Тадбиркорларга санитария-эпидемиологик осойишталик белгиси берилади

114
Белги Санитария-эпидемиология хизмати томонидан уч хил турдаги – “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифалар бўйича 12 ой муддатгача берилади.

ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. 2020 йил 1 октябрдан бошлаб тадбиркорларга уларнинг фаолияти санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослигини ўрганиш ва таҳлиллар натижаларига асосан “Санитария-эпидемиологик осойишталик белгиси”ни бериш амалиёти жорий қилинади.

Белги Санитария-эпидемиология хизмати томонидан уч хил турдаги – “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифалар бўйича 12 ой муддатгача берилади.

“Яшил” тоифадаги белгига эга бўлган тадбиркорлик субъектларининг фаолияти Санитария-эпидемиология хизмати органлари томонидан ўрганилиши ва текширилишига йўл қўйилмайди (оммавий заҳарланиш ва гуруҳли касалликлар қайд этилган ҳолатлар бундан мустасно).

Белги тадбиркорлик субъектларининг ташаббуси билан (ихтиёрий) ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда давлат органлари ташаббуси билан (мажбурий) берилади.

114
Свеча, гвоздики

Ўзбекистон таниқли композиторидан айрилди

559
Етук композиторнинг энг сўнгги иши бир неча ой олдин шов-шувли премьераси бўлиб ўтган "101" киноасари эди.

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Таниқли композитор ва дирижёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, "Ўзбеккино" миллий агентлиги Бадиий кенгаши аъзоси Анвар Эргашев 66 ёшида вафот этди.

Анвар Эргашев Миллий симфоник оркестри бош дирижёри ва Алишер Навоий номидаги Давлат Академик театри бадиий раҳбари лавозимларида фаолият юритган.

50 дан ортиқ бадиий ва мусиқий фильмлар, спектакллар бастакори, кўплаб қўшиқ ҳамда мусиқалар муаллифи. Унинг кинодаги ишлари сирасига "Бомба", "Шариф ва Маъриф", "Осмондаги болалар","“Аланга ичидаги фаришта", "Оқ бино оқшомлари", "Уч қирол жанги", "Ойи" фильмлари киради.

Етук композиторнинг сўнгги иши бир неча ой олдин премьераси бўлиб ўтган "101" киноасари эди.

559
Флаг Туркменистана

БССТ Туркманистонда COVID-19ни аниқлаш учун мустақил тест ўтказади - Бердимуҳаммедов рози

210
(Янгиланган 19:22 08.08.2020)
Ташкилот вакиллари баёнотига кўра, Туркманистонда пневмония касаллиги билан боғлиқ ҳолатларни қайта текшириш зарур

ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига янги турдаги COVID-19 коронавируси бор-йўқлигини аниқлаш учун саралаш методи билан тест ўтказишга розилик берди, деб хабар қилди БССТ Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге.

"Бугун мен ва (БССТ бош директори ) Тедрос Адханом Гебрейесус Туркманистон президенти билан мамлакатдаги COVID-19 билан боғлиқ вазият юзасидан учрашув ўтказдик. БССТ COVID-19сиз кечаётган пневмония ҳолатлари кўпайиб бораётганидан ташвишдалигини билдирди ва ташкилот ходимлари мамлакатда COVID-19 бор-йўқлигини аниқлаш учун мустақил равишда таҳлилларни йиғиб, уларни БССТнинг референт лабораторияларига юбориш таклифи билдирилди. Президент рози бўлди", - деб ёзган Клюге Facebookдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин Туркманистон президенти, БССТ билан ўтказилган онлайн-музокаралар давомида коронавирус геномини ўрганиш бўйича БССТнинг махсус дастурини тайёрлаш таклифини билдиргани ҳақида хабар қилинган эди. Бердимуҳамедовнинг сўзларига кўра, COVID-19га доир қатор ўз ечимини топмаган масалалар мавжуд, хусусан, унинг келиб чиқиши, тарқалиш йўллари ва мутация каби.

Ҳукумат хабарига кўра, Туркманистонда янги турдаги коронавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилмаган. Шунга қарамай, мамлакатда ниқоб режими ва сервис, савдо ҳамда странспорт соҳасидаги фаолият турларига қатор чекловлар жорий этилган.

210
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси