Ўзбекистонда коронавирус: 28 июль асосий хабарлари

© Sputnik / Медиабанкка ўтишГородская клиническая инфекционная больница в Казахстане
Городская клиническая инфекционная больница в Казахстане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бир сутка давомида 193 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 21 699 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Символ столицы Казахстана - Байтерек - с высоты птичьего полета. Невероятный ракурс! - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистонда 3 августдан карантин енгиллаштирилади

Бир сутка давомида 193 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 21 699  нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланишлар: 122 нафари — Тошкент шаҳрида (50 нафари — аҳоли орасида, 72 нафари — Қозоғистондан “Ғишткўприк” чегара пости орқали келган ва Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган), 32 нафари — Тошкент вилоятида, 21 нафари — Сурхондарё вилоятида, 18 нафари — Қашқадарё вилоятида бемор билан мулоқот орқали юқтирган.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 352 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 12 026 нафарга етди.

Айни пайтда 9 549 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида 3 бемор вафот этди: Тошкентда 34 ёшли ҳомиладор аёл, 50 ёшли ва 61 ёшли эркаклар.

Уларга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган. Ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморларнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги ҳамда ўпка шишидан вафот этган.

Ўзбекистонда жами 129 киши пандемия қурбони бўлди.

Таҳлил натижалари 

Коронавирусга таҳлил натижалари ҳақида 3 кунда телефон орқали хабар берилади.

Профилактические меры против распространения коронавируса в Сеуле - Sputnik Ўзбекистон
Тадбиркорларга санитария-эпидемиологик осойишталик белгиси берилади

“Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” президент фармони қабул қилинди.

Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш бўйича қуйидаги кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар амалга оширилиши белгиланди.

Авиапарвозлар қачон тикланади

Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон авиарейсларни тиклашга тайёрланмоқда. Марказий Осиё мамлакатлари бирин-кетин авиапарвозларни қайта тиклашга тайёрликларини эълон қилмоқда. Бу ҳақда батафсил.

Дунё саломатлиги

Сўнгги маълумотларга кўра, инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 16,5 миллиондан ошди, 654 минг киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (4,3 млн), Бразилияда (2,4 млн), Ҳиндистонда (1,5 млн).

Янгиликлар лентаси
0