Узбекские денежные знаки - сум

Тошкентда ёрдам пули нега барча қийналганларга тарқатилмади - Маҳмуджўжаев изоҳи

589
(Янгиланган 17:52 11.08.2020)
Маълум бўлишича, Тошкент шаҳрига 25 миллиард сўм маблағ ажратилган. Ушбу маблағлар 30 ва 31 июль кунлари моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига киритилган оилаларга тарқатиб берилган

ТОШКЕНТ, 1 авг - Sputnik. Тошкентда моддий ёрдам пуллари фақат "темир дафтар"га киритилганларга тарқатилди. Ҳокимлик матбуот котиби Фурқат Маҳмудхўжаев ушбу масала юзасидан изоҳ берди.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг коронавирус пандемияси даврида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида фармойиши қабул қилинди. Унда эҳтиёжманд оилаларга 150 млрд сўм тарқатилиши белгилаб қўйилган.

Унинг айтишича, ҳукумат фармойишига асосан ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарларига 2 кун муддатда ажратилган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон “Саховат ва кўмак” фонди орқали ҳудуддаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдам тарқатилишини таъминлаш вазифаси юкланган.

"Ушбу вазифага асосан, Тошкент шаҳрига 25 миллиард сўм маблағ ажратилган. Ушбу 25 миллиард сўм маблағлар 30 ва 31 июль кунлари моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига киритилган оилаларга тарқатиб берилди.

Халқ тили билан айтганда ҳозир маҳаллаларда ҳар бир сектор назоратга олган моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатлари "Темир дафтар"га киритилган.

Афсуски, тарғибот-ташвиқот ишлари етарли даражада ўтказилмагани, оммавий ахборот воситаларида бу масалани кенг ёрита олмаганимиз сабабли баъзи фуқаролар орасида ушбу моддий ёрдам ўзини қийналиб қолган деб ҳисоблаган барча одамларга тарқатилади, деган хаёлга келинган. "Темир дафтар"лар, моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатлари шаффофлигини таъминлаш учун "Саховат аргас" электрон тизими шаклланган.

Айнан мана шу тизимга киритилган муҳтож оилаларга кўмак пуллари тарқатилган. Бошқа масалалар бўйича туман ҳокимликлари, секторлар раҳбарлари фуқаролар қабулини ўтказиб, кимга берилади, ким қандай муҳтож эканлиги тўғрисида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳрида "Темир дафтар"ларга киритилган 20 841та оила рўйхати ўзгариб турувчандир. Шунинг учун ҳам туман ҳокимликлари, секторлар раҳбарларига топшириқ берилган, унда бу рўйхатларни доимий равишда янгилаб бориш кўзда тутилган.

Бу айниқса ҳозир — карантин чекловлари кучайган, кўпчилик ишсиз қолган, кўпчиликнинг ёнида маблағи қолмаган шароитида долзарб. "Саховат ва кўмак" фонди орқали ёрдам бўладиган бўлса, улар "Темир дафтар"ларга киритилса ёрдам амалга оширилади”, — деган Тошкент шаҳар ҳокими матбуот котиби.

589
Стационарный пост дпс на Дружбе народов

ССВ: 1 ноябрдан карантин чоралари кучайтирилиши ҳақидаги хабарлар асоссиз

235
(Янгиланган 15:42 25.10.2020)
Ижтимоий тармоқларда шу йилнинг 1 ноябридан карантин чоралари кучайтирилиши ҳақида асоссиз ахборотлар тарқалмоқда.

ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1 ноябрдан карантин чоралари кучайтирилиши ҳақидаги хабарни рад этди.

“Ижтимоий тармоқларда шу йилнинг 1 ноябридан карантин чоралари кучайтирилиши ҳақида асоссиз ахборотлар тарқалмоқда. Эслатиб ўтамиз, бу каби ёлғон хабарлар орқали аҳоли орасида ваҳима қўзғашга уринишларга тегишли тартибда жавобгарлик кўзда тутилган”, - дейилган хабарда.

Вазирлик фуқароларни ўз саломатликларига эътиборли бўлишга чақирган.

Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда коронавирус билан касалланганлар сони 65 200 нафарга етган. Шулардан 62 342 нафари тузалиб кетган. 545 киши вирус қурбонига айланган.

235

ЖССТ: ниқоб тақиш Марказий Осиё минтақасида 200 мингдан зиёд ҳаётни сақлашга имкон беради

185
ЖССТнинг Тожикистондаги вакили яқин ҳафталар ичида Марказий Осиё минтақасида COVID-19 билан касалланиш ва ўлим ҳолати кўпайиши тахмин қилинаётганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Яқин ҳафталар ичида Марказий Осиё минтақасида COVID-19 билан касалланиш ва ўлим ҳолати кўпайиши кутилмоқда. Бу ҳақда ЖССТнинг Тожикистондаги вакили Бахтигул Карриева маълум қилди.

“Яқин ҳафталар ичида Марказий Осиё минтақасида COVID-19 билан янги касалланиш ҳолатлари ва ўлим сони ошишини тахмин қиляпмиз”,  - деди Карриева. Унинг сўзларидан Sputnik Тожикистон иқтибос келтирган.

ЖССТ вакили агар одамлар мунтазам равишда мулоқотда бўлишса ва касаллик катта ёшдагилар гуруҳига ўтса, вазият кескин ёмонлашиши мумкинлигини таъкидлади.

“Ишончли эпидемиологик моделлар ёрдамида олинган прогнозлар оптимизмни уйғотмайди. Бу моделларга кўра, чекловларнинг давомли юмшатилиши 2021 йил январига келиб суткалик ўлим кўрсатгичи апрелга қараганда 4-5 марта юқори бўлиши мумкинлигига олиб келиши мумкин”,  -дея тушунтирди мутахассис.

ЖССТ вакили энг оддий чоралар (масалан, ниқоб тақиш) 2021 йил февралига келиб 200 мингдан зиёд инсонлар ҳаётини қутқариб қолиши мумкинлигини қўшимча қилди.

COVID-19 дан ҳимояланишдаги “энг хавфли предмет” айтилди

У қатъий чекловлар коронавирус пандемиясига қарши курашда янада самаралироқ эканини қайд эди.

Одамлар тўпланишининг олдини олиш, ижтимоий масофага риоя қилиш, қўлларни тоза тутиш, вирус юқтириб олишда гумон қилинганлар, юқтириб олганларни яккалаш ва улар билан мулоқот қилганларни карантинга олиш кундалик одатга айланиши зарур, дея хулоса қилди Карриева.

185
Первая тренировка Жасура Жалолиддинова в составе ФК Тамбов

Она орзуси, Шомуродов ва муваффақият сари қадам: Жалолиддиновнинг футболдаги тарихи

164
(Янгиланган 21:09 25.10.2020)
2020 йил ёзида ўзбек футболчиси Жасурбек Жалолиддинов Россиянинг “Локомотив” клубига ўтди. Трансфер ўзбек ва рус спорти дунёсида катта шов-шувга сабаб бўлди. Sputnik ҳозир ижара ҳуқуқи асосида “Тамбов”да тўп сураётган футболчининг муваффақияти тарихини сўраб билди.

ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Марина Чернышова-Мельник. Ўзбекистоннинг энг иқтидорли ёш футболчиларидан бири Жасур Жалолиддинов 2020 йил ёз ойидан буён нафақат ўзбекистонлик мухлислар диққатини ўзига қаратмоқда. У Россияга келгандан сўнг у ҳақидаги хабарлар ОАВда тез-тез пайдо бўла бошлади.

Она орзуси ва ҳаётини ўзгартирган таклиф

Жасурбек Навоийда таваллуд топган. Болакайнинг онаси ўғли футболчи бўлишни орзу қиларди. Унинг энг яхши кўрган футболчиси “Ливерпуль”, "Манчестер Юнайтед" ва "Реал Мадрид"да тўп сурган таниқли англиялик ҳужумчи Майкл Оуэн эди. Минг афсуски, Жасурбек гўдаклик чоғида онаси вафот этди, бироқ унинг орзусини ўғли барибир рўёбга чиқарди.

“Уйимиз олдида катта стадион бор эди, мен у ерда барча бўш вақтимни ўтказардим. Катта ёшли футбочилар жамоаси машғулот ўтказарди. Аввалига барча ўйинлар ва машғулотларни катта қизиқиш билан кузатардим, кейин ўзим тўп ўйнашга уриниб кўрдим. Тез орада катталар менга эътибор қаратишди ва ўргата бошлашди. Жуда ҳаракат қилардим, кўп шуғулландим, вақт ўтиб мени жамоага қабул қилишди”, - дейди Жасурбек.

Жалолиддинов 8 ёшга тўлганида унинг ҳаёти тубдан ўзгариб кетди. Навоийда “Бунёдкор” академиясининг республика турнири бўлиб ўтаётган эди. Жасур тўп сураётган маҳаллий жамоа пойтахтнинг машҳур клубига қарши ўйнади. Улар ютқазишди, рақиб мураббийи эса истеъдодли футболчини кўз остига олиб қўйди ва турнирдан сўнг уни ўз жамоасига ўтишни таклиф қилди. Болакай ўзида йўқ хурсанд эди, ахир “Бундёдкор” мамлакатдаги энг яхши спорт академияларидан бири саналади. Бироқ машғулотлар учун Тошкентга кўчиш керак эди.

“Бувим мени қўйиб юборишни хоҳламас эди. Ахир мен кичик бир бола эдим, уйда икки тоғам менга ғамхўрлик қиларди, пойтахтда эса ҳеч қандай қариндош ва таниш йўқ эди. Лекин мен кетишни жуда ҳам хоҳлардим: бу катта имконият эканини англардим. Уйда мен йиғладим, натижада бувим тақдирга тан берди”, - дея эслайди футболчи.

Пойтахтдаги ҳаёт ва дебют

Тошкентда у республиканинг турли шаҳарларидан келган болалар яшайдиган “Бунёдкор” академиясига жойлашди. Жасур оддий маҳаллий мактабда таҳсил олган, лекин асосий вақтини машғулотларда ўтказган. Академияда энг кичиги у эди, қолган ўйинчилар 8-9-синфларда ўқишарди. Қаҳрамонимиз бир муаммога дуч келади: рус тилини билмасди ва бу машғулот жараёнига халал берарди. Гап шундаки, жамоа мураббийи русийзабон эди ва барча дарсларни бу тилда олиб борарди. Шу боис ҳар бир ўйинчи рус тилини билиши шарт эди, Жасур эса аввалига унинг олдига қўйилган вазифаларни тушунмасди.

Жасур Жалоллидинов на тренеровке в ФК Бунёдкор
Жасур Жалоллидинов на тренеровке в ФК "Бунёдкор"

У тилни ўргана бошлади ва жамоадошлари билан ҳамиша бу тилда сўзлашиб, муваффақиятга эришди. Ҳеч қандай дарс олиб, курсга қатнамаган. Фақат тил муҳитига шўнғиган ҳолда ўрганган. Каттароқ ёшдаги ўйинчиларга бошида у адашиб қолмаслиги учун Жалолиддиновни бир ўзини сайр қилишга қўйиб юбормаслик топширилган.

Жасур қарийб ўн йил “Бунёдкор” шарафини ҳимоя қилди. У ҳам маҳаллий, ҳам республика, ҳам халқаро турнирларда қатнашарди. Жамоа таркибида Украина, Малайзия ва бошқа мамлакатларга борган. Жамоа иштирок этган турнирларда у энг яхши бомбардир деб топиларди.

16 ёшида футболчининг фаолиятида янги буралиш юз берди: у “Бунёдкорнинг” “Пахтакорга” қарши биринчи ўйинида қатнашди. У захирадан майдонга тушиб, ярим соатдан зиёд ўйнади. Ўзини муносиб равишда кўрсатди, ўйиндан сўнг асосий жамоа мураббийи Миржалол Қосимов Жасурбекни ўз жамоасига чақирди.

“У шунчаки мен биринчи жамоа яшаётган академиянинг учинчи қаватига кўчишимни айтди. Мен ажойиб бир шок ҳолатида эдим. Ахир улар мен авваллари сўрашишни орзу қилган болалар. Энди эса менинг ҳамкасбларим ва бир майдонда тўп сурамиз. Лекин мураббий мен меҳнат қилишим ва босар-тусаримни билмасдан қолмаслигим кераклигини айтди. Биринчи ўйинларда мен захирада ўтириб кузатардим. Кейин Миржалол Қўшоқович майдонга чақирди. Мен чигилни ёзишдан кейин энди формамни кийган эдим, ... 8 дақиқада томошабинлар қаршида тўп сурдим. Ўзбекистон чемпионатидаги илк ўйиним шундай кечди. Буларнинг бари имконсиз бўлиб туюларди, мен жуда бахтиёр эдим. Мен миллий чемпионат тарихида энг ёш футболчи бўлдим”, - дейди Жалолиддинов.

2010 йилда клубга Вадим Абрамов, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ҳозирги бош мураббийи раҳбарлик қилди. У Жасурни деярли ҳар бир ўйинда асосий таркибда майдонга чиқарарди. Абрамов унга ишонарди ва ҳамиша қўллаб-қувватларди.

“Ҳатто мен ёмон ўйнаганимда, мен ишончга сазовор эмасман деб ўйлардим. Лекин менга барибир имконият беришарди. Мавсумнинг учинчи ўйинида мен гол урдим ва ўзбек футболи тарихида энг ёш гол муаллифига айландим. Ўтган мавсумда мен ҳамиша майдонга тушардим ва Ўзбекистон чемпионатида мени энг яхши ёш ўйинчи деб топишди”, - дея ёдга олади у.

Жасур Жалолиддинов
Из личного архива Жалолиддинова
Жасур Жалолиддинов

Трансфер ва Россия клуби

Ёш ва иқтидорли футболчи ҳар ерда кўзга ташланади. Сўнгги йилларда турли жамоа мураббийлари Жалолиддиновга қизиқиш билдиришди, унинг трансфери ҳақида сўрашди. Лекин аввалига ҳаммаси агентлар билан музокаралар даражасида эди. Баҳор ойида қаҳрамонимиз у Москванинг “Локомотив” раҳбари назарига тушганини билган. Ўзи илгари бу жамоа ўйинларини кузатмаган.

“Ватандошимиз Элдор Шомуродов “Ростов”га ўтгандан кейин бутун Ўзбекистон Россия футболини кузатишни бошлади”, - дея аниқлик киритди футболчи.

Жорий йил ёзида ёш ўйинчининг “Локомотив”га трансфери тўғрисида расмий таклиф келиб тушди. “Бунёдкор”да молиявий қийинчиликлар бор эди, сўнгги йил фақат академия тарбияланувчилари қолганди. Шунинг учун клуб унинг трансферига розилик билдирган.

Янги жамоада Жасурни яхши қарши олишди, бунинг устига у ерда аллақачон кўплаб легионерлар бор эди. Спортчи ўзбек ва рус футболи ўртасидаги фарққа эътибор қаратган: унинг республикасида ўйин техникасига катта эътибор қаратилади, Россияда эса кучга эътибор катта.

Афсуски, “Локомотив”нинг жорий мавсумида Жасур захирада бўлди ва майдонга тушмади.

“Албатта, трансфер вақтида ҳеч ким менинг янги жамоадаги позицияим ҳақида кафолат бера олмайди. Мен дарҳол асосий таркибда ўйнамаслигимни билган эдим, холос. Лекин ҳеч киси йўқ, ҳаммаси олдинди. Шомуродов ҳам “Ростов” шарафини ҳимоя қилиш учун дарҳол майдонга тушмаган эди, қарийб бир йил захирада эди”, - дейди Жасур.

Октябрда “темирйўлчилар” уни “Тамбов”га ижарага бериб юборди. Ҳозир жамоа стадион тайёр эмаслиги сабаб Саранскда ўз майдонидаги баҳсларни ўтказмоқда. Ўзбекистонлик футболчи “Динамо-Брянск”га қарши кечган ўйинда дебют қилди.

Жорий мавсумда футболчи кейинги йил “Локомотив”га юқори тайёргарлик билан қайтиш учун ўз олдига кўпроқ ўйнаш ва тайёрлигини оширишни мақсад қилиб қўйган.

“Мамлакат чемпионатида иштирок этмоқчи бўлсанг, жамоангда ўзингни яхши кўрсатишинг керак”,  - деб ишонади Жасур.

Унинг учун майдондаги энг қулай позиция ярим ҳимоянинг ўнг қаноти ҳисобланади.

Ўзбекча ош ва кумирлар

Спортчи бўш вақтларини уйда компьютер ўйинларини ўйнаш билан ўтказади. Баъзан шаҳар бўйлаб сайр қилади.

У ҳақиқий ўзбек сифатида ҳаётини ошсиз тасаввур қила олмайди. Ҳафтасига камида бир марта маҳаллий кафега ошхўрликка боради.

“Бунёдкор”да ўйиндан бир кун олдин ҳамиша ош танаввул қилардик, дам олиш кунлари ҳам. Бу ерда агентлардан маслаҳат сўрадим: яхши ўзбек ресторани қаерда бор? Улар топишди ва мен бу ерда ватанимни эслаш учун келаман. Чойхонада ватандошларимни кўриш ёқимли. Улар мен футболчи эканимни билишади ва ҳамиша илиқ қарши олишади”,  - дейди спортчи.

Мавсумнинг биринчи ярми “Тамбов” учун 18 декабрда якунланади. Ёш футболчи бўш вақтини ватанида, Навоийда ўтказмоқчи. У бувиси ва тоғаларини соғинган.

Элдор Шомуродов ўзбек футболидаги унинг кумиридир. Улар баъзан гаплашиб туришади, Шомуродов ватандошига маслаҳатлар бериб туради.

Россиялик футболчилардан яқинда Италиянинг “Аталанта” клубига ўтган ва “Локомотив”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Алексей Миранчук.

“У менга ўхшаб чапақай. Унинг ўйин услуби, ҳамиша ўрганиш ва маҳоратини ошириш иштиёқи ёқади. Интервьюларимнинг бирида Алексейни жуда ҳурмат қилишимни айтганман. Шундан сўнг у менинг олдимга келиб сўрашди ва ўшандан буён машғулотларда ёрдам берди”, - дейди у.

Асосий мақсадларидан бири хорижда улкан спорт ютуқларини қўлга киритишдир.

164