзбекистон
Россия олимлари инсон умрини узайтирувчи "суперфуд"ни аниқлашди

У антиоксидантларга, коллагенга, минералларга ва яллиғланишга қарши хусусиятларга бой озиқ-овқат маҳсулотларини танани ёшартиришда ва ишини яхшилашда муҳим деб атади.

“Ҳар куни мева ва сабзавотларни кўп миқдорда истеъмол қилиш, танани кераксиз яллиғланишни мувозанатлаштирадиган, ҳужайраларни шикастланишини камайтирадиган ва қариш даврида ҳужайраларни ҳимоя қиладиган турли хил ўсимлик моддалари билан таъминлайди”, - дея тушунтирди Ожла.

Бундан ташқари, унинг фикрига кўра, кам протеинли парҳез ёшга доир ўзгаришларни тезлаштириши мумкин бўлган ўсиш гормони ортиқча ишлаб чиқарилишининг олдини олади.

“Буларнинг барчаси менинг соғлом овқатланиш тамойилларимга бориб тақалади: асосан ўсимликлар, сифатли ёғлар (ёнғоқ ва уруғлар), таркиби толага бой ва тўлиқ қайта ишланмаган овқатлар”, - дея хулоса қилди мутахассис.

Янгиликлар лентаси
0