Первый звонок в Ташкенте

Ўзбекистонда ўқув йили бошланишининг учта сценарийси ошкор қилинди

416
Ишлаб чиқилган сценарийлардан бирига кўра, мактаблар ҳар бир тумандаги эпидемиологик вазиятга қараб, ўқув йилини ҳам ўқишга қатнашган ҳолда, ҳам масофадан бошлайди.

ТОШКЕНТ, 30 июл - Sputnik. Халқ таълими вазирлиги ўқув йили бошланишининг учта сценарийсини ишлаб чиқди.

Первый заместитель министра народного образования Усман Шарифходжаев
Министерство народного образования Узбекистана

Бунинг учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа идоралар мутахассислари билан биргаликда тегишли тадқиқотлар ўтказилди.

Тайёрланган сценарийларнинг биринчисига асосан, эпидемиологик вазият барқарорлашгани сайин, мактаблар одатдаги тарзга қайтади. Умумжаҳон статистик маълумотларга кўра, мактаб ёшидаги болалар катталарга қараганда COVID-19 касаллигига камроқ чалинади ва касалликни болалардан катталарга ўтиши хавфи катта эмас.

Агар Соғлиқни сақлаш вазирлиги вирус ҳамон фаол ва уни мактаб ўқувчилари орасида юқтириш эҳтимоли юқори деган хулосага келса, ўқув йили онлайн режимида бошланади.

Халқ таълими вазирлиги учинчи сценарийни ҳам таклиф қилади. Мактаблар ҳар бир тумандаги эпидемиологик вазиятга қараб, ҳам ўқишга бевосита қатнашган ҳолда, ҳам масофадан туриб ишлайди. Дарсларга қатнашиш эркин бўлади, яъни агар ота-оналар ўз фарзандларининг соғлиғига хавфсираса, масофадан туриб ўқитиш режимига ўтишлари мумкин.

Якуний қарорни республика махсус комиссияси эълон қилади.

Таъкидлаш жоизки, карантин қоидаларининг ўзгартирилишига қарамай, Халқ таълими вазирлиги мактаб ўқувчилари ва ўқитувчиларга қўшимча ёрдамга айланадиган онлайн синфлар амалиётини давом эттиради.

416
Мясо на рынке в Ташкенте

Булунғурда озиқ-овқат маҳсулотларни арзонлаштириш бўйича чоралари қабул қилинди

52
(Янгиланган 13:18 24.10.2020)
Айни вақтда Булунғур туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Булунғур тумани Кенгашининг ўн бешинчи сессияси ўз ишини бошлади.

ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Булунғурда Халқ депутатлари Булунғур тумани Кенгаши озиқ-овқат нархини ушлаб туриш учун кўрилаётган чоралар кўриб чиқилди.

Сессияда туман ҳокими Баходир Бахрамов, Олий Мажлис сенати аъзоси Фарход Боқиев, Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати Бахтиёр Абдуллаев, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Сессия кун тартибида 4 та масала кўриб чиқилиши тасдиқлаб олинди.

Сессия кун тартибидаги биринчи масалага мувофиқ, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 16 октябрь куни озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида “Булунғур туманида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида” Булунғур туман ҳокимининг қарори қабул қилинди.

Туман аҳолисининг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган 6 ойлик талабини тиббиёт меъёрлари бўйича ойма-ой ҳисоблаб чиқилди.

Гўштга 3 минг 968 тонна талаб бўлса ишлаб чиқариш 6 минг 77 тонна, талабга нисбатан 1 минг 54 тонна кўп ишлаб чиқарилади.

Жумладан, мол гўштига 1 минг 761 тонна талаб бўлса ишлаб чиқариш 2 минг 431 тонна, талабга нисбатан 670 тонна кўп, қўй гўштига 848 тонна талаб бўлса ишлаб чиқариш 1 минг 215 тонна, талабга нисбатан 368 тонна кўп ва товуқ гўштига 1 минг 360 тонна талаб бўлса ишлаб чиқариш 2 минг 431 тонна, талабга нисбатан 1 минг 71 тонна ишлаб чиқарилади.

Тухумга 20 млн 120 минг дона талаб бўлса ишлаб чиқариш 24 млн 550 минг дона талабга нисбатан 2 млн 215 минг дона кўп ишлаб чиқарилади.

Картошкага 4 минг 844 тонна талаб, ишлаб чиқариш 51 минг 556 тонна талабга нисбатан 23 минг 356 тонна кўп ишлаб чиқарилади.

Пиёзга 1 минг 863 тонна талаб, ишлаб чиқариш 15 минг 271 тонна талабга нисбатан 6 минг 704 тонна кўп ишлаб чиқарилади.

Сабзига 2 минг 422 тонна талаб, ишлаб чиқариш 8 минг 461 тонна талабга нисбатан 3 минг 19 тонна кўпроқ ишлаб чиқарилади.

Гуруч 913 тонна талаб қилинади ушбу маҳсулотни Хоразм вилоятидан деҳқон бозорида фаолият юритаётган тадбиркорлар томонидан хар хафтада бир мартта 30 тонна олиб келиниб кунлик ўртача 4-5 тонна атрофида сотиб келинмоқда.

Ун 7 минг 200 тонна талаб этилади тумандаги 23 та чакана савдо корхоналари томонидан аҳолига узлуксиз етказиб берилмоқда.

Ўсимлик ёғи 848 тонна талаб этилади ушбу маҳсулотни тумандаги савдо ташкилотлари томонидан Каттақўрғон ёғ мой заводидан ва Самарқанд шаҳардаги ёғ базаларидан олиб келинмоқда.

Шакарга 1 минг 25 тонна талаб этилиб Хоразм вилояти ва Украина давлатидан тумандаги савдо корхоналари томонидан узлуксиз олиб келиниши таъминланади.

52
В хранилище Акционерного коммерческого банка

Банк сири: божхона қўмитаси қизғин муҳокамага сабаб бўлган лойиҳа бўйича изоҳ берди

85
(Янгиланган 12:19 24.10.2020)
Давлат божхона қўмитаси банк сирига оид маълумотларни олиш ваколати бўйича қонун лойиҳаси юзасидан муносабат билдирди.

ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Давлат божхона қўмитаси ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамага сабаб бўлган “Банк сири тўғрисида”ги қонунга қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси юзасидан изоҳ берди.

Лойиҳада банк сирини ташкил этувчи маълумотларни олиш ваколати муайян шартларда божхона хизмати органларига ҳам тақдим этилиши таклиф қилинганди.

Таъкидланишича, “Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги президент фармони билан тасдиқланган “Йўл харитаси”да божхона органларига банклардан банк мижози бўлган ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) иштирокчисига тегишли маълумотларни олиш ҳуқуқини берувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган.

“Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги қонуни 7-моддасида божхона органлари банклардан, молия органларидан ҳамда бошқа ташкилотлардан, шунингдек, жисмоний ва юридик шахслардан экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни сўраш ҳамда олиш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Банк сири тўғрисида”ги қонуни 9-моддаси талабларига мувофиқ, банк сирини ташкил этувчи маълумотлар прокуратура, тергов ва суриштирув органларига мазкур банк мижозига (вакилига) нисбатан қўзғатилган жиноят иши мавжуд бўлган тақдирда етказилган зарар ундириб олинишини ёки унинг мол-мулки хатланишини таъминлаш мақсадида терговчи ёхуд суриштирувчининг асослантирилган қарорига биноан прокурор санкцияси билан тақдим этилиши кўрсатиб ўтилган.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, давлат божхона хизмати органлари терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган ҳисобланади.

Шу билан бирга, божхона органларига товарлар ва транспорт воситалари чиқариб юборилгандан кейин божхона назоратининг шакли сифатида божхона аудитини амалга ошириш вазифаси юклатилган.

Хорижий давлатларда, хусусан, Буюк Британия, Испания, Голландия, Жанубий Корея ва Евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕИИ – Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия) божхона аудитини ўтказиш амалиёти банклардан, кредит-молиявий ва банк операцияларини амалга оширувчи бошқа ташкилотлардан маълумотларни олиш ҳуқуқи мавжудлигини кўрсатади.

Жумладан, ЕИИ Божхона кодексининг 335-моддасида божхона органлари мансабдор шахслари божхона текширувини амалга ошириш учун банклардан, кредит-молия ташкилотларидан банк сирини сақлаган ҳолда маълумотларни олиш ҳуқуқига эга экани белгиланган.

Шунингдек, Жаҳон банки экспертлари томонидан товарлар чиқариб юборилгандан кейинги божхона назоратини (божхона аудити) амалга оширилишини таъминлашда сайёр текширувлар сонини минималлаштириш мақсадида банклардан банк мижози бўлган ТИФ иштирокчилари ҳақида ўзаро маълумот алмашинувини йўлга қўйиш ва уларни таҳлил қилиш юзасидан тавсиялар берилган”, – дейилади ДБҚ баёнотида.

Қайд этилишича, “Банк сири тўғрисидаги қонунга қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишдан асосий мақсад – божхона органларида мавжуд маълумотлар асосида ТИФ иштирокчиларининг молиявий барқарорлиги, ҳалоллиги ва қонунга итоаткорлик даражасини баҳолаш тизимини такомиллаштириш орқали уларга нисбатан соддалаштирилган божхона назорати шаклларини кенг қўллаш, шунингдек, яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришдан иборат.

85

БМТ 75 йиллиги: эски муаммолар, янги чақириқлар ва глобал ечимлар - Медведев

104
(Янгиланган 14:33 24.10.2020)
РФ Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев БМТнинг 75 йиллигига бағишланган мақоласи эълон қилинди.

ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Бугун, 24 октябрь куни дунёдаги энг нуфузли ташкилот – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 75 йиллик юбилейини нишонламоқда.

РФ Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев БМТнинг 75 йиллигига бағишланган мақоласи эълон қилинди.

Унда келтирилган асосий фикрлар:

- "Инсониятнинг энг долзарб муаммоларини муҳокама қилиш мақсадида БМТ Хавфсизлик Кенгашида Россия таклиф қилган "ядро бешлиги" давлатларининг юзма-юз саммити бўлиб ўтади деб умид қиламиз";

- «Нафақат мавжуд қуролларнинг қисқаришини таъминлаш, балки янги таҳдидлар хавфини минималлаштириш ҳам зарур. Шу нуқтаи назардан, Россия Европада ва бошқа ҳудудларда янги ракета тизимларини жойлаштиришга мораторий эълон қилди. Биз ғарбий шерикларимизнинг жавоб қадамларига умид қиламиз";

- "Шунингдек, барча космик державаларнинг фазони милитаризациялашни ҳар томонлама тақиқлаш тўғрисидаги қонуний мажбурий битимини тузилишини қўллаб-қувватлаймиз";

- "Афсуски, тинчликни сақлаш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатларга қарамай, биз ҳали ҳам бир томонлама тажовузкор ҳаракатлар, хусусан, АҚШ ва унинг НАТО блокига кирувчи уларнинг иттифоқчилари томонидан суверен давлатларнинг ички ишларига аралашиш бўйича қўпол уринишларнинг гувоҳи бўляпмиз";

- “Глобал ахборот маконида хавфсизликни таъминлаш принципиал аҳамиятга эга. Халқаро киберхавфсизлик архитектураси нафақат замонавий талабларга жавоб бериши, балки технологик тараққиёт истиқболларини ҳам ҳисобга олиши зарур”;

- “COVID-19 эпидемияси фақат сиёсий эркинликлар ўз-ўзидан инсонлар ҳаётини сақлаб қололмаслигини аниқ кўрсатиб берди. Бунинг учун тиббий ёрдам ва ижтимоий муҳофаза қилишнинг самарали ва қулай тизими, санитария хавфсизлигини таъминлаш бўйича умумдавлат дастурлар, ҳукумат давлат органларининг барча даражаларида ҳаракатларни ниҳоятда мувофиқлаштириш талаб этади".

104