Комил Алламжонов и Саида Мирзиёева рассказали о свободе прессы

Шифо, сабр ва куч-қувват тилайман: Саида Мирзиёеванинг байрам табриги

314
(Янгиланган 16:25 31.07.2020)
Саида Мирзиёева Қурбон ҳайити муносабати билан эълон қилган табрик сўзида барчадан сабр ва дуо қилишни сўради. 

ТОШКЕНТ, 31 июл - Sputnik. Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Саида Мирзиёева ўзбекистонликларни Қурбон ҳайити билан табриклади. 

Ўз табрик сўзида кенгаш раиси беморларга - шифо ва шифокорларга куч-қувват тилади.  

"Хасталикка қарши мардонавор курашаётганларга шифо, уларга ғамхўрлик қилаётганларга эса сабр-тоқат тилайман. Сизга куч-қувват ёр бўлсин!... 24 соат давомида тик оёқда ишлаётган шифокорларга таъзим қиламан, улар саломатликларини хатарга қўйиб, беморларни даволашда давом этмоқдалар", - дейилган табрик сўзида. 

Шунингдек Саида Мирзиёева барчадан сабр қилиб кутишни ва касаллик қурбонлари, яқинларини йўқотганла ва фарзандларини қорнини тўйдириш учун ишлаётганлар ва ҳайр эҳсон қилаётганлар учун дуо қилишни сўраган. 

Табрик сўзи билан батафсил қуйида танишишингиз мумкин. 

314
Свеча, гвоздики

Ўзбекистон таниқли композиторидан айрилди

545
Етук композиторнинг энг сўнгги иши бир неча ой олдин шов-шувли премьераси бўлиб ўтган "101" киноасари эди.

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Таниқли композитор ва дирижёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, "Ўзбеккино" миллий агентлиги Бадиий кенгаши аъзоси Анвар Эргашев 66 ёшида вафот этди.

Анвар Эргашев Миллий симфоник оркестри бош дирижёри ва Алишер Навоий номидаги Давлат Академик театри бадиий раҳбари лавозимларида фаолият юритган.

50 дан ортиқ бадиий ва мусиқий фильмлар, спектакллар бастакори, кўплаб қўшиқ ҳамда мусиқалар муаллифи. Унинг кинодаги ишлари сирасига "Бомба", "Шариф ва Маъриф", "Осмондаги болалар","“Аланга ичидаги фаришта", "Оқ бино оқшомлари", "Уч қирол жанги", "Ойи" фильмлари киради.

Етук композиторнинг сўнгги иши бир неча ой олдин премьераси бўлиб ўтган "101" киноасари эди.

545
Флаг Туркменистана

БССТ Туркманистонда COVID-19ни аниқлаш учун мустақил тест ўтказади - Бердимуҳаммедов рози

208
(Янгиланган 19:22 08.08.2020)
Ташкилот вакиллари баёнотига кўра, Туркманистонда пневмония касаллиги билан боғлиқ ҳолатларни қайта текшириш зарур

ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига янги турдаги COVID-19 коронавируси бор-йўқлигини аниқлаш учун саралаш методи билан тест ўтказишга розилик берди, деб хабар қилди БССТ Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге.

"Бугун мен ва (БССТ бош директори ) Тедрос Адханом Гебрейесус Туркманистон президенти билан мамлакатдаги COVID-19 билан боғлиқ вазият юзасидан учрашув ўтказдик. БССТ COVID-19сиз кечаётган пневмония ҳолатлари кўпайиб бораётганидан ташвишдалигини билдирди ва ташкилот ходимлари мамлакатда COVID-19 бор-йўқлигини аниқлаш учун мустақил равишда таҳлилларни йиғиб, уларни БССТнинг референт лабораторияларига юбориш таклифи билдирилди. Президент рози бўлди", - деб ёзган Клюге Facebookдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин Туркманистон президенти, БССТ билан ўтказилган онлайн-музокаралар давомида коронавирус геномини ўрганиш бўйича БССТнинг махсус дастурини тайёрлаш таклифини билдиргани ҳақида хабар қилинган эди. Бердимуҳамедовнинг сўзларига кўра, COVID-19га доир қатор ўз ечимини топмаган масалалар мавжуд, хусусан, унинг келиб чиқиши, тарқалиш йўллари ва мутация каби.

Ҳукумат хабарига кўра, Туркманистонда янги турдаги коронавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилмаган. Шунга қарамай, мамлакатда ниқоб режими ва сервис, савдо ҳамда странспорт соҳасидаги фаолият турларига қатор чекловлар жорий этилган.

208
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси