Коронавирусдан кейин зарурий витаминлар маълум қилинди

654
(Янгиланган 16:16 02.08.2020)
Россиялик кардиологнинг сўзларига кўра, COVID-19 дан даволаниб чиққандан кейин ёмон аҳвол сақланиб қолинганда D витамини, В витаминлар гуруҳини ичишни тавсия қилиш мумкин.

ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Тиббиёт фанлари номзоди, кардиолог Татьяна Рибка “Российская газета” нашрига берган интервьюсида коронавирусдан даволаниб чиққандан сўнг ичиш тавсия қилинган витаминларни маълум қилди.

Шифокорнинг сўзларига кўра, агар бемор белгиланган тартибда COVID-19 дан даволанса, унинг учун касалликнинг оғир оқибатлари кам бўлади.

“Касалликдан кейин ёмон аҳвол сақланиб қолинганда D витамини, В витаминлар гуруҳини ичишни тавсия қилиш мумкин”, - деди у.

Бундан ташқари, шифокор меҳнат ва дам олиш режимига риоя қилишни тавсия қилди. Кўпроқ сайр қилиш ҳам фойдали.

654
Теглар:
витамин, коронавирус
Здание министрества высшего и среднего образования РУз

Қатор ОТМ ётоқхоналари COVID-19 аниқлангани сабаб ёпилгани ҳақидаги хабар рад этилди

39
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ЎзМУ, ТДШУ, ФарПИ, ТАТУ Самарқанд филиали талабаларида коронавирус аниқланганини рад этди.

ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ЎзМУ, ТДШУ, ФарПИ, ТАТУ Самарқанд филиали талабаларида коронавирус аниқлангани ҳамда факультет ва ётоқхона қаватлари дезинфекция учун ёпилгани  тўғрисида хабарлар асоссиз эканини маълум қилди.

Таъкидланишича, ушбу олий таълим муассасалари  талабалари орасида айни кунларда коронавирус аниқланмаган ва бирорта ҳам талабалар турар жойи биноси ёпилмаган.

Вазирлик асоссиз ва ёлғон ахборотни тарқатганлик учун Ўзбекистон қонунчилигида маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланганини эслатган.

“Қолаверса, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда олий таълим муассасалари бу каби (касаллик аниқланиши) ҳолатлар жиддий тус олиб, кенг тарқала бошласа, уларни яширишдан манфаатдор эмас”, - дейилган хабарда.

Аввалроқ Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети (ТДПУ) талабасида коронавирус инфекцияси аниқлангани хабар қилинган эди.

39

ЙПХ пиёда хизмат олиб боришдан босқичма-босқич воз кечади

72
ЙПХ ходимларининг фақат қоидабузарликларни автоматик тарзда аниқлаш қурилмалари билан жиҳозланган патруль автомобилларида хизмат олиб боришини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Ўзбекистон ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси 2021 йилда давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати соҳасида амалга оширилиши кўзланган режалар тўғрисида маълумот берди.

Маълум қилинишича, бугунги кун талабларини, об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда хизмат олиб бориш учун қулай, замонавий ва ихчам бўлган, йўл-патруль хизмати ходимларининг фарқловчи белгилари тақилган янги хизмат кийим-бош намуналари синовдан муваффақиятли ўтган тақдирда республикадаги барча ЙПХ ходимларини янги намунадаги кийим-бош билан таъминланади.

Бундан ташқари, ЙПХ ходимларининг пиёда хизмат олиб бориш тизимидан босқичма-босқич воз кечилади.

Бунда ЙПХ ходимларининг фақат қоидабузарликларни автоматик тарзда аниқлаш қурилмалари билан жиҳозланган патруль автомобилларида хизмат олиб боришини йўлга қўйилади.

72
Теглар:
Ўзбекистон янгиликлари, Йўл-патрул хизмати (ЙПХ)
Бывший премьер-министр Мухаммедкалый Абылгазиев. Архивное фото

Қирғизистон собиқ бош вазири ҳибсга олинди

39
2018 йилдан 2020 йил июнига қадар Қирғизистон бош вазири бўлган Муҳаммадкалий Абилгазиев ноқонуний йўллар билан бойлик орттирганликда гумонланиб қамоққа олинди.

ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Қирғизистон собиқ бош вазири Муҳаммадкалий Абилгазиев қўлга олинди.

Абилгазиев Қирғизистон ҳукуматини 2018 йилдан 2020 йил июнь ойига қадар бошқарган. Ўтган йили 15 июнда радиочастоталар билан боғлиқ жанжалдан кейин истеъфо берган эди.

“26 январь куни у сўроққа чақирилган ва шу куннинг ўзида ҳибсга олинган”, - дейилади Sputnik Қирғизистон хабарида.

Собиқ амалдор ноқонуний йўллар билан бойлик орттирганликда гумон қилинмоқда. Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси маълумотларига кўра, Абилгазиев давлат хизматида бўлган вақтида ноқонуний равишда ўз активларини кўпайтирган. Улар унинг расмий даромадларидан бир неча бараварга зиёд.

Таъкидланишича, ўз активларини қонунийлаштириш учун собиқ бош вазир Бишкекда, Чуй ва Иссиқ-Кўл вилоятларида қиммат кўчмас мулкларини харид қилган. Бундан ташқари, кўп қаватли элита уйлар қурилишига сармоя киритган. Жиноий жавобгарликдан бўйин товлаш учун бу активлар сохта кишилар номига расмийлаштирилган.

39
Теглар:
Қирғизистон