Алишер Усмонов ўзбекистонлик шифокорларга 10 миллион доллар ажратди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишПрезидент Международной федерации фехтования бизнесмен Алишер Усманов
Президент Международной федерации фехтования бизнесмен Алишер Усманов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Барча маблағлар шифокорлар, тез тиббий ёрдам ходимлари ва ҳайдовчиларга бир марталик тўлов кўринишида берилади.

ТОШКЕНТ, 31 июл - Sputnik. Таниқли тадбиркор ва ҳомий Алишер Усмонов Ўзбекистонга 100 миллиард сўм (10 миллион доллар) ажратди, дея хабар беради ЎзА.

"Ушбу маблағлар, шунингдек, давлат бюджетидан қўшимча 100 миллиард сўм тез тиббий ёрдам ходимларини рағбатлантириш учун ажратилади", - дейилади хабарда.

Шу тариқа, шифокорлар 5 миллион сўмдан, ўрта тиббиёт ходимлар 4 миллиондан, ҳайдовчилар эса 3 миллиондан оладилар.

Тўловлар бир маротабалик бўлади. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, тўловларни амалга ошириш фақат жорий йилнинг 1 июнигача ишга қабул қилинган ходимларга қўлланилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алишер Усмонов "Саховат ва кўмак" миллий ҳаракати жамғармасига 2,5 миллиард сўм ўтказиб берган эди. Ушбу маблағлар Андижон вилояти Мархамат туманидаги 48 маҳалланинг 1000 нафар кам таъминланган оилаларига мўлжалланган бўлган.

Янгиликлар лентаси
0