Узбекские военные прибыли в Москву на АрМИ-2020

АрМИ-2020: ўзбек ҳарбийлари Москвага етиб келди

239
(Янгиланган 12:01 13.08.2020)
Мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов кузатиш вақтида ҳар бир жамоа билан алоҳида суҳбатлашган ва йўл-йўриқлар кўрсатган.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари “Халқаро армия ўйинлари – 2020”да иштирок этиш учун Москва шаҳрига етиб келди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Узбекские военные прибыли в Москву на АрМИ-2020
© Министерство обороны Узбекистана.
Узбекские военные прибыли в Москву на АрМИ-2020

Таъкидланишича, мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов ҳар бир жамоа билан алоҳида суҳбатлашган ва йўл-йўриқлар кўрсатган. Шунингдек, вазир ҳарбийларга омад тилаган.

Узбекские военные прибыли в Москву на АрМИ-2020
© Министерство обороны Узбекистана.
Узбекские военные прибыли в Москву на АрМИ-2020

Ҳарбий хизматчилар Москва шаҳрига етиб келган ва белгиланган ҳудудларга тақсимланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар 23 августдан 5 сентябрга қадар бўлиб ўтадиган Халқаро армия ўйинларида иштирок этиши хабар қилинган эди. АрМИ-2020 да улар Россия ҳудудида бўлиб ўтадиган 12 та мусобақаларда иштирок этишади.

239

ХТВ телевизион дарсдаги хатолик учун узр сўради

13
16 сентябрь куни эфирга узатилган инглиз тили фани видеодарсида Нью-Йорк АҚШнинг пойтахти деб айтилган эди. Аслида Вашингтон АҚШнинг пойтахти ҳисобланади.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Халқ таълими вазирлиги мактаб ўқувчилари учун телевизион дарсда қўйилган хатолик учун узр сўради ва чет тили ўқитувчиларининг таркиби қайта кўриб чиқилганини маълум қилди.

Жорий йилнинг 14 сентябрь кунидан бошлаб мактаб ўқувчилари учун телевизион дарслар узатила бошланди.

Таъкидланишича, “Онлайн-мактаб” лойиҳаси доирасида ҳар куни 100 дан ортиқ (30-35 соат) дарслар тасвирга олинмоқда. Мазкур дарсларда имкон қадар хатолик ўтмаслигига ҳаракат қилинмоқда.

“Бироқ, 16 сентябрь куни эфирга узатилган чет тили фани видеодарсида айрим хатоликларга йўл қўйилди. Энг аввало, мазкур ҳолат учун барчадан узр сўрамоқчимиз. Халқ таълими вазирлиги томонидан дарсларда йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида чет тили ўқитувчиларининг таркиби қайта кўриб чиқилди, дарс муҳаррири алмаштирилди ҳамда дарсларда тажрибали ўқитувчилар жамоасини янада кенгайтириш мақсадида маҳоратли педагоглар учун танлов эълон қилинди”, - дейилган хабарда.

Вазирлик кенг жамоатчилик ва ижтимоий тармоқ фаолларидан “Онлайн-мактаб” лойиҳасида иштирок этаётган ўқитувчиларни камситмасликни сўраб қолган.

“Ҳар биримиз хатоликка йўл қўйишимиз мумкин, иш бор жойда хатоликлар ҳам учраб туради. Лекин, бу хатоликларни олдини олиш ва келгусида йўл қўймаслик чоралари кўрилмоқда”, - дея қўшимча қилган вазирлик.

ХТВ бу вазият барчани ўз вазифаларини бажаришда эътиборлироқ бўлишга ва ишга профессионал ёндашишга ундашига умид билдирган.

Вазирлик ҳозирги шароитда ўз соғлиғини хавф остига қўйиб ҳам анъанавий ҳам масофавий шаклда фаолият олиб бораётган ҳамда видеодарсларни тасвирга олиш жараёнларига жалб қилинган ўқитувчиларга миннатдорчилик билдирган.

13
Терминал принял первых пассажиров, прилетевших рейсом Узбекских авиалиний из Сеула в Ташкент.

Санкт-Петербург ва Москвадан Тошкентга қўшимча чартер рейс қўйилди

27
Санкт-Петербург–Тошкент ва Москва-Тошкент йўналиши бўйича қўшимча чартер рейс қўйилди. Чипталар эркин сотувда.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Санкт-Петербург –Тошкент ва Москва-Тошкент йўналиши бўйича қўшимча чартер рейс амалга оширилади. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” компанияси матбуот хизмати хабар қилди.

“Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўз Ватанларига қайтиб келишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси 2020 йил сентябрь ойида Россия Федерацияси (Москва, Санкт-Петербург) шаҳарларидан Тошкентга чартер қатновларга эркин сотув очилганини маълум қилади”, - дейилган хабарда.

Қўшимча HY 3602 Москва-Тошкент рейси 23, 24, 25, 30 сентябрь, HY 3602 Санкт-Петербург-Тошкент рейси рейси 25, 28, 30 сентябрь куни амалга оширилади.

Парвозлар жадвали билан авиакомпаниянинг расмий веб-сайтида танишиш мумкин.

Маълумот учун: Парвозга фақат 72 соат олдин ПЗР таҳлили топширганлиги тўғрисида маълумотномага эга бўлган Ўзбекистон республикаси фуқаролари қўйилади. 

Эслатиб ўтамиз, Uzbekistan Airways 17 сентябрдан бошлаб Москвадан кунига 2 маротаба авиапарвозлар ташкил қилишни бошлаган эди. Айни дамда чипталар эркин савдода сотилмоқда.

27