"Пахтакор-79": ўзбекистонликлар қалбида мангу яшайди

© Пресс-служба Министерства спорта и физической культурыИгроки команды "Пахтакор-79"
Игроки команды Пахтакор-79 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бундан қирқ бир йил олдин, 11 август куни Украинанинг Днепродзержинск шаҳри атрофида 8,4 минг метр баландликда иккита Ту-134 самолёти тўқнашиб кетди. Авиаҳалокат натижасида 175 киши, шу жумладан "Пахтакор"нинг 17 нафар футболчиси ҳалок бўлди.

ТОШКЕНТ, 11 авг - Sputnik. Бундан 41 йил олдин миллионлаб ўзбек футбол ишқибозлари учун энг катта фожиа юз берди.

Спорт вазирлиги маълумотларига кўра, 1979 йил 11 август куни Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси СССР Олий Лигасининг навбатдаги турида иштирок этиш учун Тошкент-Гурьев-Донецк-Минск рейси билан Минскка учиб кетди. Аммо терма жамоа аъзоларига навбатдаги мусобақада қатнашиш насиб этмади.

Салкам ярим аср олдин, шу кунда Украинанинг Днепродзержинск шаҳри атрофида 8,4 минг метр баландликда иккита Ту-134 самолёти тўқнашиб кетди. Унда иккала рейсда 175 киши ҳалоқ бўлгани маълум. Улар қаторида "Пахтакор"нинг 17 нафар футболчиси ҳам бор эди.

© Пресс-служба Министерства спорта и физической культурыКоманда футболистов "Пахтакор-79"
Пахтакор-79: ўзбекистонликлар қалбида мангу яшайди - Sputnik Ўзбекистон
Команда футболистов "Пахтакор-79"

"Пахтакор-79" футбол жамоаси аъзолари

• Михаил Иванович Ан, 26 ёш, ярим ҳимоячи

• Владимир Иванович Федоров, 23 ёш, ҳужумчи

• Олимжон Масалиевич Аширов, 24 ёш, ҳимоячи

• Равиль Рустамович Агишев, 20 ёш, ҳимоячи

• Константин Александрович Баканов, 24 ёш, ярим ҳимоячи

• Юрий Тимофеевич Загуменных, 32 ёш, ҳимоячи

• Александр Иванович Корченов, 30 ёш, ярим ҳимоячи

• Николай Борисович Куликов, 26 ёш, ҳимоячи                        

• Владимир Васильевич Макаров, 32 ёш, ярим ҳимоячи

• Сергей Константинович Покатилов, 28 ёш, дарвозабон

• Виктор Николаевич Чуркин, 27 ёш, ҳужумчи

• Сирожиддин Аҳмедович Базаров, 18 ёш, ҳужумчи

• Шухрат Мусинович Ишбутаев, 20 ёш, ҳужумчи

• Владимир Валиевич Собиров, 21 ёш, ҳужумчи

• Идгай Борисович Тазетдинов, 46 ёш, мураббий

• Владимир Василевич Чумаков, 46 ёш, шифокор

• Мансур Иномжонович Толибжонов, 35 ёш, маъмур

Ўшандан бери СССРдаги энг муваффақиятли футбол жамоаларидан бирининг ҳалоқ бўлган футболчилари хотирасига бағишлаб ҳар йили учрашувлар ва турли мусобақалар ўтказилиб келади.

Бу йил коронавирус пандемияси ва жорий этилган карантин режими туфайли ушбу тадбир ўтказилмади. Аммо ўз ўйинлари билан миллионлаб мухлисларни хурсанд қилган ва республикада футбол ривожига катта ҳисса қўшган ёш йигитларнинг хотираси кўплаб ўзбекистонликларнинг қалбида абадий қолади.

2019 йилда Тошкентдаги Боткин қабристонида 40 йил олдин авиаҳалокат қурбони бўлган Ўзбекистоннинг "Пахтакор" жамоаси аъзоларини хотирлаш маросими бўлиб ўтди. Учрашувда, шунингдек, Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасида ўйнаган таниқли футболчи Василис Хадзипанагис ҳам иштирок этди. У СССР терма жамоаси таркибида ўйнаган, кейин эса Грецияга кўчиб кетиб, ўз мамлакатидаги энг машҳур футболчи бўлди.

Янгиликлар лентаси
0