Ўзбекистонда коронавирус: 30 июль асосий хабарлари

898
(Янгиланган 20:49 30.07.2020)
Бир сутка давомида 206 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 23 078 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 206 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 23 078  нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланишлар: 130 нафари — Тошкент шаҳрида, 40 нафари — Бухоро вилоятида, 20 нафари — Сирдарё вилоятида, 9 нафари — Қорақалпоғистон Республикасида, 7 нафари — Тошкент вилоятида бемор билан мулоқот орқали юқтирган.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 495 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 13 432 нафарга етди.

Айни пайтда 9 512 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида уч бемор - Бухорода 68 ёшли аёл, Тошкентда 57 ёшли эркак, 60 ёшли аёл вафот этди.

Уларга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Ҳамроҳ касалликлар (қандли диабет, юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония) билан ҳам оғриган. Ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморларнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги ҳамда ўпка шишидан вафот этган.

Ўзбекистонда жами 134 киши пандемия қурбони бўлди.

Моддий ёрдам пули

Ўзбекистонда эҳтиёжманд оилаларга 150 млрд сўм тарқатилади.

Ҳукуматнинг тегишли фармойишига асосан, “Саховат ва кўмак” фонди орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдам тарқатилади. Бунинг учун Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан жами 150 млрд сўм ажратилиши белгиланди.

Шифохонага айлантирилган спорт заллар

Фарғона вилоятидаги қатор спорт заллар шифохонага айлантирилди. Коронавирус билан касалланган беморлар учун  12 600 та захира жой тайёрланди. 500 дан ортиқ кислород концентраторлари ва сунъий нафас олдириш аппаратлари олиб келинди.

Янги ўқув йили

Халқ таълими вазирлиги ўқув йили бошланишининг учта сценарийсини ишлаб чиқди. Бунинг учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа идоралар мутахассислари билан биргаликда тегишли тадқиқотлар ўтказилди.

Тайёрланган сценарийларнинг биринчисига асосан, эпидемиологик вазият барқарорлашгани сайин, мактаблар одатдаги тарзга қайтади. Умумжаҳон статистик маълумотларга кўра, мактаб ёшидаги болалар катталарга қараганда COVID-19 касаллигига камроқ чалинади ва касалликни болалардан катталарга ўтиши хавфи катта эмас. Бу ҳақда тўлиқ.

Дунё саломатлиги

Сўнгги маълумотларга кўра, инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 17 миллиондан ошди, 667 минг киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (4,4 млн), Бразилияда (2,6 млн), Ҳиндистонда (1,6 млн).

898
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1222)

Ўзбекистонда коронавирус: 21 октябрь асосий хабарлари

233
Сутка давомида 222 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 134 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 222 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 63 831 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: 11 нафари Тошкент вилоятида, 113 нафари Тошкент шаҳрида коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 192 нафар бемор тузалди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 61 260 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 95 фоиз.

Айни пайтда 2 338 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди.

Ўзбекистонда жами 536 киши пандемия қурбони бўлди.

Чипта нархи

Uzbekistan airways Тошкент - Дубай - Тошкент йўналишида чипта нархини туширганини эълон қилди: эконом класс чипталар бир томонга 209 евро, икки томонга 319 евродан сотилади. Парвозлар 25 октябрдан бошлаб ҳафтасига 4 маротаба: душанба, чоршанба, пайшанба ва жума кунлари амалга оширилади.

Ота-оналар йиғилиши

Карантин қоидалари юмшатилишига қарамасдан Махсус комиссиянинг баёнларида мактабларда оммавий тадбирлар ўтказилиши шу жумладан ота-оналар йиғилишларини ўтказиш тақиқланган.

Пандемия шароитига қарамасдан бугунги кунгда мавсумий касалликларни авж олишини ва коронавирус инфекцияси билан бирга учраши аянчли аҳволларга олиб келиши мумкин.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 41,0 миллиондан ошди, 1,1 миллион ортиқ киши вафот этди, 30,6 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (8,5 млн), Ҳиндистонда (7,7 млн), Бразилияда (5,3 млн).

233
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1222)

COVID-19га қарши вакцина 4 хил одамга таъсир қилмайди

320
(Янгиланган 13:00 21.10.2020)
Иммунодефицит ҳис қилаётган кишилар учун COVID-19га қарши вакцина фойдасиз бўлиши мумкин - вирусолог.

ТОШКЕНТ, 21 окт - Sputnik. Тиббиёт фанлари доктори, вирусолог Анатолий Альтштейн айтишига қараганда вакцинадан фойдаланиш айрим одамларга кутилган натижани бермаслиги мумкин. 

Вирусолог фикрига кўра, биринчи навбатда бу инсон организмининг антитаначалар ишлаб чиқариш қобилиятига боғлиқ. Организмида иммунодефицит мавжуд бўлган кишиларда вакцина етарли миқдорда ишлаб чиқилмаслиги мумкин. 

Мутахассис айтишига қараганда, иммунодефицит, аксарият ҳолларда, қуйидаги одамларда учрайди:

  • кекса ёшли кишиларда
  • қаттиқ асаблашаётган (стресс) кишиларда; 
  • яллиғланишга қарши дори ичаётган кишиларда; 
  • спиртли ичимликларни кўп истеъмол қиладиган кишиларда;

Эслатиб ўтамиз, Россияда коронавирусга қарши биринчи вакцина 11 август куни рўйхатга олинган эди. Гамалея номидаги НИЦЭМ томонидан одам аденовируси асосида яратилган вакцина бўлиб, у 2 босқичда киритилади. Ушбу вакцина ёши 65 ёшдан катта бўлган ҳамда аллергияси бўлган кишилар учун тавсия қилинмайди. 

"Вектор" Мирусология маркази томонидан ишлаб чиқилган иккинчи вакцина эса 14 октябр куни рўйхатга олинди. Бу мутлақ сунъий услубда яратилган вакцина бўлиб, алерргияси бор ҳамда кекса ёшли кишилар учун ҳам мос келади. 

Сеченов университети Статистика кафедраси бошлиғи Андрей Герасимов фикрига кўра, аҳоли орасида коронавирусга қарши мустаҳкам иммунитет пайдо бўлиши учун камида 64 % фуқаролар эмланиши керак. 

320

Россияда "корона"га қарши 3-чи вакцина яратилди - видео

0
Россияда М.П.Чумаков номидаги марказда яратилган коронавирусга қарши учинчи вакцинани синовлари бошланди. Ишлаб чиқувчилар декабрь ойида ССВ янги препаратни рўйхатдан ўтказади ва йил охирига қадар оммавий ишлаб чиқаришни бошлайди.

Аввалроқ Новосибирскнинг "Вектор" илмий маркази томонидан ишлаб чиқилган вакцина ҳам давлат рўйхатидан ўтганди. Шунингдек, дунёдаги биринчи “Спутник V” вакцинаси бўйича тадқиқотлар якунига етмоқда.

Айни вақтда Россия препаратини чет элда синашнинг учинчи босқичи давом этмоқда, вакцинанинг халқаро бозорда муваффақияти унинг натижаларига боғлиқ бўлади.

0