Мясо на рынке в Ташкенте

Қўй, мол гўшти қанчадан сотиляпти? энг арзон ва қиммат нархлар

268
Давлат статистика қўмитаси деҳқон бозорларида озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистондаги марказий деҳқон бозорларида, 28 июль ўтказилган кузатув натижалари бўйича, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди.

Мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) 40 000 сўмдан 65 000 сўмгача (кг)

Кузатув натижасига кўра, 1 кг мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори” ва Урганч шаҳрининг “Урганч марказий деҳқон бозори”нинг арзонлаштирилган гўшт расталарида қайд этилган (40 000 сўм). Мол гўштининг максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”, “Фарҳод деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да кузатилди (65 000 сўм).

Қўй гўшти 39 000 сўмдан 75 000 сўмгача (кг)

Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да (39 000 сўм) рўйхатга олинган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да (75 000 сўм) кузатилди.

Картошка 1 500 сўмдан 6000 сўмгача (кг)

Кузатув натижаларига кўра, Чирчиқ шаҳрининг “Чирчиқ деҳқон бозори”да сотувда бўлган йирик бўлмаган картошканинг нархи минимал нарх сифатида (1 500 сўм) қайд этилган. Шу билан бирга, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да сотилган сараланган картошканинг нархи максимал нарх сифатида (6000 сўм) қайд этилди.

Пиёз 750 сўмдан 3 000 сўмгача (кг)

Кузатув натижасига кўра, Термиз шаҳрининг “Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори”да сотувда бўлган майда пиёзнинг нархи минимал нарх сифатида (750 сўм) рўйхатга олинди. Максимал нарх сифатида эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да сотувда бўлган сараланган пиёзнинг нархи кузатилди (3 000 сўм).

Сабзи 1 500 сўмдан 5 000 сўмгача (кг)

Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”, Жиззах шаҳрининг – “Эски шаҳар деҳқон бозори”, Наманган шаҳрининг – “Наманган чорсу деҳқон универсал бозори”, Термиз шаҳрининг – “Термиз шаҳар деҳқон озиқ-овқат бозори” ва “Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори”, Фарғона шаҳрининг – “Марказий деҳқон бозори” да (1 500 сўм) қайд этилган. Шу билан бирга, Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да сотувда бўлган тозаланган ва сараланган сабзининг нархи максимал нарх сифатида (5 000 сўм) қайд этилди.

Тухум 6 000 сўмдан 12 000 сўмгача (10 дона)

Кузатув натижасига кўра, Самарқанд шаҳрининг “Сиёб деҳқон бозори” да сотувда бўлган майда тухумнинг нархи минимал нарх сифатида қайд этилди (6 000 сўм). Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”. “Миробод деҳқон бозори” да ва “Фарҳод деҳқон бозори” қайд этилган (12 000 сўм).

Гуруч 5 000 сўмдан 18 000 сўмгача (кг)

Кузатув натижаларига кўра, гуруч маҳсулотининг минимал нархи Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”да (“Нукус 2” навли гуруч), Жиззах шаҳрининг – “Жиззах марказий деҳқон бозори”, Қарши шаҳрининг – “Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори” ва Гулистон шаҳрининг – “Гулистон деҳқон бозори” да 5000 сўмдан қайд этилган. Максимал нарх эса, Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да кузатилди (“Лазер” навли гуруч 18 000 сўм).

Ўсимлик ёғи 8 400 сўмдан 14 500 сўмгача (литр)

Ўсимлик ёғи маҳсулотларининг кузатув натижасига кўра минимал нархи Тошкент шаҳрининг “Қўйлиқ деҳқон бозори”да (маҳаллий пахта ёғи 8 400 сўм) кузатилди. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да (кунгабоқар ёғи 14 500 сўм) кузатилди.

Шакар 5 800 сўмдан 7 000 сўмгача (кг)

Шакар маҳсулотининг кузатув натижасига кўра минимал нархи Гулистон шаҳрининг “Гулистон деҳқон бозори”да, Тошкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори”, “Миробод деҳқон бозори”, “Эски жўва деҳқон бозори” ва “Қўйлиқ деҳқон бозори”да (5 800 сўм) қайд этилди. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да (7 000 сўм) кузатилди.

 

268
Мясо на рынке в Ташкенте

Булунғурда озиқ-овқат маҳсулотларни арзонлаштириш бўйича чоралари қабул қилинди

63
(Янгиланган 13:18 24.10.2020)
Айни вақтда Булунғур туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Булунғур тумани Кенгашининг ўн бешинчи сессияси ўз ишини бошлади.

ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Булунғурда Халқ депутатлари Булунғур тумани Кенгаши озиқ-овқат нархини ушлаб туриш учун кўрилаётган чоралар кўриб чиқилди.

Сессияда туман ҳокими Баходир Бахрамов, Олий Мажлис сенати аъзоси Фарход Боқиев, Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати Бахтиёр Абдуллаев, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Сессия кун тартибида 4 та масала кўриб чиқилиши тасдиқлаб олинди.

Сессия кун тартибидаги биринчи масалага мувофиқ, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 16 октябрь куни озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида “Булунғур туманида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида” Булунғур туман ҳокимининг қарори қабул қилинди.

Туман аҳолисининг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган 6 ойлик талабини тиббиёт меъёрлари бўйича ойма-ой ҳисоблаб чиқилди.

Гўштга 3 минг 968 тонна талаб бўлса ишлаб чиқариш 6 минг 77 тонна, талабга нисбатан 1 минг 54 тонна кўп ишлаб чиқарилади.

Жумладан, мол гўштига 1 минг 761 тонна талаб бўлса ишлаб чиқариш 2 минг 431 тонна, талабга нисбатан 670 тонна кўп, қўй гўштига 848 тонна талаб бўлса ишлаб чиқариш 1 минг 215 тонна, талабга нисбатан 368 тонна кўп ва товуқ гўштига 1 минг 360 тонна талаб бўлса ишлаб чиқариш 2 минг 431 тонна, талабга нисбатан 1 минг 71 тонна ишлаб чиқарилади.

Тухумга 20 млн 120 минг дона талаб бўлса ишлаб чиқариш 24 млн 550 минг дона талабга нисбатан 2 млн 215 минг дона кўп ишлаб чиқарилади.

Картошкага 4 минг 844 тонна талаб, ишлаб чиқариш 51 минг 556 тонна талабга нисбатан 23 минг 356 тонна кўп ишлаб чиқарилади.

Пиёзга 1 минг 863 тонна талаб, ишлаб чиқариш 15 минг 271 тонна талабга нисбатан 6 минг 704 тонна кўп ишлаб чиқарилади.

Сабзига 2 минг 422 тонна талаб, ишлаб чиқариш 8 минг 461 тонна талабга нисбатан 3 минг 19 тонна кўпроқ ишлаб чиқарилади.

Гуруч 913 тонна талаб қилинади ушбу маҳсулотни Хоразм вилоятидан деҳқон бозорида фаолият юритаётган тадбиркорлар томонидан хар хафтада бир мартта 30 тонна олиб келиниб кунлик ўртача 4-5 тонна атрофида сотиб келинмоқда.

Ун 7 минг 200 тонна талаб этилади тумандаги 23 та чакана савдо корхоналари томонидан аҳолига узлуксиз етказиб берилмоқда.

Ўсимлик ёғи 848 тонна талаб этилади ушбу маҳсулотни тумандаги савдо ташкилотлари томонидан Каттақўрғон ёғ мой заводидан ва Самарқанд шаҳардаги ёғ базаларидан олиб келинмоқда.

Шакарга 1 минг 25 тонна талаб этилиб Хоразм вилояти ва Украина давлатидан тумандаги савдо корхоналари томонидан узлуксиз олиб келиниши таъминланади.

63
В хранилище Акционерного коммерческого банка

Банк сири: божхона қўмитаси қизғин муҳокамага сабаб бўлган лойиҳа бўйича изоҳ берди

111
(Янгиланган 12:19 24.10.2020)
Давлат божхона қўмитаси банк сирига оид маълумотларни олиш ваколати бўйича қонун лойиҳаси юзасидан муносабат билдирди.

ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Давлат божхона қўмитаси ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамага сабаб бўлган “Банк сири тўғрисида”ги қонунга қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси юзасидан изоҳ берди.

Лойиҳада банк сирини ташкил этувчи маълумотларни олиш ваколати муайян шартларда божхона хизмати органларига ҳам тақдим этилиши таклиф қилинганди.

Таъкидланишича, “Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги президент фармони билан тасдиқланган “Йўл харитаси”да божхона органларига банклардан банк мижози бўлган ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) иштирокчисига тегишли маълумотларни олиш ҳуқуқини берувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган.

“Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги қонуни 7-моддасида божхона органлари банклардан, молия органларидан ҳамда бошқа ташкилотлардан, шунингдек, жисмоний ва юридик шахслардан экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни сўраш ҳамда олиш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Банк сири тўғрисида”ги қонуни 9-моддаси талабларига мувофиқ, банк сирини ташкил этувчи маълумотлар прокуратура, тергов ва суриштирув органларига мазкур банк мижозига (вакилига) нисбатан қўзғатилган жиноят иши мавжуд бўлган тақдирда етказилган зарар ундириб олинишини ёки унинг мол-мулки хатланишини таъминлаш мақсадида терговчи ёхуд суриштирувчининг асослантирилган қарорига биноан прокурор санкцияси билан тақдим этилиши кўрсатиб ўтилган.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, давлат божхона хизмати органлари терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган ҳисобланади.

Шу билан бирга, божхона органларига товарлар ва транспорт воситалари чиқариб юборилгандан кейин божхона назоратининг шакли сифатида божхона аудитини амалга ошириш вазифаси юклатилган.

Хорижий давлатларда, хусусан, Буюк Британия, Испания, Голландия, Жанубий Корея ва Евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕИИ – Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия) божхона аудитини ўтказиш амалиёти банклардан, кредит-молиявий ва банк операцияларини амалга оширувчи бошқа ташкилотлардан маълумотларни олиш ҳуқуқи мавжудлигини кўрсатади.

Жумладан, ЕИИ Божхона кодексининг 335-моддасида божхона органлари мансабдор шахслари божхона текширувини амалга ошириш учун банклардан, кредит-молия ташкилотларидан банк сирини сақлаган ҳолда маълумотларни олиш ҳуқуқига эга экани белгиланган.

Шунингдек, Жаҳон банки экспертлари томонидан товарлар чиқариб юборилгандан кейинги божхона назоратини (божхона аудити) амалга оширилишини таъминлашда сайёр текширувлар сонини минималлаштириш мақсадида банклардан банк мижози бўлган ТИФ иштирокчилари ҳақида ўзаро маълумот алмашинувини йўлга қўйиш ва уларни таҳлил қилиш юзасидан тавсиялар берилган”, – дейилади ДБҚ баёнотида.

Қайд этилишича, “Банк сири тўғрисидаги қонунга қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишдан асосий мақсад – божхона органларида мавжуд маълумотлар асосида ТИФ иштирокчиларининг молиявий барқарорлиги, ҳалоллиги ва қонунга итоаткорлик даражасини баҳолаш тизимини такомиллаштириш орқали уларга нисбатан соддалаштирилган божхона назорати шаклларини кенг қўллаш, шунингдек, яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришдан иборат.

111

Россия МиГ-31 ва Су-35 қирувчиси АҚШ бомбардимончиларини ортга қайтарди

0
Россия МиГ-31 ва Су-35 қирувчилари Беринг денгизи устида АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг стратегик бомбардимончиларини тўхтатиб қолди.

Ҳарбийлар чегарага яқинлашаётган иккита ҳаво нишонини қайд этишди. Уларни аниқлаш ва давлат чегараси бузилишини олдини олиш учун Шарқий ҳарбий округнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларига қарашли бўлган МиГ-31 ва Су-35 самолётлари кўтарилди.

Россия қирувчиларининг экипажлари ҳаводаги нишонларни АҚШ ҳаво кучларининг иккита стратегик бомбардимончи B-1В эканлигини аниқладилар ва уларни Беринг денгизи бўйлаб кузатиб боришди.

Хорижий самолётлар ортга бурилганда, Россия қирувчилари аэродромга қайтди.

0